Бугун 27 декабрь, 2025 йил, шанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • 1:2
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • 2:1
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • 4:1
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • 0:0
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • 2:1
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • 1:0
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • 0:3
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • 1:2
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • -:-
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 18 37
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 18 30
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 17 27
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 17 26
10 Фулхэм 18 26
11 Эвертон 18 25
12 Брайтон 18 24
13 Ньюкасл 18 23
14 Тоттенхэм 17 22
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 17 19
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистон ЖЧ-2026 йўлланмасини қўлга киритишида кимнинг ҳиссаси юқори бўлди? Алишер Никимбаев жавоб берди

Баҳо:
+ | -1
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Йиғинлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистонлик футбол мутахассиси Алишер Никимбаев “Dynamomania” бош муҳарририга интервью бериб, бир қатор мавзуларда ўз фикрини билдириб ўтди. Интервьюни бир неча қисмга бўлган ҳолда эътиборингизга ҳавола этамиз.

"Биз Алишер Никимбаев билан чорак аср аввал, у ҳали “Гол” газетасида журналист бўлиб ишлаган пайтда танишганмиз. Ўшанда айнан Максим Шацких Калининграднинг “Балтика” жамоасидан Киевнинг “Динамо”сига ўтаётган эди. Ва ўша пайтда келажакдаги Киев жамоасининг тўпурари бўладиган футболчи ҳақида маълумот бериш учун ўзбек ҳамкасбдан яхши номзод бўлиши мумкин эмасди. Кейинчалик Алишер журналистикани тарк этди ва футбол соҳасида таъсирли фаолият бошлади. У Ўзбекистон футбол федерациясида терма жамоалар бўлими раҳбари бўлди, сўнгра Осиё футбол конфедерациясида фаолият олиб борди, БАА ва Қатар футбол лигаларида ишлади, 2022 йилги жаҳон чемпионати ташкилот қўмитасида меҳнат қилди. Қизиқ ва бой ҳаёт йўли, тўғрими?

5 июнь куни Ўзбекистон терма жамоаси тарихий натижага эришди – илк бор Жаҳон чемпионати-2026 финал босқичига йўл олди. Бу воқеа – эски дўст билан суҳбатлашиш, бу улкан ютуқнинг тафсилотларини билиб олиш, балки тажриба алмашиш учун аъло баҳона. Чунки Украина терма жамоаси учун бу кураш ҳали олдинда.

– Алишер, Ўзбекистон терма жамоасини Жаҳон чемпионати финал босқичига чиққанлиги билан табриклайман! Айта оласизми, бу муваффақиятга қандай омиллар сабаб бўлди?

– Катта раҳмат! Сабаблар кўп. Энг аввало, Жаҳон чемпионатида қатнашувчи жамоалар сони кенгайганини айтмоқчиман. Ўзбекистон бир неча бор финал босқичига чиқишга яқин келган, лекин ҳар сафар бир оз етишмаган. Энди эса, Осиёдан 4 та эмас, балки 8 та жамоа қатнашадиган бўлди ва айнан шу “бироз” фарқ муҳим омилга айланди. Албатта, бу – фақатгина ташқи омил, асосийси эмас.

Энг муҳими – федерацияда тизимли иш олиб борилди. Агар таҳлил қилсак, сўнгги йилларда ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари мунтазам равишда Жаҳон чемпионатида қатнашиб келмоқда. Ҳар ҳолда, бир пайтда пасайиш бўлган, лекин кейин ҳаммаси секин-секин тиклана бошлади. Ёшлар ва ўсмирлар билан олиб борилган иш ўз самарасини берди, чунки бу авлод 10 йил аввалги ўсмирлар ва ёшлар чемпионатлари орқали етилиб, катта терма жамоага келди.

Масалан, 2015 йилда Янги Зеландияда бўлиб ўтган 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида, Виктор Коваленко тўпурар бўлган мусобақада, Элдор Шомуродов ҳам иштирок этганди. Ва мана энди инсонларнинг турли тақдирлари: Шомуродов Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди, ҳатто Максим Шацких ва Миржалол Қосимовдан ҳам ўтиб кетди ва катта Жаҳон чемпионатига бормоқда. Коваленко эса қаерда?

Мен бу ерда украин футболини умуман баҳоламоқчи эмасман, фақатгина шахслар ҳақида гапиряпман. Ўша Янги Зеландиядаги чемпионат старт майдони бўлган – Коваленко ундан Шомуродовга қараганда яхшироқ фойдалангандек кўринганди. Лекин натижада айнан Шомуродов кўпроқ ютуққа эришди – ҳам шахсан футболчи сифатида, ҳам жамоани Жаҳон чемпионатига олиб чиқишида ёрдам берди.

– Кўпчилик бу авлодни Ўзбекистон тарихидаги энг иқтидорли деб ҳисобламоқда. Сиз бу ҳақда нима дейсиз?

– Натижага қараганда – шундай. Қосимов ва Шацких авлоди қилолмаган ишни шу болалар уддалади. Лекин мен уларни аввалги авлодга нисбатан иқтидорлироқ деб айтамаган бўлардим. Фарқ шундаки, бу жамоа жуда яхши мувозанатга эга – таркибида деярли заиф нуқта йўқ. Масалан, олдин дарвозабон позицияси доимо муаммоли бўлган, ҳозир эса у энг кучли нуқталардан бирига айланган. Жамоа кам гол ўтказмоқда – чунки ҳимояда яхши ўйнаяпти, “тўғрироқ” десак ҳам бўлади, дарвозабон эса керакли пайтда жамоани қутқармоқда. 10–20 йил олдин эса аксинча, шундай вазиятлар бўлардики, дарвозабон ёрдам бермасди.

Мураббийлик ишини алоҳида қайд этиш керак. Саралаш турнирининг асосий қисмида терма жамоага Сречко Катанец раҳбарлик қилди. У жамоани тактик жиҳатдан тўғри шакллантирди, унинг заиф томонларини тўғри тушуниб, уларни яширишга муваффақ бўлди. Шу билан бирга, унга жуда омад кулиб боқди — саралаш турнири бошлангунигача унда бутун икки йил вақт бор эди. Бундай имконият деярли ҳеч қайси мураббийда бўлмаган. Кўпинча мураббийлар жамоани ярим йўлда қабул қилиб, дарҳол ишга тушишга мажбур бўлишган. Бу эса камдан-кам учрайдиган ҳолат эдики, мураббийда жамоани яхшилаб ўрганиш, тўғри тактика танлаш ва асосий таркибни шакллантириш учун етарлича вақт бор эди. Қолаверса, у қадар катта босим ҳам йўқ эди. Ҳолбуки, шунинг ўзида Катанец жуда қаттиқ танқид остида бўлган. Саралаш жараёнида ҳам, айниқса ўтган йил ноябрида Қатардаги биринчи мағлубиятдан кейин, унга нисбатан қаттиқ танқидлар янграган. Уни дарҳол истеъфога чиқариш керак, у жамоани ортга тортаяпти, ундан яхши ўйнаш мумкин, дейишган.

Шунга қарамай, бу — унинг ютуғи. Чунки Катанец жамоага аввал бўлмаган сифатларни сингдира олди. Бу — ғалаба учун ирода. Тарихан қаралса, Ўзбекистон термаси жуда кам иродали ғалабаларга эришган. Бўлса ҳам, бармоқ билан санарли даражада — охирги дақиқаларда ғалабани бой бериш, дуранг натижалар — бу оддий ҳолат бўлган. Бундай вазиятларни ўз фойдамизга ўзгартириш деярли юз бермаган. Катанец қўл остида жамоа бунга ўрганди — буни статистика ҳам тасдиқлайди, бундай ҳис ҳам бор.

— Нега Катанец январб ойида кутилмаганда (сабаби — касаллик, таҳр.) кетгач, маҳаллий мутахассис Тимур Кападзега ишонч билдирилди?

— Бу, аслида, мантиқан тўғри қарор эди. Кападзе ёшлар ва олимпия термаларида ишлаган, деярли ҳар бир футболчини яхши билади. Айримлари билан ўзи бирга ўйнаган, айримлари билан мураббий сифатида ишлаган. Кўпчилигини ички чемпионатдан яхши билган — чунки барибир, терма жамоа футболчилари шундан ўтган. Қолаверса, хориждан мураббий олиб келиш, унинг жамоани ўрганиши учун вақт йўқ эди. Катанец январда кетди, мартда эса Қирғизистонга қарши уйда ва сафарда Эронга қарши муҳим ўйинлар бор эди. Таваккал қилмасдан синовдан ўтган инсонга ишонч билдириш керак эди. Терма жамоа Кападзега топширилишига ишончим комил эди. Фикрим футбол раҳбарияти фикри билан тўлиқ мос келди. Ва Кападзеда ҳеч нарсани ўзгартирмадан ақлли иш тутди. У Катанецнинг барча ёрдамчиларини жамоада қолдирди — словениялик мураббий кетди, ёрдамчилари қолди. Тактикани ҳам ўзгартирмади, гарчи Кападзе бошқача услуб тарафдори бўлса ҳам. Қатарга қарши сўнгги ўйинда услубни бироз ўзгартиришга уриниб кўрди — ва бу муваффақиятли чиқди. Энди ким келмасин (ёки Кападзе қолса ҳам), унинг ихтиёрида камида 5 та ФИФА ойнаси бор — бу эса камида 10 та ўйин дегани. Ўзи истаган ўйинни жамоага жорий этиши учун имконият бор.

ЖЧ йўлланмаси қўлга киритилишида кимнинг ҳиссаси кўпроқ? Албатта, Катанецники. Буни Кападзенинг ўзи ҳам яширмайди. У бошқаларнинг меҳнатини ўзиники қилиб олишга уринмайди. Катанец — бу ғалабанинг бош меъмори. Вақт бўйича ҳам, ўйинлар сони бўйича ҳам, уларнинг аҳамияти бўйича ҳам. Кападзенинг вазифаси — жамоани шу ҳолатда ушлаб қолиш эди. Жамоа аллақачон ритмга кирган эди, футболчилар ўзлари нима қилиш кераклигини жуда яхши тушунишарди.

Манба: www.dynamomania.com
Киритилди: 15:15, 14.06.2025. Ўқилди: 4715 марта. Фикрлар: 9 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
6 Манчестер Сити Филип Фоден 7
7 Астон Вилла Морган Роджерс 7
8 Тоттенхэм Ришарлисон 7
9 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.