Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

34 ёшли аёл 24 соат ичида турникда тортилиш бўйича Гиннес рекордини ўрнатди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Австралиялик 34 ёшли аёл 24 соат ичида турникда тортилиш бўйича Гиннес рекордини ўрнатди. Бу ҳақда UPI хабар бермоқда.

34 ёшли австралиялик Оливия Винсоннинг айтишича, рекордни янгилашни унга эри ва мураббийи таклиф қилган экан. Аёлнинг сўзларига кўра, у дастлаб “бу имконсиз деб ўйлаб, кулиб юборган”. Ўша пайтдаги рекорд бир кунда 4081 марта тортилиш эди. Бу рекордни 2021 йилда полшалик Паула Горло ўрнатган.

Бироқ бир оз вақт ўтгач, австралиялик аёл “ҳисоб-китоб қилиб кўриб”, рекордни янгилаши мумкинлигига ишонч ҳосил қилган.

Винсон биринчи уринишни 2024 йил сентябрида, уч ойлик машғулотлардан сўнг амалга оширган. Ярим йўлда у жароҳатланиб, билак мушаклари пайи чўзилган ва тўхташга мажбур бўлган.

Шундан сўнг Винсон икки ой давомида соғлигини қайта тиклаб, яна бир неча ойлик машғулотлардан сўнг, иккинчи уринишни амалга оширган ва бу сафар муваффақиятга эришган.

Винсоннинг айтишича, 19 соатлик тортилишдан сўнг у “кучли кўнгил айнишни ҳис қила бошлаган”.

“Менимча, бу ҳаддан ташқари чарчаганимдан бўлган. Мен шунчаки вазифани иложи борича яхшироқ бажаришим керак эди. Танам бардош бера оладими, деган хавотирда эдим”, дейди спортчи.

Натижада у 24 соат ичида 7079 марта тортилишга эришган. Яъни у бир дақиқада ўртача беш марта тортилган.

“Спорт билан шуғулланишни энди бошлаганимда ўзим учун имконсиз деб билган натижаларга эришдим. Менимча, мумкин бўлган чегараларни кенгайтиришда чуқур инсоний табиийлик бор”, дейди Винсон рекордни янгилаганидан сўнг.

Март ойида 108 ёшли япониялик Шицуи Хакоиси сартарош бўлиб ишлаётган дунёдаги энг кекса аёл деб тан олинди ва Гиннеснинг рекордлар китобига киритилганди.

Мат ойи ўрталарида эса профессионал цирк артисти, сочидан осилиб туриш бўйича мутахассис, 39 ёшли Лейла Нун Гиннес рекордини янгилади. У ўзининг сочидан 25 дақиқа 11,3 сония давомида осилиб турган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 10:40, 03.06.2025. Ўқилди: 939 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик