Бугун 18 январь, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 17.01.2026 00:45
      • Пиза
      • 1:1
      • Аталанта
      • 17.01.2026 19:00
      • Удинезе
      • 0:1
      • Интер
      • 17.01.2026 22:00
      • Наполи
      • 1:0
      • Сассуоло
      • 18.01.2026 00:45
      • Кальяри
      • 1:0
      • Ювентус
      • 18.01.2026 16:30
      • Парма
      • -:-
      • Женоа
      • 18.01.2026 19:00
      • Болонья
      • -:-
      • Фиорентина
      • 18.01.2026 22:00
      • Торино
      • -:-
      • Рома
      • 19.01.2026 00:45
      • Милан
      • -:-
      • Лечче
      • 19.01.2026 22:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Верона
      • 17.01.2026 01:00
      • Эспаньол
      • 0:2
      • Жирона
      • 17.01.2026 18:00
      • Реал Мадрид
      • 2:0
      • Леванте
      • 17.01.2026 20:15
      • Мальорка
      • 3:2
      • Атлетик Бильбао
      • 17.01.2026 22:30
      • Осасуна
      • 3:2
      • Реал Овьедо
      • 18.01.2026 01:00
      • Бетис
      • 2:0
      • Вильярреал
      • 18.01.2026 18:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Валенсия
      • 18.01.2026 20:15
      • Атлетико
      • -:-
      • Алавес
      • 18.01.2026 22:30
      • Сельта
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 19.01.2026 01:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Барселона
      • 17.01.2026 16:30
      • Ўзбекистон
      • 0:0
      • Хитой
      • 17.01.2026 20:30
      • Австралия
      • 1:2
      • Жанубий Корея
      • 17.01.2026 17:30
      • Ман. Юнайтед
      • 2:0
      • Манчестер Сити
      • 17.01.2026 20:00
      • Челси
      • 2:0
      • Брентфорд
      • 17.01.2026 20:00
      • Лидс
      • 1:0
      • Фулхэм
      • 17.01.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • 1:1
      • Бёрнли
      • 17.01.2026 20:00
      • Сандерленд
      • 2:1
      • Кристал Пэлас
      • 17.01.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • 1:2
      • Вест Хэм
      • 17.01.2026 22:30
      • Ноттингем Форест
      • 0:0
      • Арсенал
      • 18.01.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 18.01.2026 21:30
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Эвертон

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 19 49
2 Реал Мадрид 20 48
3 Вильярреал 19 41
4 Атлетико 19 38
5 Эспаньол 20 34
6 Бетис 20 32
7 Сельта 19 29
8 Атлетик Бильбао 20 24
9 Жирона 20 24
10 Эльче 19 23
11 Осасуна 20 22
12 Райо Вальекано 19 22
13 Реал Сосьедад 19 21
14 Мальорка 20 21
15 Хетафе 19 21
16 Севилья 19 20
17 Алавес 19 19
18 Валенсия 19 17
19 Леванте 19 14
20 Реал Овьедо 20 13

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Эспаньол 0-2 Жирона
20-тур Реал Мадрид 2-0 Леванте
20-тур Мальорка 3-2 Атлетик Бильбао
20-тур Осасуна 3-2 Реал Овьедо
20-тур Бетис 2-0 Вильярреал

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Вадим Абрамов: «Рақиблар биздан хафа бўлишмасин – вақтни чўзишса, энди ҳеч қандай фэйр-плей бўлмайди!»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Динамо» — «Қизилқум» (3:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов журналистлар саволларига жавоб қайтариб, ўйингоҳдаги футбол атмосфераси, захирадан тушганлар гол ургани ва камбэк ҳақида фикрини билдирди.  

«Шунақаси ҳам бўлиб туради. Шунча мухлислар қаршисида уларни қувонтира олганимиздан жуда хурсандмиз. Бу самарқандлик мухлислар билан бирга қўлга киритилган ғалаба бўлди. Жамоа мағлуб бўлиб турганда ҳам минглаб мухлислар стадионни тарк этмай бизга ишониб туришганди ва уларнинг ишончини қозона олдик. Бу жуда хурсанд қилади. Ўйин якунида омад бизга кулиб боқди.

Аммо қайд этишим керак – ўйинимизда пасайиш бор. Энди ФИФА кунлари сабабли танаффус юзага келади. Бундан фойдаланиб, футболчиларни яхшироқ тикланиб олиши учун ишларни олиб борамиз. Бу орқали аввалги ҳолатимизга қайтишимиз керак. Аксарият ўйинчиларимиз терма жамоаларга йўл олишади.

— Кетма-кет икки ўйиндан буён рақиб жамоалар «Динамо» билан ўйинда ҳимояда «автобус» қўйишмоқда. Бу жамоа ўйинига қай даража таъсир қилади?
— Бу фақат «Динамо» эмас, исталган жамоа учун муаммо бўлади. Ўйин давомида бу тўсиқларни енгиб ўтиш учун турли тактик ишланмалар устида доим ишлаймиз. Ўйинни назорат қилиш ва тўпни ўзимизда сақлаб, рақибни тўпсиз қолдириш эвазига бунга ечим топиш мумкин. Умуман олганда, рақиб ҳимояда ўйнаётган экан, демак бизни ҳурмат қилишни бошлашган.

— «Динамо» қўл остингизда бундан 26 йил аввал – 1999 йилда Маҳмуд Раҳимов бошқарувида эришган чемпионатдаги 11 ўйинлик мағлубиятсиз серия рекордини такрорлади...
— Бу хурсанд қилади. Бундай натижани такрорлаганимиз ёқимли. Аммо биз ҳеч қандай рекордлар ортидан қувмаймиз. Буни унутиш керак ва шунчаки ҳар бир ўйинда ўйнаш керак. Чунки рекордлар қачондир барибир тугайди. Шу боис бунинг қандайдир ҳайратланарли жойи йўқ.

— Жамоа ҳимоясида савияли ва тажрибали ҳимоячилар тўп сураётган бўлса-да, сўнгги икки ўйинда ҳимоядаги хатолар голларга сабаб бўлди. Бу ҳақда фикрингиз?
— Қўшиламан, ҳужум қилаётганда нотўғри қарорлар бунга сабаб бўлмоқда. Бунга эътибор қаратганмиз. Жамоа ҳужум қилаётганда, ҳимоячилар юқорироққа чиқиб ёрдам бераётганда белгиланган яримҳимоячилар рақибни назорат қилиши керак. Бундай пайтда оғирлик ҳимояга тушмоқда, гарчи улар катта ҳажмдаги ишни бажараётган бўлсада. Таҳлил қилиб, бунинг устида ишлаймиз.

— Захирадан туширган ўйинчиларингиз бурилиш ясай олишди. Ўрмонжонов ҳисобни тенглаштирди, Қодирқулов ғалаба голини урди...
— Бу ўйинчилар ҳам аслида асосий таркиб ўйинчилари. Таркибимизда 22 ўйинчининг ҳаммаси майдонга тушишга ҳақли. Улар исталган пайт майдонга тушиб, ўйинимизни кучайтира олишади.

— «Динамо» кубок нимчоракфиналида «Лочин»га қарши ўйнайди. Кўпчилик бу рақиб тушганидан қувонмоқда, аммо бу талабалар жамоаси «Сурхон» ва «Андижон»ни кубокдан чиқариб юборганини унутмаслик керак, шундай эмасми?
— Бу борада ҳақсиз, «Лочин» Суперлига клубларини мағлуб этиб, оддий жамоа эмаслигини кўрсатди. Таркибида тажрибали ўйинчилар бор. Биз ҳам уларни гуруҳ босқичида қийинчилик билан мағлуб этгандик. Бу ўйиндан олдин 6 нафар футболчимиз турли ёшдаги терма жамоаларимиз сафига чақирилган, уларга қарши баҳсда бор таркибдан фойдаланишимга тўғри келади. Мухлисларни хафа қилмасликка ҳаракат қиламиз. Кубокда ҳам мақсадларимиз бор.

— Фрайдей огоҳлантирилган вазият ҳақида фикрингиз...
— Ўша вазиятда ВАР нега таклиф этгани мен учун тушунарсиз. Чунки рақиб футболчиси симулция қилишга уринди, аслида унга сариқ карточка кўрсатилиши керак эди деб ўйлайман. Бу вазиятдаги провакацияси учун рақиб ўйинчиси огоҳлантирилиши керак эди.

Ҳозирдан огоҳлантириб қўйишни истардим, кейин биздан хафа бўлишмасин – бунақа муносабат билан биз томондан энди ҳеч қандай фэйр-плей бўлмайди! Майдонга ўйнаш учун тушганлар шунчаки ўйинни чўзишмоқда. Улар ўйин темпини туширмоқда, биз эса тўпни яна уларга шунчаки қайтаришимиз керакми? Бу ахмоқлик. Мана шундай вазиятларда энди тўпни қайтариб бермаймиз ва ўйнашни давом эттирамиз. Бунинг учун биздан хафа бўлишмасин ва ҳуштакбозлик ҳам қилишмасин. Шунча ўйин чўзилишларига қарамай, бор йўғи 6 дақиқа қўшилгани ҳам ҳайрон қолдирди.

— Бугун мухлислар «Енгилмас бу – оқ армия» ёзувли улкан баннерни кўтаришди. Бу мағлуб бўлмаётган ўйинчиларга таъсир қилмайдими?
— Бу босим юкламайди, аксинча футболчилар шундай дейишларига эриша олишди. Айнан мана шу ўйинчиларимиз стадионда минглаб одамлар келиб, уларни қўллаб-қувватлаётганига сабаб бўлишди. Шундай давом этиши керак. Бундай атмосфера уларни ҳам хурсанд қилади. Самарқанд аҳлига бизни қўллаб-қувватлаш учун келаётганлари учун раҳмат деймиз ва шу ўринда жамоамиздаги ҳар бир ўйинчидан ҳам миннатдорман, улар ўз ўйинлари билан бунга эришмоқдалар

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 16:37, 26.05.2025. Ўқилди: 2037 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 19
2 Мальорка Ведат Мурики 14
3 Барселона Ферран Торрес 11
4 Барселона Роберт Левандовски 9
5 Вильярреал Альберто Молейро 8
6 Бетис Кучо Эрнандес 8
7 Осасуна Анте Будимир 8
8 Барселона Рафинья 7
9 Барселона Ламин Ямаль 7
10 Атлетико Хулиан Альварес 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.