Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 36-тур

01/01 06:00 Манчестер Сити - Брентфорд

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Чой Канг Хи: «Эрон билан ўйиннинг қиммати ЖЧ йўлланмасидан ҳам юқорироқ»

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Саралаш турнирлари / ЖЧ саралаш
Рукн: Интервьюлар
A A A

ЖЧ саралаш баҳслари яқинлашаркан ҳар бир терма жамоалар тайёргарликка зўр бериши тайин. Ўзбекистон терма жамоасининг асосий рақибларидан бўлган Жанубий Корея терма жамоаси 27 май куни Пажу терма жамоа машғулот базасига тўпланади ва 29 майда Ливан билан ўйинни ўтказиш учун чартер рейс билан парвоз қилишади.

Куни кеча корейслар бош мураббийи Чой Канг Хи "Best Eleven" нашрига келаётган ўйинлар ҳақидаги фикрлари ва режалари билан ўртоқлашди.

"Аввало сўнгги ўйинлардаги муваффақиятсиз иштирок учун барчадан узр сўрайман", дея сўз бошларкан жаноб Чой жумладан шундай деди: "Мен барчани ишонтириб айтишим мумкинки, яқинлашаётган барча учта ўйинни ўз фойдамизга ҳал этишимизни ваъда бераман. Шу учала ваъдам ижобати учун бор кучим ва билимимни аямайман".

Шунингдек, кореяликлар бош мураббийининг сўзларига қараганда, корейсларнинг энг асосий мақсади Эрон билан сафардаги мағлубият учун реванш олиш деб қаралмоқда.

"Эрон билан ўйиннинг қиммати ЖЧ йўлланмасидан ҳам юқорироқ деб биламан. Ахир ўтган йилги мағлубият аламини олишимиз керакми-йўқми?", - дея риторик саволни ўртага қўяркан, “Нафақат мен, балки барча шогирдларим бу ўйинни интиқлик билан кутишмоқда. Биз Эрон билан Осиё Кубоги ёки ЖЧ саралашларида юзма-юз келишимиз деярли аниқ бўлган рақиблармиз. Шундай экан, Жанубий Корея Эрондан бир бош устун эканлигини исботлаб қўйишдек имконият ҳар куни келавермайдику?", дейди Чой Канг Хи.

Кореяликлар бош мураббийи саралашнинг сўнгги ўйинларида ҳам натижа, ҳам ўйин сифати бўйича кўзланган мақсадига эришишни мўлжалламоқда.

"Мен терма жамоа бошқарувини қўлга олганимга роппа-роса 1 йилу 6 ой бўлди. Терма жамоадаги фаолиятимнинг энг юқори чўққисини саралашнинг сўнгги уч ўйинида кўрасизлар", - деди Чой Канг Хи.

Жанубий Корея бош мураббийи ҳозирданоқ ишонч билан ЖЧ йўлланмаси аллақачон чўнтагида тургандек гапирмоқда. Кузатишда давом этамиз, ҳамма масала майдонда ҳал бўлишини инобатга олсак, ҳали олдинда корейсларни осон бўлмаган ўйинлар кутмоқда.

Отабек Йўлдошев, Сеул.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:34, 25.05.2013. Ўқилди: 4365 марта. Фикрлар: 34 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик