Бугун 28 сентябрь, 2026 йил, душанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 127 52 45 224
2 Япония 39 64 61 164
3 Жанубий Корея 21 26 43 90
4 Ўзбекистон 12 17 12 41
5 Қозоғистон 9 12 23 44
6 Таиланд 9 7 12 28
7 Эрон 8 15 9 32
8 Баҳрайн 8 2 3 13
9 КХДР 7 5 5 17
10 Малайзия 6 3 9 18

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 22 51
2 Пахтакор 22 49
3 Навбаҳор 22 44
4 ОКМК 22 35
5 Локомотив 22 35
6 Бухоро 22 34
7 Насаф 22 34
8 Андижон 22 30
9 Динамо 22 30
10 Қизилқум 22 29
11 Сўғдиёна 22 28
12 Сурхон 22 26
13 Бунёдкор 22 22
14 Хоразм 22 21
15 Қўқон-1912 22 20
16 Машъал 22 4

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Навбаҳор 3-2 Динамо
22-тур Машъал 1-2 Пахтакор
22-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
22-тур Андижон 1-4 Насаф
22-тур Сурхон 1-0 Қўқон-1912
22-тур Сўғдиёна 1-2 ОКМК
22-тур Локомотив 0-1 Нефтчи
22-тур Хоразм 1-3 Қизилқум

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1857 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2113 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 28.09.2026

      06:00 Велоспорт. Монреаль. Мужчины.
      08:00 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      09:30 Снукер. British Open. Финал.
      11:00 LIVE Снукер. Первый раунд. Прямая трансляция.
      14:00 Теннис. Лондон.
      15:30 Снукер. Первый раунд.
      16:30 LIVE Снукер. Второй раунд. Прямая трансляция.
      19:30 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      20:30 Велоспорт. Монреаль. Мужчины.
      21:00 Конный спорт. Конкур. Вена. Global Champions Tour.
      23:00 Снукер. Второй раунд.
      00:00 Трейлраннинг.
      01:00 Велоспорт. Тур Хорватии. Шестой этап. Мужчины.
      02:00 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      03:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      04:30 Снукер. Второй раунд.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Алтин Крезиу: "Яна шундай руҳда ишлашда давом этамиз"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

"Андижон"нинг "Пахтакор"га қарши ўтказган ажойиб ўйини ва унда қайд этилган натижа муҳим воқеалардан бири бўлди ва бу шубҳасиз тарихий ғалаба!

"Андижон" жамоасининг Ўзбекистон чемпионатида ҳали Тошкентда "Пахтакор"ни таслим қилмагани фонида бу сафар "Бургутлар"нинг "Шерлар" уйидан ғалаба билан қайта олгани таҳсинга лойиқ.

Бутун жамоа катта ҳажмдаги ишни бажарди ва ғалабага ҳар томонлама муносиблигини исботлай олдилар. Ярим ҳимоячи Алтин Крезиу ҳам ушбу ўйинда жамоадошлари каби ўзини кўрсата олди. Легионер "Андижон" матбуот хизматига дастлаб Тошкентдаги ўйин ҳақида гапирди:

"Ҳа, бу "Андижон"нинг тарихида "Пахтакор"га қарши биринчи ғалабамиз. Шу сабабли ниҳоятда хурсандмиз. Биз бунинг учун ҳафта давомида жуда қаттиқ меҳнат қилдик. Рақибнинг ажойиб жамоа эканлигини биламиз. Шу боис ҳам қийин ўйин бўлишини сезиб тургандик. Лекин амалда уч очкони қўлга киритганимиздан катта қониқиш ҳосил қилдик. Яна шундай руҳда ишлашда давом этамиз".

Маълумки, ўйиннинг биринчи бўлимида дарвозалар дахлсиз қолди. Ҳаммаси иккинчи бўлимда содир бўлди ва дарвозаларга бешта гол урилди. Алтин бу хусусида шундай деди:

"Биринчи таймда тўпни эгаллаб туриш масаласида бир қатор устунликка эришаётгандек туюлмагандик. Боиси, "Пахтакор" тўпни назорат қилиб, паслар орқали яхши ўйнади. Лекин танаффус вақтида кичик деталларни тўғрилашга муваффақ бўлдик. Натижада иккинчи таймда анча яхши ўйин кўрсата олдик".

Крезиунинг киритилган голларда ҳиссаси катта бўлди. Кўрган бўлсангиз, иккита голга қойилмақом пас узатди ва бундан жамоадошлари усталик билан фойдаланди. Бунда албатта бутун жамоанинг ҳиссаси беқиёс бўлганини таъкидлаш даркор.

"Тўғри, иккита ассистни бердим. Лекин жамоасиз бунинг умуман имкони бўлмасди. Бизда жуда яхши даражадаги футболчилар борлигидан хурсандман. Шу билан бирга сафимизда ёш ҳамда тажрибали ўйинчилар ўртасида балансли таркиб юзага келган. Мураббийлар штаби ҳам учрашувга жуда яхши тайёргарлик кўришди. Биринчи таймда бироз бўшлиқларга йўл қўйдик. Кейин эса мураббий ўйинимизга кичик ўзгартиришлар киритди. Мураббийлар штаби бизни яна фаол ўйинга қайтара олдилар. Иккинчи таймдаги ўйин режаси бешта ҳимоячи билан ҳимояланиш эди, чунки "Пахтакор" ҳужумчилари хавфли бўлиб, улар яхши пасларни амалга оширишаётганди. Биз бунга тайёр эдик. Иккинчи таймдаги қарши ҳужумларимиз жамоамизга ёрдам берди. Ўз имкониятларимиздан унумли фойдаланганимиз ажойиб иш бўлди. Умуман олганда, бизга ёрдам берадиган кичик деталлар устида кўп ишладик. Жамоа кўрсатган ўйиндан мамнунман", - дея фикр билдирди, Крезиу.

Киритилди: 11:58, 15.04.2025. Ўқилди: 611 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
2 Нефтчи Стипе Перица 12
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 11
4 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бухоро Шерзод Эсанов 9
7 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8
8 Пахтакор Чинеду Стефан 8
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 8
10 Нефтчи Алишер Одилов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик