Бугун 28 январь, 2026 йил, чоршанба.

  • «A» Серия
      • 27.01.2026 00:45
      • Верона
      • 1:3
      • Удинезе
      • 27.01.2026 01:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Хетафе
      • 27.01.2026 01:00
      • Эвертон
      • 1:1
      • Лидс
  • Футзал. Осиё чемпионати
      • 27.01.2026 11:00
      • Таиланд
      • 2:0
      • Ливан
      • 27.01.2026 13:00
      • Ироқ
      • 4:2
      • Қирғизистон
      • 27.01.2026 13:00
      • Вьетнам
      • 5:4
      • Кувайт
      • 27.01.2026 17:00
      • Индонезия
      • 5:0
      • Жанубий Корея
      • 28.01.2026 11:00
      • Афғонистон
      • 3:0
      • Саудия Арабистони
      • 28.01.2026 13:00
      • Япония
      • 6:2
      • Австралия
      • 28.01.2026 15:00
      • Эрон
      • 4:1
      • Малайзия
      • 28.01.2026 17:00
      • Ўзбекистон
      • 0:0
      • Тожикистон
      • 29.01.2026 01:00
      • Аякс
      • -:-
      • Олимпиакос
      • 29.01.2026 01:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Қайрат
      • 29.01.2026 01:00
      • Монако
      • -:-
      • Ювентус
      • 29.01.2026 01:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Спортинг
      • 29.01.2026 01:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Буде-Глимт
      • 29.01.2026 01:00
      • Байер
      • -:-
      • Вильярреал
      • 29.01.2026 01:00
      • Боруссия Д
      • -:-
      • Интер
      • 29.01.2026 01:00
      • Брюгге
      • -:-
      • Марсель
      • 29.01.2026 01:00
      • Айнтрахт Ф
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 29.01.2026 01:00
      • Барселона
      • -:-
      • Копенгаген
      • 29.01.2026 01:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Қорабоғ
      • 29.01.2026 01:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Галатасарой
      • 29.01.2026 01:00
      • Пафос
      • -:-
      • Славия
      • 29.01.2026 01:00
      • ПСЖ
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 29.01.2026 01:00
      • ПСВ
      • -:-
      • Бавария
      • 29.01.2026 01:00
      • Бенфика
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 29.01.2026 01:00
      • Наполи
      • -:-
      • Челси
      • 29.01.2026 01:00
      • Юнион
      • -:-
      • Аталанта

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 21 52
2 Реал Мадрид 21 51
3 Атлетико 21 44
4 Вильярреал 20 41
5 Эспаньол 21 34
6 Бетис 21 32
7 Сельта 21 32
8 Реал Сосьедад 21 27
9 Осасуна 21 25
10 Жирона 21 25
11 Эльче 21 24
12 Севилья 21 24
13 Атлетик Бильбао 21 24
14 Валенсия 21 23
15 Алавес 21 22
16 Райо Вальекано 21 22
17 Хетафе 21 22
18 Мальорка 21 21
19 Леванте 20 17
20 Реал Овьедо 21 13

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Леванте 3-2 Эльче
21-тур Райо Вальекано 1-3 Осасуна
21-тур Валенсия 3-2 Эспаньол
21-тур Севилья 2-1 Атлетик Бильбао
21-тур Вильярреал 0-2 Реал Мадрид
21-тур Атлетико 3-0 Мальорка
21-тур Барселона 3-0 Реал Овьедо
21-тур Реал Сосьедад 3-1 Сельта
21-тур Алавес 2-1 Бетис
21-тур Жирона 1-1 Хетафе

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Алишер Никимбаев: "Абдуқодир Ҳусановни Ўзбекистон футболининг "маҳсулоти" дейиш қийин"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Таниқли халқаро футбол мутахассиси, Катар Футбол Ассоциациянинг катта техник эксперти Алишер Никимбаев Сречко Катанецнинг терма жамоадаги мураббийлик фаолияти ҳамда Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"га ўтиши ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ассалому алайкум, Алишер ака. Авваламбор, карьерангиз қандай давом этаётгани ва келажак режаларингиз ҳақида қисқача гапирсангиз? 

- Ва алайкум ассалом. Карьерам доимгидек давом этмоқда. Ҳозирча Қатар футбол ассоциациясида ишлашда давом этяпман. Кўпчилик Жаҳон чемпионатидан кейин Қатарда футболга қизиқиш ҳамда мусобақлар камаяди дейишганди. Бироқ аксинча бўлмоқда. Ўтган йили Осиё кубогини, ундан кейин эса 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё кубогини қабул қилдик. Шунингдек, қитъалараро кубок ҳамда Франция суперкубоги ҳам ўтказилди. Бундан ташқари, яна 2 та катта турнир кутиб турибди. Бу - 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ва Араб кубоги. 17 ёшгача бўлган Жаҳон чемпионатини кимдир катта турнир эмас демаслиги мумкин. Лекин янги турнирда 24 та эмас, 48 та жамоа иштирок этади ва ташкилий жиҳатлардан ҳам бир қатор янгиликлар бўлиши кутилмоқда. Яна айтадиган бўлсам, ўтган йили Ўзбекистондаги илк жаҳон чемпионатида (футзал бўйича) ишлаш бахтига муяссар бўлдим. Аслида, Колумбияда бўладиган 20 ёшгача бўлган аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатига боришим керак эди, лекин ФИФА билан келишувимиздан кейин Андижонга бордим. Ўтган йили бизга алоқаси бўлмаса ҳам "Копа Америка"да ишлашга улгурдим. Шундай экан, давом этаётган карьерамдан келиб чиқиб, ўзимни бахтли инсон дейишим мумкин.

- Кўпчилик Сречко Катанецнинг йиғинларга кўп маротаба кела олмаганидан ташқари ўйин услубини ҳам кескин танқид қилди. Уларнинг айтишича, биз ҳам чиройли ўйнаб, ишончли тарзда рақибларни мағлуб этишимиз мумкин экан. Хўш, сизнинг Катанец ҳақидаги фикрларингиз қандай? 

- Катанецни ишига баҳо бериш жуда қийин. Кўпчиликка унинг ўйин услуби ёқмади, аммо натижалар ёмон эмасди. Мағлубиятсиз серия, тўпланган очколар бундан далолат. Қайсидир маънода Катанецга берилган тайёргарлик имконияти бошқаларда бўлмагани ҳам ҳақиқат. Катанец 2021 йилда термани қабул қилиб, илк расмий ўйинни 1 йилдан сўнг ўтказган ва у жамоани бемалол шакллантиришга вақти бўлди. Бироқ охирги 1,5 йилда касаллиги сабабли терма йиғинларига келмаслиги ва онлайн тарзда машғулотларни ўтказиши ҳам нотўғри бўлди. Ҳаммаси у барибир лавозимини тарк этишига қараб кетаётганди. Шундай бўлса-да, у Ўзбекистон футболи тарихида энг кўп ўйин ўтказганлардан ва ғалабалар фоизи бўйича ҳам энг яхшиларидан бири бўлади. Катанецга нисбатан икки хил таассурот ўртасида қоламиз. Агар Ўзбекистон жаҳон чемпионатига чиқса, 70 фоиз ишни у қилган бўлади.

- Темур Кападзега айни вақтда бутун футбол жамоатчилиги ишонмоқда ва уни позитив кутиб олишди. Нима деб ўйлайсиз, Кападзе қўл остида терма жамоамиз Катанец давридагидан кўра яхшироқ ўйин ва натижалар кўрсатиши мумкинми? Умуман олганда, унинг мураббийлик салоҳиятига қандай баҳо бера оласиз?

- Кападзенинг термага келиш даври бироз ноқулай бўлди. Катанецнинг илк жиддий расмий ўйинигача деярли икки йил (Эронга қарши баҳс) вақт бор эди, Темурда эса атиги икки ой. Яхши ҳамки, яқинда Қатарда йиғин бўлди. Нима бўлса ҳам, битта учрашув ўтказишга улгурди (Иордания билан). Темур Кападзе билан Қатарга келганида гаплашдик. Биламизки, Сречко 5 нафар ҳимоячи билан, Темур эса 4 нафар ҳимоячи билан ўйнайди. Бироқ Кападзе тизимни ўзгартиришга вақт йўқлигини ва ишлаётган механизмни бузиб қўйишни истамаётганини айтди. Шунингдек, у Катанец билан ишлаган айрим мураббийларни ҳам қолдирмоқчи. Сабаби, улар билан ҳаммаси осонроқ бўлади. Кападзе танловига келсак, бу тўғри бўлди. Сабаби, Темур яхши натижа кўрсатган маҳаллий мураббийлардан бири, хорижлик мутахассис олиб келишга эса вақт ҳам йўқ. Бу Кападзе учун янги чақирув ва ўзини кўрсатиш учун имконият. Айтганимдек, Катанец 70 фоиз ишни қилди ва у қолган 30 фоиз ишни қилса, яна миллат қаҳрамонига айланади.

- Кўпчилик мутахассислар Суперлигада ўзини кўрсатган номларни термага чақириш керак, таркибда тез-тез ротация қилиш лозим, дейишади. Яқинда Машарипов бизга берган интервьюсида Суперлигада яхши ўйнаб қўйса, термага чақириш керак, дегани эмас каби фикрни билдирди. Сизнинг бу борада позициянгиз қандай? 

- Ўзи бу анча қийин савол. Сабаби, ҳар бир мураббийнинг ўзига яраша танлови бор. Мисол учун, сиз ёки мендан энг яхши 11 нафар футболчини танлашни сўрашса, сиздаги 11 футболчи, менинг танловимдан кескин фарқ қилиши мумкин. Ҳар бир футбол мухлиси ва мутахассисининг ўзи яхши кўрган ва кучли деб билган ўйинчилари бўлади. Менимча, кимга мураббийлик пости ишониб топширилган бўлса, унга ишониш керак ва унинг танловларини ҳурмат қилиш лозим.

- Абдуқодир Ҳусановнинг "Сити"га трансфери сўнгги пайтларда жуда кўп муҳокамаларга сабаб бўлди. "Ўзбек футболини танқид қилганлар, қанисизлар", каби фикрлар кўп олдимдан чиқди. Сизнингча, Ҳусановнинг "Сити"га ўтиши ва бундай "катта сакраш" ўзбек футболида прогресс бўлганидан, ҳаммаси яхши ишлаётганидан далолатми? 

- Ҳусанов Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, ўзбек. Бироқ уни Ўзбекистон футболининг "маҳсулоти" дейиш қийин. Сабаби, 2022 йилдан буён Ўзбекистон клубларида ўйнамаган ва ҳаттоки "Бунёдкор"нинг ўринбосарлар таркибидан ўрин ололмаган. У Белорусга борди ва ўша ерда ўсди. Шундан сўнг U-20, олимпия ва миллий терма жамоамизга чақирилди. Шунинг учун, Ҳусановни кўрсатиб, ишларимиз зўр дейиш - кулгили. Тўғри, талантларимиз бор ва буни аввалдан айтиб келганмиз. Шундай бўлса-да, уларга имконият яратиш керак. Шундай ҳолат вужудга келдики, унга Ўзбекистонда ҳеч қандай имкон берилмади. У Белорусга борди ва у ерда Ҳусанов кашф қилинди. Шундан сўнг "Ланс"га борди ва ўзини кўрсатиб, мана ҳозир "Сити" сафига кўчиб ўтди. Шундай экан, Ҳусановнинг ўзини ўзбек футболидаги прогресс деб кўрсатиш кулгили, наздимда. 

Манба: sports.uz
Киритилди: 08:00, 04.02.2025. Ўқилди: 2638 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия – Уругвай ўйини (Маракана стадиони)ни 199 мингдан ортиқ мухлис стадиондан томоша қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 21
2 Мальорка Ведат Мурики 14
3 Барселона Ферран Торрес 11
4 Барселона Роберт Левандовски 9
5 Осасуна Анте Будимир 9
6 Вильярреал Альберто Молейро 8
7 Барселона Рафинья 8
8 Бетис Кучо Эрнандес 8
9 Сельта Борха Иглесиас 8
10 Барселона Ламин Ямаль 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.