Бугун 24 апрель, 2026 йил, жума.

      • 23.04.2026 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Лидс
      • 23.04.2026 00:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 25.04.2026 00:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 25.04.2026 16:30
      • Фулхэм
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 25.04.2026 19:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 25.04.2026 19:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 25.04.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 25.04.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 23.04.2026 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Сельта
      • 23.04.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Севилья
      • 23.04.2026 23:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эспаньол
      • 24.04.2026 00:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Вильярреал
      • 25.04.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 25.04.2026 17:00
      • Алавес
      • -:-
      • Мальорка
      • 25.04.2026 19:15
      • Хетафе
      • -:-
      • Барселона
      • 25.04.2026 21:30
      • Валенсия
      • -:-
      • Жирона
      • 26.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
  • Суперлига
      • 23.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • 1:1
      • Сўғдиёна
      • 23.04.2026 19:00
      • Насаф
      • 2:3
      • Локомотив
      • 23.04.2026 20:15
      • Динамо
      • 2:2
      • ОКМК
      • 24.04.2026 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Нефтчи
      • 24.04.2026 19:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 24.04.2026 20:15
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 24.04.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Кремонезе
      • 25.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Пиза
      • 25.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Рома
      • 25.04.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Лечче

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6962]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3246]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3116]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2385]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [2215]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2121]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1974]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1900]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1701]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1602]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 24
2 Нефтчи 8 21
3 Навбаҳор 9 19
4 Бунёдкор 8 16
5 Бухоро 9 14
6 Локомотив 9 14
7 Насаф 9 12
8 Хоразм 8 12
9 ОКМК 9 12
10 Сурхон 9 11
11 Қизилқум 8 9
12 Қўқон-1912 8 8
13 Динамо 9 8
14 Андижон 8 7
15 Сўғдиёна 9 6
16 Машъал 9 0

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Сурхон 2-1 Машъал
9-тур Бухоро 0-1 Пахтакор
9-тур Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
9-тур Насаф 2-3 Локомотив
9-тур Динамо 2-2 ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 9-тур

24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Майдон ўйинчиси дарвозага турди ва «Жирона»ни Испания кубогидан четга «улоқтирди» (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мамлакат кубоклари / Испания кубоги
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

У «Барселона»да ўйнаган собиқ дарвозабоннинг ўғли. Испания чемпионатида даража бўйича 4-ўринда турувчи лига иштирокчиси «Логроньес» мамлакат кубоги иккинчи раунди (1/32 финал)да «Жирона»ни курашдан четга чиқариб юборди - қойилмақом «сенсация»! Боз устига, камтарин жамоа дарвозасини асли ҳимоя­чи саналган футболчи қўриқлади. Бунисига нима дейсиз? Бир томондан, мислсиз жасорат, иккинчи томондан, худди шундай шармандалик.

Дарвозабон жароҳати ва Арнау соати

Ўтган мавсумнинг бош «сенсация»чиси «Жирона» Тўртинчи дивизион жамоаси дарвозасига гол уролмади: на асосий ва на қўшимча бўлимларда. Ла Лига иштирокчиси «овертайм»нинг биринчи қисмигача камтарин рақиб дарвозаси томон аниқ зарба ҳам беролмади. Тўғри, «Жирона» асосан захирачилар билан майдонга тушди. Бошланғич таркибдан фақат Хуанпе, Дэйли Блинд, Арно Данжума ва фахрий Кристиан Стуани жой олишди. Ке­йинчалик яна бир қатор асосий футболчилар ўйинга қўшилишди, аммо бу ҳам натижада акс этгани йўқ. Қўшимча бўлимлар бошланиши билан эса «Логроньес» дарвозабони Кике Ройо жиддий жароҳатга йўлиқди (бошига зарба қабул қилди), аммо жамоада футболчи алмаштириш лимити тугаганди. Натижада 19 ёшли ҳимоячи Пол Арнау дарвозабон ролини ўз зиммасига олди. Эътиборли томони, захира кипери формасини кийган йигитча янги ролга тезда мослашди ва чамаси 30 дақиқа давомида ишончли ҳаракатланди: тўпга бехато чиқишлар, мухлислар олқиши остида зарбаларни бартараф этиш... Пол шунинг баробарида керак пайт тўпни ўзида ушлаб туриш асносида рақиб шиддатини пасайтирди. У шу тариқа барчасини пенальтилар сериясигача чўзди ва яна чақнади! Аниқроқ айтсак, Арнау ҳужумчи Абель Руис билан «дуэл»ни ўз фойдасига ҳал қилди, аммо «сэйв» ёрдам бермади - клубдоши ҳам гол уролмади. Шунга қарамай, якунда «Логроньес» ғалаба қозонди, барибир. Чунончи, «Жирона» сардори Кристиан Стуани дарвоза тўсинини нишонга олди. Тўртинчи дивизион жамоаси учун тарихий натижа, яна шундай қийин шароитда! Якунда «Логроньес» футболчилари қаҳрамонни кўкка отишди - у бунга лойиқ эди.

Собиқ кипернинг ўғли

«Логроньес» тарбияланувчиси саналган 19 ёшли Пол Арнау жамоанинг асосий таркибида атиги 3та ўйин ўтказган (2таси Испания кубогида). Унга дарвозабонлик бегона эмас. Ҳар ҳолда, йигитчанинг отаси собиқ дарвозабон - Франсеск Арнау 1996-2001 йиллар «Барселона» шарафини ҳимоя қилган (Каталония клуби таркибида 32та ўйин). У бу даврда 5та жамоа­вий соврин ютган - икки карра Испания чемпиони, икки карра мамлакат кубоги соҳиби ва Кубок эгалари кубоги эгаси. Франсеск шунингдек, «Малага» билан Интертото кубоги ғолибига айланган. Аянч­ли томони, катта Арнау 2021 йили ўз жонига қасд қилган. Пол «Жирона»га қарши ўйиндан сўнг отасини ҳам эслади, албатта: «Осмонда менга ёрдам бериб турадиган киши бор. Ҳамиша дарвозабонлар ўйинини мароқ билан кузатаман, хусусан, акамнинг ҳаракатларини (Марк Арнау - «Молье-русса» дарвозабони). Оиламга раҳмат! Қаерда ўйнамайин, астойдил ишлайман ва боримни бераман. Дарвоза чизиғи устида турганимда, отам кўз олдимга келди, пенальтилар сериясида ҳам. Зарбани бартараф этганимдан кейин менга кимдир ёрдам бераётганини англадим». Яна бир факт: Пол Арнау кубок турнирининг кетма-кет 2та босқичида «Логроньес»га мислсиз ёр-дам берди. Октябр ойида айнан унинг 108-дақиқада урган голи эвазига «Эйбар» доғда қолдирилган эди (1:0). Энди эса йигитча ўзини мутлақо бошқа ролда кўрсатди - отаси тирик бўлганида, буни қадрларди, албатта.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:28, 08.01.2025. Ўқилди: 2727 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 6
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 5
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
5 Нефтчи Стипе Перица 4
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
8 Нефтчи Алишер Одилов 3
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
10 Нефтчи Зоран Марушич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик