Бугун 14 май, 2026 йил, пайшанба.

      • 13.05.2026 00:30
      • Осасуна
      • 1:2
      • Атлетико
      • 13.05.2026 22:00
      • Эспаньол
      • 2:0
      • Атлетик Бильбао
      • 13.05.2026 22:00
      • Вильярреал
      • 2:3
      • Севилья
      • 14.05.2026 00:30
      • Алавес
      • 1:0
      • Барселона
      • 14.05.2026 00:30
      • Хетафе
      • 3:1
      • Мальорка
      • 14.05.2026 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 14.05.2026 23:00
      • Жирона
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 15.05.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 14.05.2026 00:00
      • Манчестер Сити
      • 3:0
      • Кристал Пэлас
      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 35 77
3 Вильярреал 36 69
4 Атлетико 36 66
5 Бетис 36 57
6 Сельта 36 50
7 Хетафе 36 48
8 Реал Сосьедад 35 44
9 Атлетик Бильбао 36 44
10 Райо Вальекано 35 43
11 Севилья 36 43
12 Осасуна 36 42
13 Валенсия 35 42
14 Эспаньол 36 42
15 Алавес 36 40
16 Эльче 36 39
17 Мальорка 36 39
18 Леванте 36 39
19 Жирона 35 39
20 Реал Овьедо 35 29

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Сельта 2-3 Леванте
36-тур Бетис 2-1 Эльче
36-тур Осасуна 1-2 Атлетико
36-тур Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
36-тур Вильярреал 2-3 Севилья
36-тур Алавес 1-0 Барселона
36-тур Хетафе 3-1 Мальорка

Навбатдаги ўйинлар. 36-тур

14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЎзПФЛ қарздорлиги бўлган клубларни жиддий огоҳлантирди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Қарздорлиги мавжуд бўлган айрим клублар янги футболчини рўйхатдан ўтказиш учун Ассоциацияга кафолат берган бўлиб, ЎФА тегишли қўмитаси шунга асосан улардан тақиқни олиб ташлади. Ваҳоланки, тақиқ мавжуд бўлган ҳолатда Лига клубга MyLeague платформасини ёпиб қўйганди.

Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов томонидан имзоланган кафолат хатида собиқ футболчи ва мураббийлардан қолиб келаётган қарздорлик шу йилнинг 1 июль санасига қадар тўлиқ бартараф этилиши кўрсатилган. ЎФА қўмитаси эса Лигага қарздорлик 24 апрелга қадар бартараф этилишини баён қилган ҳамда "Навбаҳор" клубидан тақиқни олиб ташлаган. Лига гарчи трансфер тақиқи олинишини қўллаб-қувватламаса-да, мазкур ҳолатда ЎФА қўмитаси қарорини ҳурмат қилишга мажбур. Аммо унутмаслик керакки, вилоят ҳокими томонидан кўрсатилган сана ва қўмита белгилаб қўйган сана билан муаммони тўлиқ ҳал қилиш мумкин эмас. Бу мавзу, шунингдек, "Нефтчи" ва "Сўғдиёна" клубларига ҳам тегишли ҳисобланади.

Айни вақтда ОФК лицензиялаш жараёни давом этаётган бўлиб, унинг асосий мезони сифатида клубнинг қарзлардан ҳоли бўлиши шартлиги белгилаб қўйилган. Акс ҳолда клуб ОФК лицензиясини қўлга кирита олмайди. Яъни, қитъанинг ҳар қандай клуби лицензияга эга чиқиши учун жорий йилнинг 30 март санасига қадар мавжуд қарздорликни бартараф этиши лозим. Мана энди савол туғилади: Ўзбекистоннинг муайян футбол клуби ОФК лицензиясига эга чиқа олмаса, бунинг оқибатлари қандай бўлади? Қуйида шу ҳақда сўз боради.

1. ОФК лицензиясини қўлга кирита олмаган клуб, профессионал футбол клуби мақомини йўқотади.

Бундай клуб эса профессионал футбол клублари учун белгиланган солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдалана олмайди. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 483-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида белгиланган имтиёзлар шулар сирасига киради.

2. Профессионал бўлмаган футбол клуби легионер футболчи билан тузилган меҳнат шартномасини Лига рўйхатидан ўтказа олмайди.

"Суперлига ва Пролига регламенти"нинг 10.4-бандида мазкур масала белгилаб қўйилган. Шундан келиб чиқилса, мазкур тақиқ нафақат энг яқин ёзги трансфер ойнасига, балки келаётган қишки трансфер ойнасига ҳам ўз таъсирини кўрсатади.

3. Профессионал бўлмаган футбол клуби илк ёзги трансфер ойнасида 2002 йил ва ундан катта ёшдаги футболчини рўйхатдан ўтказа олмайди.

Яъни, регламентда белгилаб қўйилган қоида асосида клубнинг фақатгина U21 ёш тоифасидаги футболчи билан тузган меҳнат шартномасигина Лига рўйхатидан ўтказиб берилади.

Афсуски, бу каби ҳолатлардан айрим футбол клублари тегишли хулоса чиқармаяпти. Қарздорликни бартараф этишда маҳаллий футболчи, мураббий ёки ишчи-ходимлар ҳақига хиёнат қилиш, улар билан профессионал шартнома имзоланган бўлса-да, ҳисоб-китоб вақтида собиқ ишчиларни буткул бошқа суммаларга кўндиришга уриниш каби ҳолатлардан Лига хабардор. Шуларни инобатга олиб, Лига футбол клубларини шу йилнинг 25 март санасига қадар барча қарзлардан ҳоли бўлишга чақиради. Боиси, 30 март санасига қадар ОФК платформасига тегишли ҳужжатларни юклаб улгуриш талаб этилади.

Лига футбол жамоатчилигини муборак Рамазон ойи билан қутлайди! Биз барчани берилган ваъдаларга ўз вақтида амал қилиш ҳамда биринчи навбатда ишчи-ходимлар билан ҳисоб-китоб қилиш, шундан кейингина хорижий йиғинлар ва экипировкалар, янгидан янги футболчилар билан янги келишувлар ҳақида ўйлашга чақирамиз.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 17:38, 01.03.2025. Ўқилди: 1178 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик