Бугун 29 июнь, 2025 йил, якшанба.

  • Суперлига
      • 28.06.2025 19:00
      • Навбаҳор
      • 6:0
      • Машъал
      • 28.06.2025 20:00
      • Қизилқум
      • 0:1
      • Нефтчи
      • 29.06.2025 19:00
      • Бунёдкор
      • 3:2
      • Сўғдиёна
      • 29.06.2025 20:00
      •   Бухоро
      • 1:1
      • Шўртан
      • 30.06.2025 20:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Сурхон
  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 28.06.2025 21:00
      • Палмейрас
      • 1:0
      • Ботафого
      • 29.06.2025 01:00
      • Бенфика
      • 1:4
      • Челси
      • 29.06.2025 21:00
      • ПСЖ
      • -:-
      • Интер Майами
      • 30.06.2025 01:00
      • Фламенго
      • -:-
      • Бавария
      • 30.06.2025 23:59
      • Интер
      • -:-
      • Флуминенсе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 13 28
3 Навбаҳор 14 26
4 Нефтчи 13 26
5 Бунёдкор 14 24
6 ОКМК 13 24
7 Пахтакор 14 23
8 Андижон 14 17
9 Машъал 14 15
10 Хоразм 14 14
11 Сурхон 13 14
12 Сўғдиёна 14 13
13 Қизилқум 14 13
14 Қўқон-1912 14 12
15 Бухоро 13 9
16 Шўртан 13 9

Ўтган ўйинлар. 14-тур

14-тур Хоразм 2-3 Андижон
14-тур Қўқон-1912 2-3 Динамо
14-тур Насаф 2-2 Пахтакор
14-тур Навбаҳор 6-0 Машъал
14-тур Қизилқум 0-1 Нефтчи
14-тур Бунёдкор 3-2 Сўғдиёна
14-тур Бухоро - Шўртан

Навбатдаги ўйинлар. 14-тур

29/06 20:00 Бухоро - Шўртан
30/06 20:00 ОКМК - Сурхон

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Навбаҳор» кучли рақибларни мағлуб эта оладими? Лушчан жавоб берди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ўзбекистон кубоги / Учрашувлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўзбекистон кубоги, “Е” гуруҳи, 3-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “ФарДУ” (3:1) учрашувидан кейиги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Сергей Лушан иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди.

“Лочинлар” устози одатдагидек, ўз сўзини ўйин ҳақидаги фикрлари билан бошлади.

— Бугунги ўйинни икки бўлимга бўлиш мумкин. Учрашувнинг 1-бўлимида гарчи тўлиқ устунликка эга бўлсакда, ҳужумда унчалик ишларимиз юришмади. Йигитлар текис жойда футболга ўзгаришлар киритишга ҳаракат қилишди. Футбол аллақачон кашф қилиб бўлинган. Улар кўрпани ўзларига тортишга интилишди. Шундай бўлсада, бугунги ўйин натижасидан қониқдим. Фақат учрашувнинг ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларида меҳмонлар томонидан урилган гол ёқимсиз ҳиссиёт уйғотди. Учрашувдан сўнг, йигитларга ўйинда 3:0 ҳисобида ютяпсизми ёки ютқазяпсизми, хотиржамликка берилмай, учрашувнинг сўнгги дақиқасига қадар ўйнашни уқтирдим.

Биз ушбу баҳсда олдимизга қўйилган вазифани уддаладик. Жамоамизнинг асосий ўйинчиларини “Бунёдкор”га қарши кечадиган учрашувга сақлагандик. Режамизнинг 70 фоизи иш берди. Биринчи бўлимда ҳаммаси яхши кечганида, майдонга ҳужум чизиғи вакилларини туширмаган бўлардик. Кеча бир нафар футболчимиз сафдан чиққанлиги боис, унинг ўрнига Игорь Габриэлни майдонга туширдик ва иккинчи бўлимда унга дам беришга қарор қилдик.

Танаффусда Абдулҳаев бироз жароҳати безовта қилаётганигини айтди. Шунинг учун унинг ўрнига Мирсаидовни  захирадан майдонга туширдик.  Таъкидлаганимдек, 70 фоиз йигитларни уч кундан сўнг, “Бунёдкор” билан бўладиган ўйинга сақладик. Биз олдимизга қўйилган вазифани бажардик ва бугунги учрашув натижасидан қониқдим.  

– Жамоанинг ҳужум чизиғига асосий таркиб футболчиларини захирадан майдонга тушириш “Навбаҳор”нинг ўйини кучайишига олиб келди. Сизнингча, рақиб жамоангизнинг иштиёққа тўла реал футбол намойиш этганлигини қанчалик ҳис этди?
– Биласизми, сафимиздаги футболчиларнинг барчаси асосий таркиб футболчилари ҳисобланишади, шу жумладан, Холдорхонов ва Убайдуллаев ҳам. Жўрабоев эса жароҳати сабабли, йиғинларда иштирок эта олмади. Лекин у жуда иқтидорли йигит ва жорий мавсумда жамоамизга ёрдам беради, деган умиддаман. Убайдуллаевнинг жароҳатга оид муаммоси бор. Холдорхонов ҳам жуда иқтидорли футболчи. Позицияни ҳис қилади. Лекин ҳаммаси руҳиятга боғлиқ.

Жамоамиз таркибида захирадан майдонга ҳужумдаги 3 нафар футболчи тушганида, қандай ҳиссиётларни бошидан кечирганлигини рақибдан сўраш керак.

Футболчининг маҳорати оддий ўйини билан баҳоланади. Бугун захирадан майдонга тушган 3 нафар футболчилар ўзларининг маҳоратларини намойиш этишди ҳамда голлар уришди.Менинг уларга ҳеч қандай эътирозим йўқ.

Лекин амалга ошириладиган айрим жиҳатлар бор ва шуни татбиқ этишга ҳаракат қиламиз.  

– Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи баҳсларида шогирдларингизнинг ҳаракатларини 5 баллик тизимда неча баллга лойиқ кўрган бўлардингиз?
– Тўғриси, буни баҳолаш қийин. Чунки “Оқ-тепа” билан бўлган ва бугунги беллашувда биз майдонга кам ўйин амалиётига эга ва жароҳатидан фориғ бўлган футболчиларни майдонга туширдик. Улар асосий таркиб ўйинчилари бўлишганида, баҳоласа бўларди.

“Нефтчи” билан бўлган учрашув эса менга жуда ёқди. Ўша баҳсда фарғоналиклар ҳам, биз ҳам ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Менимча, “Нефтчи”га қарши кечган ўйин натижаси адолатли бўлди. Жамоамиз яхши. Буни “Навбаҳор”нинг ўйинини кузатаётган мутахассислар ҳам сезишаётгандир, балки. Яна 5-6 нафар футболчиларга ўйин амалиёти керак ва умид қиламанки, улар ўз маҳоратларини намойиш этишади. Бу эса таркибда рақобатни юзага келтиради.

Беш баллик тизимда менимча, жамоа ўйинини 3 баллга лойиқ кўрса бўлади. Балки, кейинчалик бу керакли пайтда, юқори ўринлар учун курашлар пайтида   5 баллга етиб қолар.  

– Учрашувнинг 1-бўлимида жамоангизнинг ўйини унчалик қовушмади. Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган футболчилар учрашув тақдирини ҳал қилишди. Бу режангиздан ўрин олганмиди?
– Албатта, бу режамиздан ўрин олганди. Учрашувнинг 1-бўлимида бизни қониқтирадиган ҳисоб қайд этилганида, уларни майдонга туширмасдик. Яна 3 кундан сўнг, Суперлига доирасида “Бунёдкор”га қарши кечадиган ўйинимиз бор. Шу боис, уларни ўша беллашувга асрагандик. Ҳар 3-4 кунда битта таркиб билан ўйинлар ўтказиш қийин. Бу футболчиларнинг жароҳат олишларига сабаб бўлиши мумкин. Бу эса бизга керакмас. Шунинг учун бошқа ўйинчиларга ҳам имконият беряпмиз.

– Педронинг ҳолати борасида нима дея оласиз?
– У икки ҳафта давомида шифокор назоратида бўлди ва оғриқлардан халос бўлди. Педро ўзини яхши ҳис қилмоқда. У жуда яхши, тартибли футболчи. Муаммо борми, уни ҳал қилиш керак. Умид қиламанки, Педро тез орада майдонга қайтади. Уни эски жароҳати безовта қилди. Педро маҳоратли футболчи. У бугундан машғулотга қўшилди.

– “Навбаҳор” шу кунгача Суперлига ва Ўзбекистон кубоги доирасидаги баҳсларда 12 та ўйин ўтказиб, шулардан ярмида ғалаба қозонди. Ютуққа эришилган баҳсларда “Оқ-тепа” ҳамда бугунги “ФарДУ” жамоаларига қарши кечган ўйинлар ҳам бор. "Навбаҳор"дан кейинги жиддий рақибларга қарши кечадиган беллашувларда ҳам нимадир кутса бўладими?
– Биз ҳар бир ўйинда майдонга ғалаба иштиёқида тушамиз. Бироқ учрашувнинг қандай тарзда кечишини олдиндан билмаймиз. Биз зафар қучиш учун ҳаракат қиламиз, шунга интиламиз. Менинг йигитларга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Лекин руҳий тарафдан муаммолар бор.

Масалан, “Манчестер Сити” ва “Барселона” каби жамоалар ҳам сўнгги баҳсларда мағлубияттга учраяпти. Ўйинларда қандай ҳолатлар юз беришини эса олдиндан башорат қила олмайсиз. Биз тўғри йўлдан кетяпмиз. Анча ўсишга эришдик. Тўғри, айни пайтда Ўзбекистоннинг энг кучли 5 жамоаси қаторида эмасдирмиз, аммо шунга интиляпмиз ҳамда шундай клублар қаторидан ўрин оламиз. Мен бунга ишонаман.  Фақат бунинг учун футболчиларни ғалабаларга руҳан  тайёрлаш лозим. Йигитларга учрашув ҳуштак билан бошланиб, якунланишини уқтириш керак. Шунда ҳар қандай жамоа учун “Навбаҳор” жиддий рақибга айланади. Натижаларни яхшилаш учун қўлдан келганича ҳаракат қиламиз.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 09:49, 15.05.2025. Ўқилди: 1623 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
3 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
4 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
5 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
7 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
8 Бунёдкор Луис Качорри 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.