Бугун 2 октябрь, 2025 йил, пайшанба.

  • Элит ОЧЛ
      • 01.10.2025 15:00
      • Виссел Кобе
      • 1:0
      • Мельбурн Сити
      • 01.10.2025 17:15
      • Шангхай Шенхуа
      • 1:1
      • Ульсан Хёндэ
      • 01.10.2025 15:00
      • Лион Сити Сэйлорс
      • 4:2
      • Селангор
      • 01.10.2025 17:15
      • Бангкок Юнайтед
      • 0:2
      • Персиб
      • 01.10.2025 18:45
      • Андижон
      • 0:0
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • 01.10.2025 18:45
      • Истиқлол Душанбе
      • 2:0
      • Гоа
      • 01.10.2025 21:00
      • Истиқлол
      • 0:1
      • Ал-Муҳаррақ
      • 01.10.2025 21:00
      • Ал-Виҳдат
      • 1:2
      • Ал-Васл
      • 01.10.2025 23:15
      • Холидия
      • 2:0
      • Аркадағ
      • 01.10.2025 23:15
      • Аз-Завра
      • 0:2
      • Ан-Наср (СА)
      • 01.10.2025 21:45
      • Қорабоғ
      • 2:0
      • Копенгаген
      • 01.10.2025 21:45
      • Юнион
      • 0:4
      • Ньюкасл
      • 01.10.2025 23:59
      • Барселона
      • 1:2
      • ПСЖ
      • 01.10.2025 23:59
      • Монако
      • 2:2
      • Манчестер Сити
      • 01.10.2025 23:59
      • Боруссия Д
      • 4:1
      • Атлетик Бильбао
      • 01.10.2025 23:59
      • Наполи
      • 2:1
      • Спортинг
      • 01.10.2025 23:59
      • Вильярреал
      • 2:2
      • Ювентус
      • 01.10.2025 23:59
      • Арсенал
      • 2:0
      • Олимпиакос
      • 01.10.2025 23:59
      • Байер
      • 1:1
      • ПСВ
  • «A» Серия
      • 03.10.2025 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Сассуоло
      • 04.10.2025 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Фулхэм
      • 04.10.2025 00:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Хетафе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 23 52
2 Нефтчи 23 48
3 Пахтакор 23 43
4 Динамо 22 41
5 ОКМК 23 40
6 Бунёдкор 23 39
7 Навбаҳор 23 36
8 Қизилқум 23 26
9 Сўғдиёна 23 25
10 Андижон 22 25
11 Сурхон 23 25
12 Қўқон-1912 23 23
13 Машъал 23 23
14 Бухоро 23 21
15 Хоразм 23 20
16 Шўртан 23 12

Ўтган ўйинлар. 23-тур

23-тур Насаф 2-1 Хоразм
23-тур Андижон 1-0 ОКМК
23-тур Навбаҳор 1-0 Қизилқум
23-тур Қўқон-1912 2-2 Бунёдкор
23-тур Пахтакор 1-0 Сурхон
23-тур Динамо 2-0 Шўртан
23-тур Сўғдиёна 0-1 Нефтчи
23-тур Машъал 0-0 Бухоро

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 5512 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Олег Зотеев: "Жамоани юқори чўққиларга чиқиши учун мен юрагимдан ўйнайман ва боримни бераман"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Маълумки, яқинда “Андижон” клуби тажрибали футболчи Олег Зотеевнинг трансферини эълон қилди.

Эндиликда унинг бутун диққат-эътибори “Бургутлар”га қаратилган. У энди аҳил оиланинг аъзосига айланди.

Зотеев “Андижон”га кўчиб ўтгач, клуб матбуот хизматига интервью берди.

- Олег, "Андижон" клубига хуш келибсиз! "Бургутлар"га айланишингиз сабаби нима билан боғлиқ?

- Раҳмат. “Андижон”га ўтишимни сабаблари кўп. Лекин битта асосий сабабини айтаман: дадам ўз вақтида “Андижон”да ўйнаган. Шундай гап борку, ўғил отасини изидан бориши керак. Мен ҳам “Андижон” тарихида қолиб, дадамдан яхшироқ ўйнашга ҳаракат қиламан.

- Ҳар қандай ҳолатда ҳам "Андижон" сизга бегона эмас. Ўзингизни уйга қайтгандек ҳис қиляпсизми?

- Албатта, уйга қайтганимни ҳис қиламан. Ҳар доим Андижонга борганимда ёшилигимни яхши эслайман. Бу ерда дўстларим кўп, улар билан гаплашиб тураман. Андижон менга жуда яқин.

- Шунингдек, кўпчилик сизни андижонлик деб ўйлашади. Ушбу вазиятга ҳам ойдинлик киритиб ўтсангиз.

- Тўғри, Андижонда туғилмаган бўлсам ҳам 5 ойлигимда ота-онам билан Андижонга келганмиз ва ёшлигим шу ерда ўтган. Мактабда ва Университетда ўқиганман.

- "Андижон" клуби Ўзбекистон Кубогини ютди. Ўша ўйинни кўргандирсиз, нима деган бўлардингиз?

- “Андижон”ни Кубокни ютганида хурсанд бўлганман. Финални телевизорда томоша қилганман. Тўғрисини айтсам, “Андижон” мухлислари мана шундай Кубок ва чемпионликка мос. Жамоа ишқибозлари Ўзбекистонда биринчи ўринда туради. Ўйлайманки, “Андижон” ўтган йили ажойиб тарих ёзди. Кубокни ютишида мухлисларнинг ҳиссаси жуда катта бўлди.

- "Андижон" бу мавсумда ОЧЛда иштирок этади ва сизда ҳам яна ОЧЛда тўп суриш имконияти бор. Буни ўйлаганингизда нималарни ҳис қиляпсиз?

- Ҳа, тўғри. Бу “Андижон” учун катта синов ва катта турнир. Андижонда футбол байрами бўлади. Кореядан кетаётганимда тайёр шартномага қўл қўймаганман, оилавий сабаб туфайли. Мен Ўзбекистонга қайтганман. Ўшанда биз Кубокни ютганимиз учун Осиё Чемпионлар лигасида ўйнашимиз керак эди. Лекин мен кетганман. Мана, уч йил ўтиб Худо менга яна бир имконият беряпти, Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этишим учун. Бундан жуда хурсандман. Ўйлайманки, “Андижон”га ОЧЛда қатнашиш бироз осонроқ бўлади. Сабаби, жамоани катта аренада камроқ билишади. Футболда шунақа нарса бор: катта клублар кичкина жамоаларга нисбатан менсимасдан ўйинга чиқади. Шу томонлама “Андижон”га қулайроқ кечади. Ўйлайманки, жамоа гуруҳдан чиқа олса катта ютуқ бўлади. Бу мухлислар учун ҳам, Андижон футболи учун ҳам ажойиб воқеага айланади. Бор кучимизни ишга солиб гуруҳдан чиқа олишимизни ҳис қиляпман.

- Умуман, бу йил "Андижон" билан нимага эришишни кўзлаяпсиз?

- Бундай ҳолатда мен ўз режаларимни Аллоҳга айтишни хоҳлайман. Шунинг учун ҳозирда бу ҳақида гапира олмайман. Лекин мен ўзимдаги ҳамма нарсани бераман: тажриба, иштиёқ. Жамоани юқори чўққиларга чиқиши учун мен юрагимдан ўйнайман ва боримни бераман. Осиё Чемпионлар лигасида ҳам муваффақиятли қатнаша олишимизга умид қиламан. “Бобур арена”да бирорта ҳам жой қолмаслигини истайман ва шундагина мен хотиржам бўламан.

- Мухлисларни яхши биласиз ва уларни сиздан умииди катта. Улар учун нима дея оласиз ва "Бобур арена"даги муҳитни соғиндингизми?

- “Андижон” мухлислари Ўзбекистонда тенгсиз! Ёшлигимда дадам билан “Наврўз” стадионига борардим. Ўшанда яхши эслайман, Тоҳир Мўминов, Сергей Дуб, Отабек Пирматов, Ориф Маматказин, Рустам Абдиев, Қобил Олимжонов, Қаҳрамон Абдуқодиров каби ажойиб футболчилар ўйнашарди. Жуда зўр атмосфера ҳукм сурарди. Ҳар доим стадионда жой қолмаган бўларди. Мухлислар деворлар устида футбол кўришарди. Ўйлайманки, бу йил ҳам ҳаракат қиламизки, “Бобур арена”да жой қолмаслигига ва буни ўзим ҳам жуда хоҳлайман. Бунинг учун ғалабалар ва чиройли ўйинлар бўлса шу ишни эплай оламиз, деб ўйлайман. Масалан, ўтган йили “Сўғдиёна” билан Андижонга борганимизда қойилмақом атмосфера бўлди.

Умид қиламанки, янги мавсумда бундан ҳам зўр муҳитни яратишга ҳаракат қиламиз. Худо хоҳласа, жонимни бериб ўйнайман. Кўпроқ мухлислар кирса ўйнаш осонроқ деб ҳисоблайман. Нимагаки, ишқибозлар қўшимча куч берадилар. 2012 йили Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронда 1:0 ҳисобида ютган. Мен ҳам ўшанда ўйнаганман. Стадионга адашмасам 100 мингга яқин мухлис кирган. Стадион тўла мухлислар билан тўп суриш жуда ёқимли. “Андижон”даги учрашувларда ҳам атмосфера супер даражада бўлади ва янги мавсумда ҳам бундан зўрини кўрамиз.

- Андижон майдонида ўтказган қайси ўйин ёдингизда сақланиб қолган?

- Ҳар доим иккита ўйин хаёлимда туради. Олмалиқ билан Андижонда ютганмиз. Кейин “Бунёдкор” сафида 2014 йили 2:0 ҳисобида ғалаба қозонгандик. Иккала учрашувни яхши ўтказганман. Ушбу ўйинлар ҳар доим ёдимда сақланиб қолган" - деди Зотеев.

Манба: "Андижон" матбуот хизмати
Киритилди: 10:36, 03.01.2025. Ўқилди: 1677 марта. Фикрлар: 11 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 14
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.