Бугун 4 декабрь, 2025 йил, пайшанба.

      • 03.12.2025 00:30
      • Борнмут
      • 0:1
      • Эвертон
      • 03.12.2025 00:30
      • Фулхэм
      • 4:5
      • Манчестер Сити
      • 03.12.2025 01:15
      • Ньюкасл
      • 2:2
      • Тоттенхэм
      • 04.12.2025 00:30
      • Арсенал
      • 2:0
      • Брентфорд
      • 04.12.2025 00:30
      • Брайтон
      • 3:4
      • Астон Вилла
      • 04.12.2025 00:30
      • Бёрнли
      • 0:1
      • Кристал Пэлас
      • 04.12.2025 00:30
      • Вулверхэмптон
      • 0:1
      • Ноттингем Форест
      • 04.12.2025 01:15
      • Лидс
      • 3:1
      • Челси
      • 04.12.2025 01:15
      • Ливерпуль
      • 1:1
      • Сандерленд
      • 05.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 03.12.2025 01:00
      • Барселона
      • 3:1
      • Атлетико
      • 03.12.2025 23:00
      • Атлетик Бильбао
      • 0:3
      • Реал Мадрид

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 15 37
2 Реал Мадрид 15 36
3 Вильярреал 14 32
4 Атлетико 15 31
5 Бетис 14 24
6 Эспаньол 14 24
7 Хетафе 14 20
8 Атлетик Бильбао 15 20
9 Райо Вальекано 14 17
10 Реал Сосьедад 14 16
11 Эльче 14 16
12 Сельта 14 16
13 Севилья 14 16
14 Алавес 14 15
15 Валенсия 14 14
16 Мальорка 14 13
17 Осасуна 14 12
18 Жирона 14 12
19 Леванте 14 9
20 Реал Овьедо 14 9

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 15-тур

06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано
08/12 01:00 Реал Мадрид - Сельта
09/12 01:00 Осасуна - Леванте

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Стефано Пиоли: "Милан"дан кетиш осон бўлмади"

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Милан» собиқ бош мураббийи, ҳозирда Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» клубини бошқараётган таниқли мутахассис Стефано Пиоли Италия Суперкубоги финали олдидан MilanNews.it нашрига интервью берди

Суҳбат чоғида Пиоли «Милан»нинг ҳозирги ўйинларини кузатиш унинг учун оғир бўлаётганини яшириб ўтирмади.

- «Милан»нинг натижаларини кузатиб боряпсизми? Жамоа ўйини борасида қандай фикрдасиз?

- «Милан»дан доимо қизиқарли ва чиройли ўйин кутаман. Тўғриси, жамоанинг бу мавсумдаги учрашувларини унчалик кузатмадим. Боиси, «россонеррилар»нинг ўйинларини ойнайи жаҳон орқали томоша қилиш оғир ботди. Шунинг учун миланликларнинг жорий йилги натижаларига умумий баҳо беришим қийин. Яширмайман, ЕЧЛ доирасида «Реал»га қарши баҳснинг иккинчи бўлимни кўрдим, йигитлар кучли рақибга қарши яхши ўйнашди ва ажойиб ғалабани қўлга киритишди. Аммо, «А» Серияда «Ювентус»га ютқазиб қўйилгани яхши бўлмади. Тушунаман, ҳар мавсумнинг ўзига хос кўтарилишлари ва пасайишлари бўлади. Лекин, «Милан» ҳар доим ғалаба қозониш учун ҳаракат қилиши керак.

- Апеннин оролларини бир муддат тарк этишингизнинг боиси нима?

- Мавсум тугаши билан Италияда мураббийлик қилмасликка қарор қилдим. Тўғриси, мамлактдаги сўнгги 5 йиллик фаолиятим ҳиссий жиҳатдан анча толиқтирди. Аввалига Саудия Арабистонида мураббийлик қиламан деб ўйламагандим, бу имконият кейинчалик пайдо бўлди. Биласизми? «Ал-Наср» раҳбарияти билан яхши учрашув бўлиб бўлди. Улар тўғри футбол ғояларини тақдим этишди. Мен кўпинча даст-лабки ҳис-туйғуларга асосланиб қарор қабул қилганим боис, мазкур таклифга розилик билдирдим. Бошқа тарафдан эса Миландан узоқроқда яшаш яхшиликка хизмат қилгандир. Чунки, уйда қолиш ва «Милан»нинг ўйинларини четдан кузатиш қийинроқ бўларди. Қолаверса, мураббийлик қилишни яхши кўраман - касбимдан етарлича завқ оламан десам ҳам бўлади. Баъзи ҳамкасбларим узоқ фаолиятдан сўнг танаффус қилишни хоҳлашади, лекин мен ишсиз туролмайман.

- Саудияда Италия суперкубоги учрашувларида иштирок этиш учун келган шогирдларингизни кўриб қандай ҳис-туйғуларни бошдан кечирдингиз?

- Бу қувонч ва умидларга тўла ажойиб учрашув бўлди. Оғир айрилиқдан сўнг уларни яна кўриш менга завқ бағишлади. Йигитларнинг финал олди машғулотларини кузатиб, «Милан» захира ўриндиғи ёнида ўтирар эканман ўзимни ҳали ҳам ўша ерда эканлигимни ҳис қилдим (кулади). Миланеллода ўрнатган ҳурмат ва дўстлик мен билан абадий қолади. Бунга яққол мисол «россонерилар» билан учрашганимдан хабар топгандан кейин Жиру ҳам дарҳол менга қўнғироқ қилиб ҳиссиётларим билан қизиқди.

- Златан Ибрагимович бошқарувчи сифатида ишонч уйғотадими?

- Ўйлайманки, Златан жуда ақлли бошқарувчи ва «Милан» учун қўлидан келганини қилишга ҳаракат қилади. Мен уни бошлиқ эмас, футболчи сифатида яхши билардим. Лекин ишончим комилки, Ибрагимович жамоа шаъни учун бор кучини ишга солади. Кутилмалар катта албатта, аммо ғалаба қозона олмаслик муваффақиятга эриша олмасликни англатмайди. У ҳам бошқалар каби хато қилади, ўрганади ва ривожланади. Агар мен «Милан» мухлиси бўлганимда, Златанга ишонган бўлардим.

- Криштиану Роналду билан ишлаш сиз учун нимани англатади?

- Криштианунинг жамоадаги тутган ўрни унинг футболчилик фазилатларидан ҳам ошиб кетади. Роналду Саудияга футболни янги даражага олиб чиқиш учун келган ва бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ. Мен фаолиятим давомида кўплаб чемпионларни тарбиялаганман, аммо бу рўйхатда Криштиану биринчи ўринда туради. Уни бошқалардан ажратиб турадиган ягона нарса - менталитет. Роналду барча совринларга эга чиқиб бўлса ҳам мукаммаллик тарафдори бўлиб қолаверади ва ўйинларга ақл бовар қилмайдиган иштиёқ билан тайёргарлик кўради. Гўё у ҳали ҳам 20 ёшда ва нималарга қодирлигини исботлаш учун етарли мотивацияга эга. Ажойиб фикрлаш қобилиятига эга чемпион ижрочининг жамоада мавжудлиги шерикларига ҳам фойда келтиради ва умумий савиянинг ошишига хизмат қилади.

- Саудия Арабистонидаги мураббийларда тактик мулоқотда қийинчиликлар борми?

- Мен доим рақибларимиздан камчилик топиш йўлларини қидираман. Вазифам ўйин давомида улар учун муаммо туғдирадиган услубларни яратишдир. «Ал-Наср»да ўз принципларим ва режаларимни амалга оширишдан олдин, аввало, футболчиларнинг хусусиятларини баҳолай бошладим. Умуман олганда, қайерда бўлсам ҳам Италиядаги каби ишлайман. Қувонарли томони жамоамнинг ҳужум ва ҳимоядаги кўрсатгичлари анча юқори.

- «Милан»ни соғиндингизми?

- Ҳа ва йўқ. Аниқроғи, ўтмиш ҳақида кўп ўйлай олмайман. Тўғри, «Милан» топ-клуб ва уни тарк этиш осон бўлмади. Ортга қарасам, жамоани соғинаман, лекин ҳозир ишлаб турган клубимда бахтиёр эканлигимни ҳам қўшимча қилмоқчиман.

- «Милан» билан боғлиқ энг ёрқин хотираларингиз борми?

- Улар жуда кўп ва энг асосийси Скудеттони қўлга киритганимиз албатта. Балки «Милан»да ишлаш, машғулотлар ва ўйинларнинг қувончи ҳам ёрқин хотираларимнинг бир бўлагидир. Лекин нима бўлган тақдирда ҳам мураббий жамоани қандай ҳолатда қабул қилиб олгани ва кетаётганда ўзидан нималар қолдираётганига эътибор бериши керак деб ўйлайман. Муҳими, «россонеррилар» бош мураббийи сифатида кечирган ҳис-туйғулар ўзим билан абадий қолади.

- «Аталанта» билан ўйиндан кейин пайдо бўлган «Пиоли ёнмоқда» («Pioli is on fire») қўшиғи ҳақида қандай фикрдасиз?

- Бу ажойиб эди. «Пиоли ёнмоқда»нинг ўзига хос жиҳати шундаки, қўшиқ ўйинчилар томонидан яратилган ва шундан кейингина мухлислар буни қабул қилишган. Томошабинлар трибунадан туриб бу иборани ишлатишганда жамоадаги йигитлар жуда хурсанд бўлишди.

Хуршид ЮСУПОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 10:10, 27.01.2025. Ўқилди: 1067 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 16
2 Барселона Ферран Торрес 8
3 Барселона Роберт Левандовски 8
4 Мальорка Ведат Мурики 8
5 Атлетико Хулиан Альварес 7
6 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
7 Вильярреал Альберто Молейро 6
8 Бетис Кучо Эрнандес 5
9 Эспаньол Пере Милья 5
10 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.