Бугун 2 июнь, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Нуфузли мусобақа олдидан матбуот анжумани ўтказилди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Жорий йилнинг 28-31 май кунлари Нукус шаҳрида белбоғли кураш бўйича ўғил болалар ҳамда қизлар ўртасида жаҳон ва Осиё чемпионати баҳслари бўлиб ўтади.

Нуфузли мусобақа олдидан оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Унда халқаро белбоғли кураш федерацияси Президенти Хабир Ҳабибуллин, Осиё белбоғли кураш конфедерацияси президенти Мўмин Муротов, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров, ёшлар миллий терма жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Турғунпўлатов, Қорақалпоғистон Республикаси спорт вазири Эркинбой Қутибоевлар мусобақага тайёргарлик ишлари, ўтказилиш тартиби ҳамда иштирокчилар тўғрисида батафсил маълумот беришди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўғил болалар ва қизлар ўртасида белбоғли кураш бўйича жаҳон ва Осиё чемпионати Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Осиё белбоғли кураш конфедерацияси, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси ҳамда қатор вазирлик ва ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилмоқда.

Нукус шаҳридаги 1- сонли спорт мактабида илк бор ўтказиладиган ушбу жаҳон ва Осиё чемпионатида Ҳиндистон, Россия, Туркия, Грузия, Индонизия, Арманистон, Венгрия, Швецария, Япония, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон каби 25 га яқин давлатнинг номдор полвонлари иштирок этиши кутилмоқда.

Белбоғли кураш бўйича 29 майда ўтказиладиган жаҳон чемпионатида ўғил болалар эркин йўналишда -45, -50, -55, -60, -65, -71, -77, -85, -95 ҳамда +95 кг. вазн тоифаларида куч синашишса, қизлар -44, -48, -52, -57, -63, -70, +70 кг. вазнларда беллашишади.

Шунингдек, регламентга мувофиқ, 30 май куни белбоғли кураш бўйича Осиё чемпионати ўтказилади. Мазкур чемпионатда ўғил болалар -45, -50, -55, -60, -65, -71, -77, -85, -95, +95 кг. вазн тоифаларида кураш тушса, қизлар -44, -48, -52, -57, -63, -70, +70 кг. вазн тоифаларида ўзаро беллашишади.

Тадбир якунида оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Киритилди: 19:07, 28.05.2025. Ўқилди: 625 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик