Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Андижон»нинг эртанги ўйиндаги рақиби ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Андижон
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Андижон» клуби 20 февраль куни яна бир ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Бу сафарги рақиб – Чехиянинг “Зброёвка Бронь” клубидир. Бугун мазкур рақиб ҳақида тўхталамиз.

Чехия клуби 1913 йилнинг 14 январь куни ташкил топган. “Зброёвка Бронь” Чехия халқ лигасида (бизнинг про лигамиз каби)да қатнашиб келяпти. Мавсумнинг биринчи қисмидан сўнг “Зброёвка Брно” 16 та иштирокчи орасида 16 учрашувдан кейин 3 ғалаба, 6 дуранг ва 7 мағлубият қайд этиб, (тўплар нисбати 18\29) 15 очко билан мусобақа жадвалида 14-ўринда.

Клуб уй ўйинларини «Србска» номли стадионда ўтказади ва у 12550 нафар томошабинга мўлжалланган.

Жамоанинг энг қиммат футболчиси 21 ёшли ҳужумчи Тадеас Вахусек бўлиб, «Трансфермаркт»да унинг баҳоси 250 минг еврони кўрсатмоқда.

Шунингдек, таркибда словакиялик, ганалик, бельгиялик, америкалик ва колумбиялик легионерлар бор.

Жамоага чехиялик 50 ёшли мутахассис Ярослав Хайнек бош мураббийлик қилиб келмоқда. У ушбу лавозимда 2014 йилнинг 1 июлидан бери ишлаяпти. Унинг бошчилигида жамоа ҳозирга қадар 19 та учрашувда 5 ғалаба, 6 дуранг ва 8 мағлубият қайд этди.

“Зброёвка Брно” Анталия йиғини мобайнида бунгача Латвиянинг «Ауда» клубини 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Кейинги учрашувда Даниянинг «Брабранд» жамоасини ҳам яна 3:1 натижаси билан мағлуб қилди. Биз билан ўйин эса чехияликларнинг учинчи беллашувига айланади.

Бу бизнинг Чехия клубига қарши илк ўйинимиз эмас. Ёдингизда бўлса, 13 февраль санасида Чехия халқ лигаси (про лига) пешқадами «Злин» (0:2) жамоасига қарши майдонга тушганмиз. Навбатдаги баҳс эса чехияликларга қарши иккинчи ўйинимизга айланади.

«Андижон» – “Зброёвка Брно” учрашуви 20 февраль куни Тошкент вақти билан соат 17:30 да (Анталия вақтига 15:30) бошланади.

Манба: andijanfc.uz
Киритилди: 23:00, 19.02.2025. Ўқилди: 655 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик