Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ироқ ёшлар терма жамоаси «Истиқлол»ни тор-мор этди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Про-лига / Шарқий зона
Рукн: Янгиликлар
A A A

Олдин хабар берганимиздек, 31 май куни “Тўқимачи” стадионида Тошкентнинг “Истиқлол” ҳамда Ироқ ёшлар терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилди.

Бу ўйин ҳар икки жамоа учун ҳам керакли ва фойдали баҳс бўлди. Ироқликлар бунгача Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан икки марта ва “Бунёдкор” ёшлари билан бир марта ўртоқлик ўйини ўтказишган эди. Ўйин услуби юқоридаги жамоалардан фарқ қилувчи “Истиқлол” билан бахс орқали Ироқ мураббийлари турли хил услубда ўйновчи жамоаларга қарши учрашувларда қўллашлари мумкин бўлган тактик услубларни синовдан ўтказиб олишган бўлса, Ўзбекистон Биринчи лигасида қатнашувчи “Истиқлол” жамоаси учун бу бахс ўзига хос синов бўлди. Ҳар ҳолда, ўз ёш тоифасида Осиёда иккинчи бўлган жамоа билан ўйин орқали таркибдаги барча футболчиларнинг ҳолатини синовдан ўтказиб олишга имкон бўлди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида “Истиқлол” Биринчи лигада иштирок этувчи таркиб билан майдонга тушди. Дастлабки 45 дақиқалик деярли тенг курашлар остида кечди, фақат айрим эпизодларда ироқликлар бироз устунлик қилишди. Шунингдек, биринчи бўлимнинг эсда қоларли вазиятларидан яна бири, 28-дақиқада Ироқ ёшлар терма жамоаси аъзоси 11 метрлик жарима зарбасидан унумли фойдалана олмади.

Иккинчи бўлимда эса “Истиқлол” жамоаси таркибида асосан иккинчи лигада тўп тепувчи футболчилар майдонга туширилди. Бу эса ўйинга таъсир ўтказди. Ироқ ёшлари иккинчи бўлим давомида устунликни ўз қўлларида ушлаб туришди. Бўлим бошидаги иккита тезкор гол жамоага қўшимча ишонч берди ва уёғига ўйин охирига қадар ироқликлар хотиржамликни сақлаб туришди. Шу билан бирга “Истиқлол” дарвозасига яна иккита тўп киритишга ҳам муваффақ бўлишди.

Шундай қилиб, ажойиб руҳда ўтган ўйин Ироқ ёшлар терма жамоасининг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди.

Ўртоқлик учрашуви.
31 май, “Тўқимачи” стадиони.
“Истиқлол” – Ироқ ё.т.ж. 0:4. (0:0)
Ҳакамлар: Азиз Асымов, Олим Абдувасилов, Санжар Шоюсупов.
Захирадаги ҳакам: Марат Исмоилов

Манба: www.fcistiqlol.uz
Киритилди: 12:00, 01.06.2013. Ўқилди: 4441 марта. Фикрлар: 11 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик