Бугун 24 май, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • 3:3
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • 2:1
      • Пиза
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • 1:0
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Атлетико
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 81
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 62
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 56
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 48
15 Ноттингем Форест 38 46
16 Кристал Пэлас 38 45
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 37
19 Вулверхэмптон 38 22
20 Бёрнли 38 21

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Биринчи лигада 30 та жамоа иштирок этади

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Биринчи лига
Рукн: Янгиликлар
A A A

Биринчи лига ёш иқтидорлар учун катта футболдаги дастлабки қадамлари олдидан майдон вазифасини ўтаб беради. Лига ўз йўналиши асосида футбол академиялари ва университетлар қошида ташкил этилган спорт клубларини қўллаб-қувватлашда давом этади. Мусобақада бемақсад иштирок этаётган, шубҳали ўйинларга алоқаси мавжуд бўлган ёки Лига ҳамда ишчи-ходимлар билан шартномалар шартларига риоя қилмайдиган клублар эса Лига қатнашчилари сафидан чиқарилади.

30 та жамоа қандай саралаб олинди?

Жамоаларнинг учдан бир қисми ЎФА қошидаги ҳудудий академиялар бўлиб, улар ўз тарбияланувчиларини Биринчи лига орқали катта футболга тайёрлайди. Мазкур академиялар қошида спорт клуби ташкил этилган бўлиб, айнан шу клублар Лига аъзоси ҳисобланади.

Шунингдек, "Насаф", "Пахтакор", "Бунёдкор", "Локомотив", ОКМК, "Навбаҳор" каби клублар ўз фарм жамоасини ташкил этган. Улар Биринчи лигада қатнашиш орқали, ўз захирасини мустаҳкамлашни мақсад қилган.

Биринчи лигада университет жамоалари жорий мавсумда ҳам 2 тани ташкил қилади: Бухоро давлат университети ҳамда Қарши давлат университети. ҚарДУ жамоаси Биринчи лигада Лочин номи билан тўп тепади.

Қолган 12 та жамоадан 3 таси ЎФА ташкил этган ўтиш ўйинлари орқали Биринчи лига иштирокчисига айланди: "Боғдод", "Иштихон", "Каттақўрғон". "Зомин", "Қизириқ", "Қумқўрғон", "Локомотив БФК", "Чиғатой", "Цементчи", "Дўстлик" каби жамоалар ўтган мавсумда ҳам Лига аъзолари ҳисобланган.

"Аҳмедов ФК" икки мавсум аввал Биринчи лигада "Олимпия" номи билан иштирок этган бўлиб, 2024 йилда Париж Олимпиадаси учун тайёргарлик кўраётган "Олимпик" клубига кўмаклашди ва унинг U21 жамоаси сифатида Лига мусобақаларида ўйнади. "Оқтепа" эса Тошкент шаҳар кубогида зафар қучиб, Лига Устави асосида кириш бадалини тўлаш шарти билан Биринчи лигага қабул қилинди.



Жамоалар уч минтақага бўлинади

Географик жиҳатдан Лига 30 та жамоани уч минтақага ажратиб олади: Ғарб, Марказ, Шарқ. Бу уч сабабга кўра амалга оширилади:

• пулни иқтисод қилиш;

• ёш футболчиларнинг узоқ масофадан кейинги тикланишини осонлаштириш;

• ёш футболчилар узоқ сафарлар туфайли таълимдан узоқлашиб кетмаслигига эришиш.

Ғарбий минтақадан Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё жамоалари ўрин олади. Ҳар уч минтақада жамоалар сони тенг бўлишига эришиш учун, Марказга нисбатан яқинроқ бўлган Самарқанднинг Иштихон ёки Каттақўрғон жамоаларидан бири қуръа асосида Марказий минтақага ўтказилади.

Жиззах, Сирдарё, Янгийўл ва Тошкент шаҳри жамоалари (6 таси) эса Марказни ташкил этади. Пойтахтнинг 9 та жамоаси Биринчи лигада иштирок этаётганидан келиб чиқиб, қуръа ёрдамида уларнинг 6 таси Марказга бириктирилади. Қолган 3 та жамоа эса Шарқий минтақада Ангрен ва водий жамоалари билан беллашади.

Мусобақа формати ҳақида

Ҳар бир минтақада 10 тадан жамоа бўлгач, улардаги ҳар бир жамоа 9 та уй ва 9 та сафар учрашувида майдонга тушади. Шу тариқа мусобақанинг биринчи босқичи ўз якунига етади.

Иккинчи босқичга ҳар бир минтақанинг энг яхши 5 тадан жами 15 та жамоаси йўл олади. Лига улар қаторига 1 та меҳмон жамоани 16-жамоа сифатида қўшади. Мазкур жамоа Лига рўйхатидан ўтмаган футболчилардан тузилади ва унинг номи кейинроқ маълум қилинади. Ўз минтақасида 1 ва 2-ўринларни эгаллаган жамоалар, шунингдек, учинчилар орасидан 2 та энг яхши жамоа 1-саватдан жой олади ва улар 1/8 финалда ўзаро рақиб бўлмайди. Лиганинг меҳмон жамоаси ва қолган жамоалар 2-саватни ташкил этади.

1/8 финал босқичи учун барча жамоалар Тошкентга ташриф буюради. Ҳар бир жуфтлик 3 кун ичида 2 тадан учрашувда майдонга тушади ва ҳар икки ўйин натижасига кўра ғолиб чиққан жамоалар ¼ финал йўлланмасини қўлга киритади. Кейинроқ мана шу ғолиб саккиз жамоа мусобақа ғолиблиги учун курашни Тошкентда алоҳида давом эттиради (2024 йилда бўлгани каби). ¼ финалга қуръа ташланаётганда жамоалар саватларга ажратилмайди.

Маълумот учун, Биринчи лиганинг барча ҳужжатларни ўз вақтида рўйхатдан ўтказган 16 жамоаси 2025 йилги мавсумдаги юришини Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичидан бошлайди. Биринчи лига тақвими эса Лигадан томонидан кейинроқ эълон қилинади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 23:25, 24.03.2025. Ўқилди: 1792 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Челси Жоао Педро 15
5 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
6 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик