Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Ал-Аҳли» ҳакамларни «Ан-Наср»га ёрдам беришда айблади

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Миллий чемпионатлар / Саудия Арабистони лигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Ал-Аҳли» клуби ҳакамлар Криштиану Роналду тўп сураётган «Ан-Наср» жамоасига ён босаётгани ва уларнинг Саудия Арабистони чемпионатида ғолиб чиқишига ёрдам бераётгани ҳақида гумон қилмоқда. Бу ҳақда Footmercato нашри ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали хабар берди.

Аввалроқ «Ал-Аҳли» Про-лиганинг 29-тури доирасидаги «Ал-Фейха»га қарши ўйиндаги (1:1) ҳакамликни расман қоралаган эди. Клубнинг ижтимоий тармоқдаги баёнотида шундай дейилади:

«Ал-Аҳли» 29-турдаги «Ал-Фейха» билан ўйинда натижага таъсир қилган ҳакамлик хатоларидан чуқур норозилик билдиради. Ҳакамнинг қарорлари ўйин жараёнига ва жамоамизнинг чемпионлик учун курашдаги мавқеига жиддий таъсир кўрсатди.

Бундай хатолар ҳакамларни танлаш жараёни ва қўлланилаётган мезонлар борасида ҳақли хавотирларни келтириб чиқармоқда. Адолатсиз қарорлар мусобақа ривожига ҳисса қўшмайди ва ҳар қандай турнир асосида ётиши керак бўлган ҳалол ўйин принципларига зиддир.

«Ал-Аҳли» раҳбарияти ҳакамлар ва VAR ассистентлари ўртасидаги суҳбат ёзувларини, шунингдек, уларнинг футболчилар билан мулоқотларини тақдим этишни талаб қилмоқда. Бундан ташқари, клуб баҳсли вазиятлар бўйича аниқ тушунтириш берилишини сўраган.

Якунда клуб мутасадди ташкилотлар Саудия Про-лигаси нуфузини ҳимоя қилиш учун зарур чораларни кўришига ишонч билдирган.

Ҳозирда «Ал-Аҳли» 66 очко билан турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди. «Ан-Наср» эса битта захира ўйинига эга бўлган ҳолда 70 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

Киритилди: 23:06, 10.04.2026. Ўқилди: 1002 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик