Бугун 23 апрель, 2026 йил, пайшанба.

      • 22.04.2026 00:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Челси
      • 23.04.2026 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Лидс
      • 23.04.2026 00:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 25.04.2026 00:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 22.04.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Алавес
      • 22.04.2026 00:30
      • Жирона
      • -:-
      • Бетис
      • 22.04.2026 22:00
      • Эльче
      • -:-
      • Атлетико
      • 22.04.2026 23:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Хетафе
      • 23.04.2026 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Сельта
      • 23.04.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Севилья
      • 23.04.2026 23:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эспаньол
      • 24.04.2026 00:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Вильярреал
      • 25.04.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Мадрид
  • Суперлига
      • 22.04.2026 18:00
      • Сурхон
      • 2:1
      • Машъал
      • 22.04.2026 20:15
      • Бухоро
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 23.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • 1:1
      • Сўғдиёна
      • 23.04.2026 19:00
      • Насаф
      • 2:3
      • Локомотив
      • 23.04.2026 20:15
      • Динамо
      • 2:2
      • ОКМК
      • 24.04.2026 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Нефтчи
      • 24.04.2026 19:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 24.04.2026 20:15
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 24.04.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Кремонезе

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6208]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2983]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2961]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2559]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2015]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1911]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1878]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1731]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1511]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1510]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 24
2 Нефтчи 8 21
3 Навбаҳор 9 19
4 Бунёдкор 8 16
5 Бухоро 9 14
6 Локомотив 9 14
7 Насаф 9 12
8 Хоразм 8 12
9 ОКМК 9 12
10 Сурхон 9 11
11 Қизилқум 8 9
12 Қўқон-1912 8 8
13 Динамо 9 8
14 Андижон 8 7
15 Сўғдиёна 9 6
16 Машъал 9 0

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Сурхон 2-1 Машъал
9-тур Бухоро 0-1 Пахтакор
9-тур Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
9-тур Насаф 2-3 Локомотив
9-тур Динамо 2-2 ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 9-тур

24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Хоселу: "Мадриддан бошимни баланд кўтарган ҳолда кетдим"

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Жорий йил «Реал» собиқ футболчиси Хоселу учун анча омадли келди.

Жумладан, мадридликлар сафида ЕЧЛ бош совринини қўлга киритган 34 ёшли футболчи орадан кўп ўтмай, Испания терма жамоаси билан «Евро-2024»да чемпионликни тантана қилди. Ҳозирда Қатарнинг «Ал-Гарафа» клубида жавлон ураётган тажрибали ҳужумчи El Hormiguero нашрига берган интервьюсида «Реал»даги фаолияти, клуб билан боғлиқ хотиралари ва Қатардаги ҳаёти ҳақида гапириб берди.

Европа чемпионатидаги ғалаба ҳақида:

- Биз Германиядаги меҳмонхонада 42 кун қатъий режим остида кун кечирдик. Айтайлик, ҳеч ким бизга спиртли ичимлик бермади. Фақатгина ғалаба қозонган чоғимизда, бир озгина эркинлик тортиқ қилинди. Турнирда чемпионликни қўлга киритганимиздан сўнг эса, ҳамма истаган ишини қилди. Оддий айт­ганда, ўша кун тугамади ва ғолиблик шодиёнаси жуда узоқ давом этди.

«Реал» футболчилари билан Дохадаги учрашув ҳақида:

- Собиқ жамоадошларим билан Қатарда кўришиш жуда ёқимли бўлди. Қитъа-лараро кубок Дохада ўтказилишини билгач, хурсанд бўлдим. Чунки, у ерда «Реал» футболчилари билан кўришишим мумкинлигини билардим. Жамоа истиқомат қилаётган меҳмонхонага боргач, ўзимни ҳали ҳам «Мадрид» футболчисидек ҳис қилдим.

Мбаппе ҳақида:

- Килиан Мбаппе «Реал Мадрид» сафида совринларни қўлга киритиш учун келган. Мен учун у дунёдаги энг яхши футболчилардан бири. Килиан жорий мавсумда иккита финалда тўп сурди ва ўша учрашувларда гол уриб, чемпионликни қўлга киритди. Назаримда, Мбаппега совринлар керак ва уларни қўлга киритиб келмоқда. Тан олиш лозим, «Реал»дек жамоага мослашиб кетиш учун бироз вақт керак. Боз устига Килиан бошқа мамлакатдан келгани учун салгина қийналди. Унинг энг катта ютуқларидан бири испан тилини билишлигидадир. Бу катта афзаллик. Ишончим комилки, Мбаппе «Мадрид» афсонасига айланиш учун барча имкониятларга эга.

«Реал»нинг таркиби ҳақида:

- Мадрид клуби ажойиб таркибга эга. Жамоада доим дунёнинг энг яхши футболчилари жам бўлишган ва ўтган мавсумда ўзимни улардан бири деб ҳисоблагандим. Очиғи, ҳали ҳам «Реал»даги ҳиссиётлар билан яшаяпман ва бу унутилмас хотиралар узоқ вақт хаёлимдан кетмаслиги аниқ.

«Реал»га ўтиши ҳақида:

- Ҳаммаси жуда тез содир бўлди. Миллий терма жамоа билан Миллатлар лигасида ўзимни яхши томонлама кўрсата олганимдан сўнг, «Реал»га ўтиш имконияти пайдо бўлди. Аввалига бироз хавотирда эдим, чунки 33 ёшда бундай гранд жамоа билан шартнома имзолаш қийин масала. Аммо якунда барчаси кўнгилдагидек кечди. Ўйлайманки, ўтган мавсум ақл бовар қилмайдиган натижаларга эришиб, «Реал» учун энг муҳим совринларни қўлга киритдик.

Флорентино Перес ҳақида:

- Флорентино Перес мен учун жуда муҳим инсон ва ундан ҳар доим миннатдорман. Президент «Реал»нинг қитъалараро Кубок финалига чиқишида берган ёрдамим учун менга раҳмат айтди. Бундан жуда мамнунман, чунки дунёнинг энг яхши клубига навбатдаги чемпионликни қўлга киритишида оз бўлсада, ҳисса қўшганимни клуб раҳбари алоҳида эътироф этди.

Қатардаги ҳаёти ҳақида:

- Доха яшаш учун энг яхши ҳудудлардан бири. Қатар эса оилангиз билан кўчиб ўтиш учун жуда яхши мамлакат. Рафиқам ва болаларим араб диёрида бизни муносиб кутиб олишганидан мамнун. Одамлар у ерда ҳаёт бошқача, деб ўйлашади, лекин аслида Қатар жуда очиқ мамлакат ва биз бахтлимиз. Боз устига фарзандларимиз таҳсил олиши учун ажойиб шароитларга эга мактаблар бор. 

«Бавария»га қарши ўйиндаги «дубль» ҳақида:

- Футбол нуқтаи назари билан олиб қараганда, бу ҳаётимдаги энг яхши кун. Албатта, асосий воқелик Чемпионлар лигасида ғалаба қозонганимиз эди. Лекин, ўша оқшом исталган футболчи «Бавария»га қарши ўйинда мен билан содир бўлган воқеъликни бошдан кечиришни орзу қилади. Захирада ўтирган чоғингизда жамоангиз мағлуб бўлаётганини кўрсангиз, эҳтимол бу сизнинг вақтингиздир. Футболчи худди шундай пайтда ўзига ишониши керак. Масалан, мен ҳам мураббий майдонга тушишим кераклигини айтган паллада ўйинда бурилиш ясай олишимни сездим. Якунда мадридлик мухлисларнинг олдинга ундовчи қўллаб-қувватлашлари натижасида жамоам ғалабасига муносиб ҳисса қўшдим.

«Реал»ни тарк этиши ҳақида:

- Бу жуда қийин қарор эди. Аммо клуб ривожланишда давом этар ва икки жаҳон даражасидаги ҳужумчилар - Эндрик ва Мбаппе билан шартнома имзоланганди. Шунингдек, аллақачон оилам ҳақида ўйлашим керак бўлган ёшга етиб қолгандим. Ўзим ва рафиқам учун бундай оғир қарорни қабул қилиш қийин кечди. Аммо ишонаманки, менинг футболчилик фаолиятим бевосита «Реал» билан боғлиқ. Мадрид клуби энг қийин дамларда қўллаб-қувватлади. Лекин, ҳамма нарсанинг бошланиши ва якуни бўлгани каби жамоада ўйнаш имконини беришгани, буюк клуб учун танланганлардан бири бўлганимдан фахрланиб, бошимни баланд кўтарган ҳолда кетдим.

Роналдунинг 13 йил олдин совға қилган футболкаси ҳақида:

- Тўғриси, Криштианунинг менга совға қилган футболкасини умуман ювмаганман. Либосни қўлимга қандай тутқизган бўлса, ўшандайлигича сақлаб қўйганман. Яқинда Осиё Чемпионлар лигасида Роналду тўп сураётган «Ал-Наср»га қарши баҳс олиб бордик ва ўйиндан сўнг Кришнинг яна бир футболкасини қўлга киритдим. Либосдаги майса доғлари у билан битта майдонда тўп сурганимни эслатиб туриши учун бу галги совғани ҳам ювмасдан сақлаб қўйдим.

Ёшларга маслаҳати:

- Тахминан 11 ёшлигимда мактабдаги мусиқа ўқитувчиси менга ўзимни футболга бағишламасликни маслаҳат берганди. Сабаби, у миллионлар ўйинида яхши пул топа олмаслигимни, ундан кўра мусиқа билан шуғулланганим яхшироқ, деб ўйларди. Чунки кларнет ва пианинони маҳорат билан чала олардим. Устозимнинг ўша гапларини ҳеч қачон унутмайман. Боиси бу иборалар менга футболда янада кучлироқ бўлишим учун асқотди. Ҳозирда ўсиб келаётган кичик авлодга шуни баралла айта оламанки, ёшингиз нечада бўлишидан қатьий назар, агар сиз астойдил меҳнат қилсангиз ва мақсадингиз сари юришдан тўхтамасангиз ҳаммаси ўзингиз кутганингиздек бўлади. Бунинг ортидан 33 ёшда ҳам орзуларингизни рўёбга чиқаришингиз ва «Реал Мадрид» футболчисига айланишингиз мумкин.

Х.ЮСУПОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 10:21, 03.01.2025. Ўқилди: 1602 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 6
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 5
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
5 Нефтчи Стипе Перица 4
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
8 Нефтчи Алишер Одилов 3
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
10 Нефтчи Зоран Марушич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик