Бугун 7 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 34 71
3 Ман. Юнайтед 35 64
4 Ливерпуль 35 58
5 Астон Вилла 35 58
6 Борнмут 35 52
7 Брентфорд 35 51
8 Брайтон 35 50
9 Челси 35 48
10 Эвертон 35 48
11 Фулхэм 35 48
12 Сандерленд 35 47
13 Ньюкасл 35 45
14 Лидс 35 43
15 Кристал Пэлас 34 43
16 Ноттингем Форест 35 42
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 35 20
20 Вулверхэмптон 35 18

Ўтган ўйинлар. 35-тур

35-тур Лидс 3-1 Бёрнли
35-тур Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
35-тур Брентфорд 3-0 Вест Хэм
35-тур Ньюкасл 3-1 Брайтон
35-тур Арсенал 3-0 Фулхэм
35-тур Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
35-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
35-тур Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
35-тур Челси 1-3 Ноттингем Форест
35-тур Эвертон 3-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Нефтчи" жамоасида украиналик мураббий иш бошлади

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Тайинловлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасида украиналик тажрибали мураббий Андрей Анненков ёрдамчи сифатида Виталий Левченко билан ҳамкорликда фаолият олиб боради.

Андрей Анненков меҳнат фаолиятини 1986 йил "Авангард" Курск клубида бошлаган. Кейинги икки йилни украиналик мутахассис "Искра" (Смоленск) жамоасида ўтказди.

1990 йилда у "Динамо" Киев таклифини қабул қилди ва икки йил Киевда ишлади. Шунингдек, Андрей Анненков Украина терма жамоасида ҳам фаолият юритган мураббийлардан ҳисобланади.

Мураббийлик фаолияти:

Андрей Михайилович Анненков 2007 йилдан Киевнинг "Арсенал" клуби ёшлар жамоасида фаолиятини бошлади. Турли тоифадаги жамоаларда яхши натижаларга эришган мураббий 2014/15 йилги мавсумда "Арсенал" жамоаси бош мураббийи лавозимига тайинланади.

2019 йилда Украина U-20 терма жамоаси бош мураббийи Александр Петраков штабида ишлаб, ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолибига айланди. Мазкур турнирда юксак натижани қўлга киритганлиги муносабати билан мутахассис Украина жисмоний тарбия ва спорт ишчиси унвони билан тақдирланади.

2021/22 йил мавсумида у Одессанинг "Черноморец" клуби мураббийлар штабига қўшилади.

2021 йил август ойида Украина терма жамоаси бош мураббийи Александр Петраковга ёрдамчи мураббий бўлиб ишга киришади.

Андрей Михайлович Анненковнинг сўнгги иш жойи эса Арманистон миллий терма жамоаси бўлди. Мураббий у ерда ҳам Александр Петраков билан ҳамкорликда ёрдамчи мураббий бўлиб фаолият олиб борди.

 

Киритилди: 11:51, 16.04.2025. Ўқилди: 1028 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 25
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Ман. Юнайтед Беньямин Шешко 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик