Бугун 25 май, 2026 йил, душанба.

      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Атлетико
  • «A» Серия
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • 1:0
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • 1:0
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Кальяри
      • 25.05.2026 00:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • 0:3
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • 1:1
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • 1:2
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • 2:0
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • 1:1
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • 2:1
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • 1:0
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • 3:0
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Аббос Файзуллаевнинг Россиядан кетадиган вақти келдими?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Аббосбек Файзуллаевнинг ЦСКАдаги ўйини пасайишини Football24.ru сайти мухбири таҳлил қилди.

ЦСКА 2025 йилни жуда яхши бошлади. Жамоа баҳорда янги қаҳрамонларга эга бўлди ва "эски" етакчилар орқа фонга сўнди. Илгари асосий таркибнинг ажралмас қисми бўлган Аббосбек Файзуллаев охирги икки РПЛ ўйинида атиги 42 дақиқа майдонда бўлди. Санкт-Петербургдаги ўйинда 67-дақиқада алмаштирилди.

Марко Николичга эндиликда ўзбек ярим ҳимоячиси керак эмасми?

Янги рол – ўйин амалиёти кам

ЦСКА бош мураббийи, ваъда қилганидек, тактик схемани ўзгартирди. Энди унда аниқ қанот ҳужумчилари йўқ. Файзуллаев айнан қанотдаги ўйини билан машҳур бўлган эди. Ўзбекистон терма жамоасида ҳам чап ёки ўнг қанотда ҳаракат қилган. Аббосбек марказ томон интилиб ҳаракат қилишни яхши кўради.

Энди эса у одатий ўйин услубидан воз кечишига тўғри келмоқда. Николич уни "саккизинчи рақам" позициясида кўрмоқда. Бу зонанинг зичлиги қанотдагидан юқори. Кўпроқ фикрлаш ва ижодкорлик талаб этилади.

ЦСКАга келгунга қадар Файзуллаев бир неча марта "саккизинчи рақам"да ўйнаган, аммо ўзини йўқотган. Мураббийлар уни ё қайтадан қанотга, ёки "ўнинчи рақам" позициясига қайтарган.

Қишки йиғинларда Аббосбек бу янги ролда ўзини ноқулай ҳис қилаётганини тан олган эди. У бел жароҳати сабаб биринчи йиғиннинг катта қисмини ўтказиб юборди ва адаптация учун камроқ вақтга эга бўлди.

Ҳаммаси жуда ёмонми?

Қишки ўртоқлик учрашувларида Файзуллаев ўзини яхши кўрсата олмади. Кўплаб имкониятларни йўққа чиқарди. Ҳимояда яхши ўйнай олмади. Янги схемада у нафақат ҳужумда, балки ўз ярим майдонида ҳам фаол бўлиши керак.

Фақат "Факел"га қарши ўйин яхши ўтди. У голли ҳужумни бошлади ва аниқ пас билан рақиб ҳимоясини кесиб ўтди. Бироқ иккинчи бўлимда яқин масофадан дарвозага аниқ зарба бера олмади.

Шу билан бирга, у Санкт-Петербургда асосий таркибда майдонга тушди. Бу ўйинни ёмон деб бўлмайди, аммо фаолиятига яхши ўйин сифатида ҳам ёзиб бўлмайди. "Зенит"нинг биринчи ҳужумида марказда йўқолиб қолди ва Мостовойни эркин ҳудудга чиқиб боришига имкон берди. Акинфеевнинг мўъжизавий сэйви ЦСКАни голдан қутқарди.

Ҳужумда Мантуан билан дуэлни мутлақо ютқазди. Бразилиялик футболчи уни тўхтатиб, тўпсиз қолдирди. Файзуллаев 10та курашдан фақат биттасини ютди. Фақат бир марта ноаниқ зарба берди, жамоадошларига ёрдам бермади. Майдоннинг рақибга яқин қисмига фақат учта пас йўллади, улардан бирортаси зарбага олиб келмади. 12 марта тўпни йўқотди. 67-дақиқада Николич уни алмаштирди.

"Химки"га қарши баҳсда 29 дақиқа ўйнади. Ўйинга яхши қўшилди. Қисқа масофада шериги билан пас алмашиб, голли ҳужумни бошлади. Бош билан гол уриши мумкин эди, аммо Келлвеннинг узатмасини Сауль дарвоза устунидан юқорига йўллади. Бу ўйинда "Зенит"га қарши ўйинга қараганда яхшироқ кўринди. Бироқ биз таниш бўлган Файзуллаев эмас. Фақат бир марта дриблинг қўллади. Қаерда у одатий жасурлиги?

"Акрон"га қарши Самарадаги ўйинда эса 77-дақиқада майдонга тушди. Ушбу қисқа вақт ичида фақат битта ноаниқ зарба билан эътибор қозонди. Лекин курашда яхшилангани кўринди. Тўртта дуэлдан учтасини ютди. Тўрт марта тўпни жамоасига қайтарди. Бироқ ҳужумда қийинчиликлар давом этди. Рақиб дарвозаси яқинига фақат учта пас берди, улардан бирортаси зарбага олиб келмади.

Файзуллаев жамоага фарқ ярата олмай қолди. Янги схемада у етакчиликни йўқотди. Ҳозир жамоада бошқа ўйинчилар асосий ролни бажармоқда.

Катта рақобат

Қишдан кейин жамоада рақобат кучайди, айниқса марказий зонада. "Саккизинчи рақам" учун уч нафар номзод бор: Кисляк, Бистрович ва Файзуллаев. Аббосбек учун улар билан рақобат қилиш қийин, чунки Матвей ва Кристиан асосан ярим ҳимоя марказида ўйнашга мослашган. Фақат Зделарнинг жамоани тарк этиши Аббосбек учун бироз имконият яратди.

Бистрович курашда Файзуллаевдан устун. Охирги икки ўйинда хорват еттита дуэлдан фақат иккитасини ютқазди. Ҳимояда Файзуллаевдан анча яхшироқ. Ҳужумда ҳам фаолроқ: рақиб дарвозаси атрофига тўртта кўпроқ пас беради.

Кисляк "Акрон"га қарши ўйинда "олтинчи рақам"да ҳаракат қилди, аммо Вильягра келиши билан "саккизинчи рақам"да ўйнаши мумкин.

Қандай якун бўлади?

Қишда Аббосбек яна бир бор Европада ўйнашни орзу қилишини айтган эди. "Манчестер Сити"га ўтган Ҳусановни мисол келтирди. Захирада қолиш у учун қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат. Ҳар бир имкониятдан фойдаланишга ҳаракат қилади.

Файзуллаев ЦСКА учун универсал ўйинчи бўлиб қолмоқда. Москвага 500 000 еврога келган футболчининг нархи ҳозирда 8 миллионгача ошди. Бироқ бир неча ўйин захирада қолиши Николичга нисбатан жиддий саволларни келтириб чиқариши мумкин. ЦСКА учун юлдузни захирага қўйиш манфаатли эмас. Демак, ёзда трансфер содир бўладими?

Манба: football24.ru
Киритилди: 15:22, 18.03.2025. Ўқилди: 6374 марта. Фикрлар: 15 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик