Бугун 28 сентябрь, 2026 йил, душанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 128 52 45 225
2 Япония 40 67 61 168
3 Жанубий Корея 21 26 43 90
4 Ўзбекистон 12 17 12 41
5 Қозоғистон 9 13 23 45
6 Таиланд 9 7 12 28
7 Эрон 8 15 9 32
8 Баҳрайн 8 2 3 13
9 КХДР 7 5 5 17
10 Малайзия 6 3 9 18

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 22 51
2 Пахтакор 22 49
3 Навбаҳор 22 44
4 ОКМК 22 35
5 Локомотив 22 35
6 Бухоро 22 34
7 Насаф 22 34
8 Андижон 22 30
9 Динамо 22 30
10 Қизилқум 22 29
11 Сўғдиёна 22 28
12 Сурхон 22 26
13 Бунёдкор 22 22
14 Хоразм 22 21
15 Қўқон-1912 22 20
16 Машъал 22 4

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Навбаҳор 3-2 Динамо
22-тур Машъал 1-2 Пахтакор
22-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
22-тур Андижон 1-4 Насаф
22-тур Сурхон 1-0 Қўқон-1912
22-тур Сўғдиёна 1-2 ОКМК
22-тур Локомотив 0-1 Нефтчи
22-тур Хоразм 1-3 Қизилқум

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1860 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2113 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 28.09.2026

      06:00 Велоспорт. Монреаль. Мужчины.
      08:00 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      09:30 Снукер. British Open. Финал.
      11:00 LIVE Снукер. Первый раунд. Прямая трансляция.
      14:00 Теннис. Лондон.
      15:30 Снукер. Первый раунд.
      16:30 LIVE Снукер. Второй раунд. Прямая трансляция.
      19:30 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      20:30 Велоспорт. Монреаль. Мужчины.
      21:00 Конный спорт. Конкур. Вена. Global Champions Tour.
      23:00 Снукер. Второй раунд.
      00:00 Трейлраннинг.
      01:00 Велоспорт. Тур Хорватии. Шестой этап. Мужчины.
      02:00 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      03:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      04:30 Снукер. Второй раунд.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Ҳеч қачон таслим бўлма!» — Жавоҳир Жураев билан самимий суҳбат

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Сурхон
Рукн: Интервьюлар
A A A

"Сурхон" ҳимоячиси Жавоҳир Жўраев клуб матбуот хизматига берган интервьюсида жамоанинг Термизга қайтиши, мухлисларнинг ўрнини, футболчилик фаолияти, оиласи ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Самимий ва ҳаётий саволларга берган жавобларидан Жўраевнинг характери, фидойилиги ва келажакка бўлган ишончи яққол сезилади.

— Жавоҳир, аввало жамоанинг Термизга қайтиши ҳақида сўрамасдан иложимиз йўқ. Энди биз "Сурхон Арена"да ўзимизнинг маҳаллий мухлисларимиз қаршисида ўйнаймиз. Термизга қайтганингиздаги биринчи таассуротларингиз билан ўртоқлашинг.

— Ассалому алайкум, ниҳоят узоқ танаффусдан сўнг биз "Сурхон Арена"га қайтдик ва энди ўз мухлисларимиз билан бирга ўйнаймиз. Стадионда биринчи марта бўлганимда ҳаяжон ва фахрни бир пайтда ҳис қилдим. Чунки шундай ажойиб стадионни реконструкция қилишга жуда кўп меҳнат ва эътибор қаратилган.

— Сиз Сурхондаги даврингизда жамоани олдинга ундайдиган мухлисларни кўришга улгурдингиз. "Сурхон" қаерда бўлишидан қатъи назар, улар доим қўллаб-қувватлашади. Футболчиларга мухлислар ҳақиқатан ҳам ёрдам берадими ёки бу шунчаки стереотип?

— Ҳа, бу жамоага келиб қўшилганимдан сўнг "Сурхон" мухлисларининг жамоани қандай фидокорлик билан қўллаб-қувватлашларини кўриб лол қолдим. Қаерда ўйнашимиздан қатъи назар, улар доим биз билан бирга бўлиб, бизни ғалабага ундашмоқда. Уларга катта раҳмат айтаман!

— Энди эса келинг, сизнинг фаолиятингизга ўтамиз, Жавоҳир. Тақдир қандай қилиб сизни футболчи бўлишингизга олиб келди? Ўзингиз болаликдан футболдан қизиққанмисиз?

— Мен туғилганимдаёқ отам: "Ўғлим футболчи бўлади", деб ният қилган эканлар. Гўдаклик давримдаёқ менга доим футбол кўрсатганлар. Менимча, шунинг учун бўлса керак, ўзимни билдим-билмаган пайтимдан бошлаб тўп тепиб улғайдим ва 6 ёшимдан "Пахтакор" академиясига борганман.

— Сиз ўнг қанотда ўйнайсиз ва ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам фаол иштирок этасиз. Дастлабдан айнан шу позицияда ўйнашни хоҳлаганмисиз?

— Ҳа, мен ёшлигимдан айнан шу позицияда ўйнаб келаман. Болалигимдан Акмал Шораҳмедовнинг ўйинларини кўриб, шу позицияни танлаганман.

— Сизнинг шаклланишингизда катта роль ўйнаган инсон — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий, отангиз Дилшод Нуралиев эканлигини биламиз. У ҳақида гапириб берсангиз. Сизга берган энг эсда қоларли маслаҳати қайси бўлган?

— Отам ҳар доим ўйинларимни кузатиб, менга кўплаб маслаҳатлар ва танбеҳлар бериб турадилар. Энг эсда қоларли маслаҳатларидан бири: "Ўғлим, ҳеч қачон қўлингни туширма. Ҳар доим меҳнат қилишдан тўхтама", деган сўзлари бўлган.

— Сиз "Сурхон" сафида учинчи мавсумдан бери тўп суряпсиз ва, албатта, шу давр мобайнида кўп нарсаларга гувоҳ бўлган бўлсангиз керак. Шу вақт ичида сиз учун энг эсда қолган ўйинлар қайсилари бўлган?

— Ҳа, 3 йил давомида "Сурхон" билан биргамиз. Энг эсда қоладиган ўйинлардан бири ўтган йили бўлганд— "Суғдиёна"га 0:2 ҳисобига ютқазиб турган ҳолда, якунда 4:2 ҳисобига ғалаба қозонганмиз. Бу ажойиб ўйин бўлган, унда биз характер кўрсатдик ва ўйиннинг тақдирини ўзгартиришга муваффақ бўлдик.

— "Сурхон" Суперлигадаги ўртача ёш бўйича энг ёш жамоа ҳисобланади ва сизларда жуда аҳил жамоа шаклланган. Клубдаги муҳит учун ким жавобгар? Ким жамоанинг асосий қувноқчиси, етакчиси ва кайфият кўтарувчиси?

— Жамоамиздаги энг қувноқ йигит бу Нодирхон. Етакчиларимиз кўп, лекин биз бир жамоа бўлиб, ҳар доим бир-биримизни олдинга етаклаймиз.

— Дастлабки ўйинлар жамоа учун унчалик омадли бўлмади, лекин ташқи қараганда, ҳар бир ўйинга ғалаба учун майдонга тушаётганингиз сезилди. Сизнингча, "Сурхон" яна ғалабали йўлга қайтиши учун нима қилиш керак?

— Бу мавсумни яхши бошлай олмадик, лекин муҳим нарса — қандай бошлаганинг эмас, балки қандай давом эттириб, қандай якунлашинг. Биз кучлироқ бўлишимиз керак ва Худо хоҳласа, албатта, ғалабаларга эришамиз.

— Ўзбекистон миллий терма жамоаси футбол бўйича Жаҳон чемпионатига чиқишга жуда яқин турибди. Сизнингча, терма жамоанинг бу йўлдаги имкониятлари қандай?

— ИншаАллоҳ, бу сафар албатта Жаҳон чемпионатига чиқамиз. Бу бутун ўзбек футболи учун тарихий лаҳза бўлади. Бутун мамлакат сабрсизлик билан шу онни кутяпти.

— Сиз ўйнайдиган позицияда тўп сураётган дунёнинг энг кучли 3 нафар футболчисини ким деб ҳисоблайсиз?

— Ашраф Ҳакимий, Метти Кеш ва Жереми Фримпонг.

— "Сурхон"нинг топ-3 футболчиси?

— Ёшларимиз, Комрон Юсупов, Беҳруз Каримов ва Беҳруз Шукуруллаев.

— Сизнинг ҳаётий шиорингиз қандай?

— Оила — бу ҳаётдаги энг муҳим нарса.

— "Сурхон" мухлисларига тилакларингиз қандай бўлади?

— Шу пайтларда бизни қўллаб-қувватлашсин, токи ғалабаларимизни биргаликда нишонлай оламиз!

Манба: https://t.me/FCSURXON_OFFICIAL
Киритилди: 20:07, 02.04.2025. Ўқилди: 787 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Макс Доуман Премьер-лигада гол урган энг ёш футболчи ҳисобланади. "Арсенал" иқтидори 2026 йил мартда "Эвертон" дарвозасига гол урганида 16 ёшу 7

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
2 Нефтчи Стипе Перица 12
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 11
4 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бухоро Шерзод Эсанов 9
7 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8
8 Пахтакор Чинеду Стефан 8
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 8
10 Нефтчи Алишер Одилов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик