Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Икки йилда икки кубок

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Атлетико»да афсона даражасига кўтарилган Филипе Луис Бразилияга қайтгач, «Фламенго» билан қандайдир 2 йил ичида 2 марта мамлакат кубогини қўлга киритди.

  2022 йил охирида футболчи сифатида, энди эса мураббий ролида! Ўтган йилнинг декабрида бутсаларини михга илган ёш мутахассиснинг жамоаси бу сафар икки раундли финалда Габи Милитонинг «Атлетико Минейро»сини маҳв эди: ўз майдонида - 3:1, сафарда - 1:0.

Ҳа, Филипе Луис мураббийликдаги илк уринишидаёқ «Фламенго»ни соврин сари етаклади. Бразилия кубоги-2024га 1|16 финал босқичидан киришган жамоа навбати билан «Амазонас», «Палмейрас», «Байя» ва «Корин-тианс»­ни курашдан четга чиқариб юборди.  Ҳал қилувчи баҳсда эса «Атлетико Минейро» доғда қолдирилди. Тўғри, Луис ишга ярим финал босқичидан киришди. Якунда клуб матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда янги мураббийни кубок билан но­одатий тарзда тасвирлади. «Бугун сиз чемпион Филипе ҳақида гапиряпсиз. Ўйлайманки, мураббий сифатида ҳали улғаяман ва ривожланаман. Бунинг учун етарли билимга эгаман», - деди собиқ ҳимоячининг ўзи ўйин­дан кейин ғалабани қизчаси билан нишонлаш чоғи. У аввалига қизалоқни бағрига босди, кейин сальто ташлади - илк ғалаба завқи шунақа. 

Луис матбуот анжуманида ғалаба хусусида гапирар экан, аввало, ўтмишдоши Титени эсга олди, шундан сўнг режалари билан ўртоқлашди: «Мураббийликда ҳам олдимга аниқ марралар қўйганман, албатта. Қаергача боришим ва бунинг учун нима қилишим кераклигини яхши биламан. Ҳали жуда кўп изланишимга тўғри келади. Ҳаммаси катта қурбонлик талаб этади. Нималарни назарда тутаётганимни барча мураббийлар яхши тушунадилар. Мураббийлик шунча кўп вақт олишини сира ўйламагандим. Бироқ танлаган йўлим шу, бу табиий эҳтиросим. Ахир футболни чинакамига севаман».  Филипе Луис бутсаларини 2023 йил декабрида михга илган бўлса, март ойида мураббийликка киришди: илк 4 ойда 17 ёшлилар жамоасини шуғуллантиргач, ёзда U-20 гуруҳи бошқарувини қўлга олди ва дастлабки халқаро совринни расмийлаштирди. «Фламенго» ёшлари янги мураббий билан клублар ўртасидаги кичик ЖЧда ғалаба қозонишди. 30 сентябрь куни эса раҳбарият асосий жамоани ёш мутахассисга ишониб топширди. Эътиборлиси, Бразилия термаси собиқ бош мураббийи Тите ўрнини эгаллаган Филипе Луис клубни мутлақо қайтадан шакллантирди. Хуллас, у атиги 7 ой ичида бош жамоага кўтарилди!

«Фламенго» Филипе билан 9та ўйинда атиги 1 марта мағлубиятга учради: октябрь ойи­да «Флуминенсе»га 0:2 ҳисобида ютқазди. Чемпионатда шунингдек, «Интернасьонал»га қарши ўйинда дуранг (1:1) қайд этилди. Қолган учрашувлар Филипе Луис жамоаси фойдасига ҳал бўлди. Кубок турнирига келсак, Луиснинг дебюти «Коринтианс»га қар­ши ярим финал ўйинига тўғри келди. Унда Алекс Сандронинг ягона голи ғалаба келтирди, жавоб учрашувида эса кучли томон аниқланмади. Шу тариқа ҳал қилувчи баҳсда «Атлетико Минейро» доғда қолдирилди 2 марта. Хуллас, ёш Филипе Луис илк уринишдаёқ «Фламенго»га соврин келтириш баробарида Либертадорес кубоги йўлланмасини таъминлади.

Содиқ СОБИР тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 22:51, 18.12.2024. Ўқилди: 1434 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик