Бугун 26 октябрь, 2025 йил, якшанба.

      • 25.10.2025 00:00
      • Лидс
      • 2:1
      • Вест Хэм
      • 25.10.2025 19:00
      • Челси
      • 1:2
      • Сандерленд
      • 25.10.2025 19:00
      • Ньюкасл
      • 2:1
      • Фулхэм
      • 25.10.2025 21:30
      • Ман. Юнайтед
      • 4:2
      • Брайтон
      • 26.10.2025 00:00
      • Брентфорд
      • 3:2
      • Ливерпуль
      • 26.10.2025 19:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 26.10.2025 19:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 26.10.2025 19:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 26.10.2025 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Бёрнли
      • 26.10.2025 21:30
      • Эвертон
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 25.10.2025 00:00
      • Реал Сосьедад
      • 2:1
      • Севилья
      • 25.10.2025 17:00
      • Жирона
      • 3:3
      • Реал Овьедо
      • 25.10.2025 19:15
      • Эспаньол
      • 1:0
      • Эльче
      • 25.10.2025 21:30
      • Атлетик Бильбао
      • 0:1
      • Хетафе
      • 26.10.2025 00:00
      • Валенсия
      • 0:2
      • Вильярреал
      • 26.10.2025 18:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Леванте
      • 26.10.2025 20:15
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Барселона
      • 26.10.2025 22:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Сельта
      • 27.10.2025 01:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Алавес
  • Суперлига
      • 25.10.2025 16:30
      • Шўртан
      • 0:2
      • Нефтчи
      • 25.10.2025 19:00
      • Қўқон-1912
      • 2:0
      • Навбаҳор
      • 26.10.2025 16:30
      • ОКМК
      • -:-
      • Насаф
      • 26.10.2025 18:30
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Машъал
      • 27.10.2025 18:30
      • Сурхон
      • -:-
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 25.10.2025 18:00
      • Парма
      • 0:0
      • Комо
      • 25.10.2025 18:00
      • Удинезе
      • 3:2
      • Лечче
      • 25.10.2025 21:00
      • Наполи
      • 3:1
      • Интер
      • 25.10.2025 23:45
      • Кремонезе
      • 1:1
      • Аталанта
      • 26.10.2025 16:30
      • Торино
      • -:-
      • Женоа
      • 26.10.2025 19:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Рома
      • 26.10.2025 19:00
      • Верона
      • -:-
      • Кальяри
      • 26.10.2025 22:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Болонья
      • 27.10.2025 00:45
      • Лацио
      • -:-
      • Ювентус

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 8 19
2 Сандерленд 9 17
3 Манчестер Сити 8 16
4 Ман. Юнайтед 9 16
5 Борнмут 8 15
6 Ливерпуль 9 15
7 Тоттенхэм 8 14
8 Челси 9 14
9 Кристал Пэлас 8 13
10 Брентфорд 9 13
11 Ньюкасл 9 12
12 Астон Вилла 8 12
13 Брайтон 9 12
14 Эвертон 8 11
15 Лидс 9 11
16 Фулхэм 9 8
17 Бёрнли 8 7
18 Ноттингем Форест 8 5
19 Вест Хэм 9 4
20 Вулверхэмптон 8 2

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Лидс 2-1 Вест Хэм
9-тур Челси 1-2 Сандерленд
9-тур Ньюкасл 2-1 Фулхэм
9-тур Ман. Юнайтед 4-2 Брайтон
9-тур Брентфорд 3-2 Ливерпуль

Навбатдаги ўйинлар. 9-тур

26/10 19:00 Арсенал - Кристал Пэлас
26/10 19:00 Борнмут - Ноттингем Форест
26/10 19:00 Астон Вилла - Манчестер Сити
26/10 19:00 Вулверхэмптон - Бёрнли
26/10 21:30 Эвертон - Тоттенхэм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 7441 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Янги лойиҳа бўйича қадам

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Машҳурлар / Иқтибослар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Машҳур «сўйлоқ» - Роналдо Бразилия футбол конфедерацияси президенти лавозимига қўл чўзмоқчи.

«Интер», «Барселона» ва «Реал» клублари ҳаётида ёрқин из қолдирган собиқ ҳужумчи жумладан, Хосеп Гвардиолани охирги йиллар ишлари унча юришмаётган Бразилия миллий жамоаси бош мураббиийи ролида кўрмоқчи. Хуллас, агар каталониялик мутахассис Жанубий Америкада ишлашга розилик берса, у «сўйлоқ»нинг янги лойиҳасида ўта муҳим ижрочига айланади.

