Илёс Зейтуллаев: «Йигитларга борини бергани учун миннатдорчилик билдираман!»
Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган «Бунёдкор» – «Навбаҳор» (2:3) учрашувидан кейин мезбонлар устози Илёс Зейтуллаев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
— Йигитларга борини бергани учун миннатдорчилик билдираман!
— Ҳимоячиларнинг ҳаракатларига қандай баҳо берасиз?
— Ҳимоячиларимга умуман эътироз йўқ. Улар жуда яхши ҳаракат қилишди. Жангчи улар!
— Бугунги ўйиндан аввал режалар қандай эди?
— Футбол ўйнаш ва ундан роҳат олиш!
— Мағлубиятни нима билан боғлаган бўлардингиз?
— Рости, бу саволга жавоб бериш қийин.
— Балки бугун «Навбаҳор» яхши ўйнагандир?
— Ҳозир аниқ фикр билдира олмайман, фақат қўл остимдаги йигитларга раҳмат айтишим мумкин. Сабаби, улар билан катта йўлни босиб ўтдик. Улар билан фахрланаман!
— Натижа адолатлими?
— Ўзингиз нима деб ўйлайсиз?
— Менимча баҳсли.
— Саволингизга ўзингиз жавоб бердингиз.
Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 23:42, 18.05.2025. Ўқилди: 844 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар