Сон Хеунг Мин: «Некунамнинг кўзёш тўкишига ваъда бераман»
Жанубий Корея ва Эрон бош мураббийлари ўртасидаги ахборот кураши чўққисига чиққан бир паллада бу жангга футболчилар ҳам қўшилган кўринади.
Бундеслигада "жавоҳир" деган ном олган ва "Гамбург"нинг эндиликда собиқ хужумчиси Сон Хеунг Мин куни кеча Пажудаги терма жамоа базасида кореялик журналистларга қисқача интервю бераркан жумладан шундай деди:
"Жавод Некунамдан яхши хотиралар қолмаган. 18 июнь куни унинг қонли кўзёшларига гувоҳ бўлишингизга ваъда бераман. У ўтган йили Эрондаги ўйинда майдонда ноинсоний харакатлари билан ёдимда қолган. Ҳакам қарамай, турганида оёғимга зарба беравериб ҳам жисмонан, ҳам руҳан мени ишдан чиқариш пайида бўлди. Эронни кучли жамоа деб ўйламайман. Биз уларни мағлуб эта оламиз".
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили октябрда Теҳрондаги ўйинда Сон Хеунг Мин учрашувнинг 53-дақиқасида Ким Бо Кёнгнинг ўрнига майдонга тушганди.
Отабек Йўлдошев, Жанубий Корея, Сеул
Манба: www.sports.donga.com
Киритилди: 08:36, 14.06.2013. Ўқилди: 16357 марта. Фикрлар: 120 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар