Бугун 15 июнь, 2025 йил, якшанба.

  • Суперлига
      • 14.06.2025 20:00
      • ОКМК
      • 0:0
      • Шўртан
      • 14.06.2025 20:00
      • Бунёдкор
      • 1:1
      • Пахтакор
      • 14.06.2025 20:00
      • Қизилқум
      • 0:0
      • Сўғдиёна
      • 15.06.2025 20:00
      • Сурхон
      • -:-
      • Нефтчи
      • 15.06.2025 20:00
      • Насаф
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 15.06.2025 20:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Динамо

КЎЖЧ. "Ал-Аҳли" - "Интер Майами" учрашуви голсиз дуранг билан якунланди [21]

Ўзбекистон ЖЧ-2026 йўлланмасини қўлга киритишида ким кўпроқ ҳисса қўшди: Юсупов, Шомуродов, Файзуллаев ёки Ҳусанов. Алишер Никимбаев жавоб берди (2-қисм) [20]

Алишер Никимбаев: «Равшан Эрматов — Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатига чиқишига энг катта ҳисса қўшган шахслардан бири» [13]

"Барселона" устози Флик шахсан ўзи Нико Уильямсга қўнғироқ қилди [11]

Ўзбекистон ЖЧ-2026 йўлланмасини қўлга киритишида кимнинг ҳиссаси юқори бўлди? Алишер Никимбаев жавоб берди [9]

Дьёкереш "Манчестер Юнайтед"га ўтишдан бош тортди [7]

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати Sport ва Futbol телеканалларида ҳам трансляция қилинади [6]

Ильгиз Танташев КЎЖЧдаги 1-тур баҳсига тайинланди [5]

"Рома"нинг янги мураббийи Довбикни жамоада кўрмоқчи эмас [5]

"Реал" Асенсио бўйича қарор қабул қилди [2]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 11 25
2 ОКМК 12 24
3 Динамо 10 22
4 Навбаҳор 11 20
5 Пахтакор 12 19
6 Нефтчи 10 19
7 Бунёдкор 12 18
8 Машъал 12 15
9 Хоразм 11 14
10 Андижон 12 13
11 Сурхон 11 13
12 Қизилқум 12 12
13 Қўқон-1912 12 12
14 Сўғдиёна 12 10
15 Бухоро 12 9
16 Шўртан 12 6

Ўтган ўйинлар. 12-тур

12-тур Бухоро 1-1 Андижон
12-тур Қўқон-1912 0-4 Машъал
12-тур ОКМК 0-0 Шўртан
12-тур Бунёдкор 1-1 Пахтакор
12-тур Қизилқум 0-0 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 12-тур

15/06 20:00 Сурхон - Нефтчи
15/06 20:00 Насаф - Навбаҳор
15/06 20:00 Хоразм - Динамо

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Алишер Никимбаев Максим Шацкихнинг Ўзбекистондаги фаолиятига баҳо берди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фаолият
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўзбекистонлик футбол мутахассиси Алишер Никимбаев “Dynamomania” бош муҳарририга интервью бериб, бир қатор мавзуларда ўз фикрини билдириб ўтди. Интервьюни бир неча қисмга бўлган ҳолда эътиборингизга ҳавола этамиз (3-қисм).

— Биз танишишимизга сабабчи бўлган инсон ҳақида ҳам гаплашайлик. Максим Шацких икки йил Ўзбекистонда ишлади ва икки марта «Пахтакор»ни чемпионликка олиб келди. Терма жамоада «Пахтакор» футболчилари кўп. Демак, юртингиз бу ютуғида унинг ҳам ҳиссаси бор?

— Ҳа, «Пахтакор» жуда кўп футболчиларни терма жамоа учун тайёрлаган. Аслида, клубнинг жуда яхши футбол мактаби бор. Масалан, Аббосбек Файзуллаев — бу «Пахтакор» тарбияланувчиси ва у айнан Шацких қўл остида жамоанинг асосий таркибида пайдо бўлди. Кейин эса ЦСКАдан таклиф келганидан кейин, маълум агентлик босими ҳам таъсир кўрсатди ва у кетишга қарор қилди. Лекин ҳозирги терма жамоадаги ёки унга яқин бўлган кўплаб ёш футболчилар аввал айнан «Пахтакор»да ўзларини кўрсата бошлашган.

Шацкихнинг Тошкент клубидаги фаолиятига баҳо бериш бир қадар баҳсли. Ҳа, у чемпион бўлди, лекин кейин муаммолар бошланди. Бизда одатда барча айб мураббийга юкланади, клубдаги вазиятни эътиборга олмасдан. Бир вазифа қўйилади, кейин мавсум давомида у ўзгартиради, лекин бу вазифани бажара оладиган таркиб йўқ — бундай ҳолатларда мураббий айбдор қилинади. Шунга ўхшаш муаммолар бор эди. Катанец билан бўлган вазиятни эслайлик. Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри чиқиш имконияти бор пайтда ҳам биринчи мағлубиятдан кейиноқ уни истеъфога чиқариш талаблари кўпайди. Бу бизда одатий ҳол. Менимча, бу реакция ҳаддан ташқари кескин эди. Умуман олганда, агар охирги, унчалик ёқимли бўлмаган босқични ҳисобга олмасак, Шацкихнинг «Пахтакор»даги фаолияти ёмон кечмади. Ҳозир у «Андижон»да ишламоқда ва яна жуда оғир вазиятда, чунки жамоа таркибини у эмас, бошқа биров тузган. Уларни олдинда жиддий синовлар кутяпти. Улар ўтган йили Кубокни ютган ҳолда илк бор қитъавий клуб мусобақаларида қатнашмоқчи, яъни иккинчи Осиё Чемпионлар Лигасида ўйнайди.

Бу ерда тушунтириб ўтиш керакки, Осиёда икки хил Чемпионлар Лигаси бор. Лекин иккинчи лига бу камтарроқ мусобақа дегани эмас. Масалан, ўша Криштиану Роналду ҳам ўзининг «Ан-Наср» жамоаси билан иккинчи Чемпионлар Лигасида ўйнайди, чунки улар Саудияда чемпион ҳам, кубок соҳиби ҳам бўлишмади, фақат учинчи ўринни эгаллашди. Улардан пастроқда турган жамоа эса чемпионлар лигасини ютди ва элитага чиқди, «Ан-Наср» эса иккинчи лигада иштирок этади. Ҳа, у ерда Ҳиндистон жамоалари ҳам бор, лекин бироқ у ерда Роналду ҳам бор.

Буни Европа Лигасига ўхшатиш мумкин: АПЛ грандлари ҳам бор, номаълум жамоалар ҳам. Аммо ушбу мусобақада мутлақо кучсиз жамоа йўқ, чунки унда фақат 25 мамлакат иштирок этади. Ҳа, бошқаларга нисбатан камроқ кучга эга жамоалар бўлади, лекин уларни мутлақо кучсиз дейиш нотўғри. Шу сабабли Шацких олдидаги вазифа жуда жиддий — илк ўйинлар сентябрда, фақат бир трансфер ойнаси бор, янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича чекловлар ҳам бор. Шунинг учун янги футболчи танлашда жуда эҳтиёткор бўлиши керак. Бу унинг Ўзбекистондаги фаолиятида ҳал қилувчи босқич бўлади.

— Кейин яна Киевда, лекин бошқа лавозимда Шацкихни кўришимиз мумкинми?..

— Максим Александрович келажакда «Динамо» Киев бош мураббийи бўлиши мумкинми? Ҳа, клуб афсонаси сифатида — бу эҳтимолдан холи эмас. Унинг кучли томонлари — аввало, тактика ва профессионаллик. Балки айнан мана шу нарса унга бироз тўсиқ бўлаётгандир. Унинг «Динамо» Киевдаги иш услуби, футболга бўлган профессионал ёндашуви, эҳтимол, Ўзбекистонда унга бироз халал бераётгандир. Биздаги футболчилар бошқача ёндашувни талаб қилишади — улар доим ҳам профессионал эмас. Айрим ўйинчилар билан тушунмовчиликлар ҳам бўлган, чунки улар ундан кўпроқ эътибор, босим кутишган. Лекин у бошқа муҳитда тарбияланган шахс сифатида футболчи ўз ишини яхши билиши ва бажариши керак, деб ҳисоблайди. Ўзбекистонда профессионаллик даражаси у кутгандек эмас.

— Украинада Ўзбекистоннинг ютуқларидан хурсанд бўлишяпти, лекин савол ҳам бор: Украина бунга қодирми? Гуруҳ оғир, Ребров танқид остида.

— Агар Украина ЖЧ-2026га чиқиш имкониятларини муҳокама қилсак, шундан бошлаш керакки, Осиёдан 8 жамоа қатнашади, Европадан эса фақат 16та. Агар биз Ўзбекистон ёки ҳатто Иорданиянинг ФИФА рейтингидаги ўрнини кўрсак (мос равишда 57 ва 62-ўрин, Украина — 25-ўрин), бу ўртача Европа жамоаларига нисбатан анча паст. Яъни, Европадан жаҳон чемпионатига чиққан деярли ҳар қандай жамоа қуръада Ўзбекистон ва Иорданиядан юқори бўлади. Бу Европада рақобатнинг жуда юқори эканидан далолат. Фақат 16та ўрин бор, лекин унга талабгорлар жуда кўп. Масалан, Ҳоланд ва Эдегор каби юлдузларга эга Норвегия ЕВРО ва ЖЧга чиқолмаяпти. Африкада ҳам рақобат кучлироқ. Осиёда 4-5та кучли жамоа бор, холос. Ўзбекистон ҳозир уларга яқинлашяпти, лекин бу ҳам ҳали аниқ эмас. Ўзбекистон Корея ва Японияга қарши расмий мусобақаларда анча вақтдан бери ўйнамаган. Икки босқичли саралашда асосий рақиб — Эрон бўлди. Эрон — Осиёдаги грандлардан бири (ЖЧда Осиёдан доимий қатнашувчилар — Япония, Корея, Австралия ва ҳозирда Эрон). 10-15 йил аввал у бундай кучли фаворит эмасди. Ҳозир Ўзбекистон — эҳтимол, Осиёдаги 5-жамоа. Африкада эса икки турнир оралиғида Африка миллатлар кубоги чорак финалчилари тўлиқ алмашди. Бу рақобат қанчалик кучлилигини кўрсатади. Шунинг учун Украина ва Ўзбекистон имкониятларини солиштириш жуда мушкул — бу мутлақо турлича ҳолатлар.

— Нима учун Украинада кўплаб кучли легионерлар борлигига қарамай, терма жамоа ўйинида сезиларли ўсиш кўринмаяпти? Ўзбекистон бу муаммони қандай ҳал қилади?

— Катта чемпионатларда ўйнаётган футболчиларнинг ўзи натижа кафолати эмас. Барча нарса жамоа уйғунлигига боғлиқ. Норвегияни яна мисол қиламиз — юлдузлар кўп, лекин улар натижага эриша олмаяпти, камтар жамоалар чиқишга эришмоқда. Бу мураббийга боғлиқ: у жамоани бирлаштира оладими? Мен, Украина учун доим қайғурадиган одам сифатида (Ўзбекистон — мен учун биринчи жамоа, Украина — иккинчи) айтаман: Украинада фахрланарли нарсалар бор. Пандемиядаги ЕВРО мисолида кутилмаган натижалар ҳам бор эди.

Ўз навбатида, кучсиз миллий чемпионат халал беряптими? Балки биз ўхшаш ҳолатдамиз. Бизда ҳам легионерлар кўп. Улар қаерга бўлса ҳам кетишга тайёр. Масалан, Бобур Абдухалиқов «Рух»да ўйнади, сўнг қайтиб келди, бироз ўйнаб, яна кетди — бу гал Озарбайжонга. Илгари Қозоғистонга кетган футболчилар термага чақирилмасди. Ҳозир эса Озарбайжон, Малайзия чемпионатларидан ҳам футболчилар чақириляпти. Шу билан бирга, Европа чемпионатларига ҳам чиқиб кетишлар кўпайди. Ҳусанов ва Шомуродов Топ-5 лигасида — бу тарихда илк марта. Туркияда ҳам кўп футболчиларимиз бор. Россияда эса улар сони камайган. Туркия грандлари эмас, лекин барқарор ўйнаётган футболчилар. Бу ҳам таъсир кўрсатди. Футболчиларнинг тарқалиши шуни кўрсатадики, чемпионатимиз жуда кучли эмас ва у терма жамоага кўп таъсир қилмаяпти. Менимча, ҳозир клублар билан терма жамоа ютуқлари орасида катта фарқ бўлади.

Манба: www.dynamomania.com
Киритилди: 20:12, 14.06.2025. Ўқилди: 1292 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 6
3 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 5
5 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
6 Бунёдкор Луис Качорри 5
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 5
8 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4
9 Нефтчи Зоран Марушич 4
10 Насаф Ҳусайн Норчаев 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.