ОРЗУ МИСОЛИ БОҒЛАМ

Хосеп Гвардиоланинг Бразилияга йўл олиши ҳақидаги гап-сўзлар бугун ёки кеча чиққани йўқ, бунга анча бўлди. Бироқ Пеп ҳозирча «Манчестер Сити»дан кетишни ўйламаяпти. Diario Sport нашри маълумотига биноан айтсак, энди Роналдо каталонияликнинг Бразилия миллий жамоаси бош мураббийи лавозимига тайинланишини ўз лойиҳаси муҳим банди сифатида кўрсатмоқда. Умуман, собиқ ҳужумчи ушбу масалани анчадан буён испаниялик мутахассиснинг ўзи билан ҳам муҳокама қилмоқда. «Сўйлоқ» жумладан, Гвардио­ланинг акаси билан доимий алоқада. Тўғри, ҳозирча мураббий ҳеч қандай жавоб бергани йўқ, унинг вакиллари ҳам. Бразилия футбол конфедерациясининг амалдаги президенти Эдналдо Родригеснинг шартномаси  муддати 2026 йилнинг март ойида якунига етади. Янги сайловлар айнан ўша вақт, яъни АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлигида ўтадиган ЖЧ-2026 стартидан бир неча ой аввал бўлади. Хуллас, Роналдо ҳам ўз номзодини илгари сурмоқчи. 

Хосепнинг уммон ортига йўл олиши хусусидаги гап-сўзларга қайтсак, бразилияликлар испанияликка илк марта 2022 йили мурожаат қилишди. Бироқ томонлар келишувга эришолмаган ва якунда миллий жамоа бошқаруви Доривал Жуниорга топширилган эди. The Athletic маълумотига кўра, 2024 йили ҳам Гвардиолага Бразилиядан тез-тез қўнғироқ бўлган. Бунда мураббийга «пентакампеон­лар»ни ЖЧ-2030га тайёрлаш лойиҳаси устида шуғулланишини таклиф этишган. Бироқ испаниялик мутахассис ҳали-ҳануз аниқ жавоб қайтаришдан қочмоқда. Гвардиола жумладан, «Манчестер Сити»нинг ноябрь ойи аввалидаги шармандали мағлубияти (ЕЧЛда «Спортинг»дан 1:4 ҳисобида)дан кейин аламли оҳангда гапирганди: «1:4 - жуда оғриқли натижа. Демак, ҳозирги ҳолатда Бразилия миллий жамоаси учун муносиб номзод эмасман. Айни пайт «Сити»ни топ-даражага қайтариш хусусида ҳар қачонгидан-да кўпроқ бош қотиряпман». Бундан ташқари, мураббий ёзда бошқа терма жамоа бошқарувини қўлга олиш имкониятига эга бўлди, фақат... Нуфузли манбалар хабарига қарасак, Англия термаси аввалига каталониялик мутахассис хизматига қизиқиш билдирган, бироқ ижобий жавоб берилмагач, инглизлар Томас Тухель номзодини танлашган. 

Ўзи Пеп «Манчестер Сити»дан қачон кетмоқчи? Кўплаб совринларни қўлга киритган малакали мураббий 9 йилдан буён Манчестерда ишламоқда. Қолаверса, Гвардиола яқиндагина амалдаги шартномаси муддатини 2027 йилнинг ёзигача узайтирди. Ваҳоланки, унинг олдида фаолиятини давом эттириш учун турли вариантлар жуда кўп эди. Келишувга эришилганидан кейин эса «Манчестер Сити»нинг ишлари бирдан мислсиз даражада орқага кетди. Орада 13та ўйинда атиги 1та ғалаба, 3та дуранг ва 9та мағлубият қайд этилди. Агар кимдир олдинроқ Гвардиола «Сити»си шундай омадсиз даврни бошдан ўтказиши мумкинлигини айтганидами, ҳамма уни чинакам телбага чиқариши тайин эди. Хуллас, натижаларнинг кескин ёмонлашгани Гвардиола - «Манчестер Сити» ҳамкорлиги муддатини қисқартирар балки... Лекин Пепнинг Манчестердан тўғри Бразилия термасига йўл олиши эҳтимоли жуда паст, барибир. Зеро, футбол конфедерациясининг амалдаги раҳбари Карло Анчелотти томон кўпроқ кўз тикмоқда. Шу ҳолатни инобатга олсак, Хосеп навбатдаги жамоада иш бошлашдан олдин маълум вақт ҳордиқ чиқариши мумкин. У 2012 йили «Барселона»дан кетганида, худди шундай қилганди. Яъни «Бавария»ни мавсум-2013|2014 арафасида ўз қаноти остига олган, унгача эса ижодий танаффусда куч тўплаганди. Масаланинг яна бир нозик томони - бу «Манчестер Сити» 2009|2010 - 2017|2018 йиллар мавсумлари оралиғида йўл қўйган 100тадан ортиқ молиявий қоидабузарликларга оид текширув қандай якун топиши. Агар мустақил комиссия «шаҳарликлар»ни айбдор топса, клуб жаримага тортилиши, ҳатто АПЛдан тўлиқ четлатилиши мумкин. Бундай тақдирда тан олинган мураббий жамоадан вақтлироқ кетиши ҳеч гап эмас. Умуман, ҳозир Гвардиоланинг бутун фикру-хаёли бошқа муаммолар билан банд. «Шаҳарликлар» кетма-кет омадсизликларга юз тутишгач, мураббий кучли босим остида қолди табиий равишда. Ахир каталониялик мутахассиснинг туманли ўлкадаги фаолиятида бу қадар ёмон давр кузатилган эмасди.

«ВАЛЬЯДОЛИД»ДАН ВОЗ КЕЧИШ

Роналдога келсак, бразилиялик афсона 2026 йилнинг март ойига белгиланган сайловларда қатнашиш учун ўзига тегишли барча футбол активларидан қутулиши керак. «Сўйлоқ» ҳозирча «Крузейру» акцияларини сотиб бўлди, энди қарамоғида «Вальядолид» қолди. Роналдо Испания клубидан ҳам яқин орада қўл узмоқчи, айни пайт потенциал харидорлар билан музокара бошланган. «Менда янги йўналиш бўйича ҳаракатланиш учун юзлаб сабаб бор. Асосийси - Бразилия футболи бутун дунё бўйлаб яна қадрланишини истайман. Кўчаларда одамлар мени тўхтатиб, қайта ўйнашимни сўрашяпти ҳатто. Бинобарин, миллий жамоа ҳолати яхши эмас - майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам. Бу федерациялар ва клублар президентларини учун чорлов. Ҳа, CBF (Бразилия футбол конфедерацияси) бошқарувини қўлга олмоқчиман. Ҳозир ажо­йиб режаларга эгаман. Лекин аввало, менга овоз берувчилар билан алоҳида гаплашиб олишим керак», - дейди Роналдонинг ўзи.

«Вальядолид» билан 6 йиллик ҳамкорлик. Роналдо испан клубининг 51 фоиз акциясини 2018 йили сотиб олганди. «Сўйлоқ» бошқарувидаги дастлабки 2 йилда камтарин клуб тараққиёти чиндан ҳам, ҳаммани лол қолдирди. Бразилиялик функционер клуб зиммасидаги қарзни деярли узди (22 млн. евродан атиги 3 «лимон» қолди), шунинг баробарида «Хосе Соррилья» стадионини янгилаш йўлида ҳам бинойидек сарфлади. Асосийси, Роналдо клуб академияси ва инфратузилмасини юксалтириш, «Вальядолид» брендини халқаро тадбирлар орқали олға суриш ҳаракатини ҳам бошлаганди. Бироқ нимадир нотўғри кетди ва «Вальядолид» лифт-жамоага айланиб қолди. Роналдо даврида жамоа ҳатто Учинчи дивизионга тушиб кетиш хавфи остида қолди. «Вальядолид» мухлислари бразилияликдан истеъфо сўрашганида эса, у 2023 йилги еврокубоклар йўлланмасини ваъда қилди. Вақт ўтиши билан эса соҳибнинг лойиҳадан кўнгли совуди, чоғи. Бразилиялик 2023 йилнинг ёзидаёқ «Вальядолид» билан хайрлашиши мумкин эди, аммо якунда америкалик сармоя­дорлар илгари сурган қиймати 80 миллион еврога тенг тайёр келишувдан воз кечди. 

 Содиқ СОБИР тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 16:05, 20.01.2025. Ўқилди: 2405 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 9
2 Борнмут Энтойн Семеньо 6
3 Бёрнли Джейдон Энтони 4
4 Брентфорд Игор Тиаго 4
5 Сандерленд Вильзон Изидор 3
6 Вест Хэм Жеррод Боуэн 3
7 Челси Мойсес Кайседо 3
8 Ливерпуль Юго Экитике 3
9 Тоттенхэм Ришарлисон 3
10 Кристал Пэлас Исмаила Сарр 3

Суратли сўровнома

Бугун «эл-класико»:

РЕАЛ МАДРИД
29
50%
БАРСЕЛОНА
29
50%

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.