Бугун 31 июль, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 15 33
2 Нефтчи 15 30
3 Динамо 15 29
4 Бунёдкор 15 27
5 ОКМК 15 27
6 Пахтакор 15 26
7 Навбаҳор 15 26
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 15 15
13 Хоразм 15 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро
15-тур Андижон 0-1 Бунёдкор
15-тур Машъал 0-1 ОКМК
15-тур Пахтакор 2-0 Навбаҳор
15-тур Динамо 2-2 Насаф
15-тур Нефтчи 2-0 Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 31.07.2025

      05:55 Новости футбола.
      06:00 Кубок Италии. 1/4 финала. "Ювентус" - "Эмполи".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Самсунспор".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Кубок Италии. 1/2 финала. "Эмполи" - "Болонья". 1-й матч.
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Кубок Испании. 1/2 финала. "Барселона" - "Атлетико Мадрид". 1-й матч.
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Бразилии. "Гремио" - "Форталеза".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Чемпионат Сербии. "Црвена Звезда" - ОФК.
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Чемпионат Бразилии. Обзор тура.
      19:00 Кубок Италии. 1/2 финала. "Милан" - "Интер". 1-й матч.
      21:05 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Коринтианс".
      23:10 Кубок Испании. 1/2 финала. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид". 1-й матч.
      01:15 Чемпионат Бразилии. Обзор тура.
      01:45 Новости футбола.
      01:50 Чемпионат Бразилии. "Гремио" - "Форталеза".
      03:50 Новости футбола.
      03:55 Кубок Италии. 1/2 финала. "Эмполи" - "Болонья". 1-й матч.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 31.07.2025

      05:25 Д/ф "Век Зенита".
      06:25 "Вопреки всему".
      06:55 LIVE Плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. День 5. Утренняя сессия. Прямая трансляция.
      08:40 "Вы это видели".
      09:30 Триатлон. Supertri. Этап 1 в Торонто, Канада.
      11:40 "География спорта". Липецк.
      12:05 LIVE Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Вышка. 1/2 финала. Прямая трансляция.
      14:10 Лёгкая атлетика. "Кубок Урал Логистики Вороново" в Москве. Ходьба.
      15:05 Лёгкая атлетика. "Кубок Урал Логистики Вороново" в Москве. Бег на 1 милю.
      15:30 "Культовые".
      15:55 LIVE Плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. День 5. Вечерняя сессия. Финалы. Прямая трансляция.
      18:15 Д/с "Сила воды".
      18:45 "Небесная грация".
      19:00 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Вышка. Финал.
      20:30 "Век нашего спорта". Нина Познанская.
      21:00 "Вопреки всему".
      21:30 Плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. День 5. Утренняя сессия.
      23:25 "Формула-1. Гаснут огни".
      23:55 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Вышка. 1/2 финала.
      02:05 "Культовые".
      02:30 Плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. День 5. Вечерняя сессия. Финалы.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 31.07.2025

      05:25 Новости.
      05:30 Дзюдо. "Большой шлем" Улан-Батора в Монголии. День 2.
      06:55 LIVE Плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. День 5. Утренняя сессия. Прямая трансляция.
      08:40 Д/с "Сила воды".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:10 Новости.
      11:15 Специальный репортаж.
      11:35 Д/с "Сила воды".
      12:05 LIVE Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Вышка. Прямая трансляция.
      14:10 Специальный репортаж.
      14:30 Новости.
      14:35 Д/с "Сила воды".
      14:55 LIVE Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Вышка. Прямая трансляция.
      16:20 LIVE Плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. День 5. Вечерняя сессия. Финалы. Прямая трансляция.
      18:15 Новости.
      18:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      19:55 LIVE Пляжный футбол. Московский международный кубок. Сборная России - "Строгино" (Москва). Прямая трансляция.
      21:15 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Рубин" (Казань) - "Оренбург". Прямая трансляция.
      23:30 Футбол. Fonbet Кубок России. Обзор.
      00:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:00 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 4 на автодроме "Казань Ринг Каньон".
      02:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      03:00 "Что за спорт?". "Экстрим".
      03:30 BMX. Альфа-Банк Чемпионат России в Саранске.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 31.07.2025

      05:00 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 5.
      07:00 Мотоспорт. Мотокросс. Чемпионат мира. Этап 14 в Локете, Чехия. Класс MX2. Гонка 1.
      07:30 Мотоспорт. Мотокросс. Чемпионат мира. Этап 14 в Локете, Чехия. Класс MXGP. Гонка 1.
      08:00 Мотоспорт. Мотокросс. Чемпионат мира. Этап 14 в Локете, Чехия. Класс MX2. Гонка 2.
      08:30 Мотоспорт. Мотокросс. Чемпионат мира. Этап 14 в Локете, Чехия. Класс MXGP. Гонка 2.
      09:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Раунд 2.
      11:00 LIVE Снукер. Shanghai Masters в Китае. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      14:30 Скалолазание. Кубок мира. Этап 11 в Шамони, Франция. Женщины, мужчины. Лазание на скорость. Финалы.
      15:15 Скалолазание. Кубок мира. Этап 11 в Шамони, Франция. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      16:30 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 5.
      18:15 LIVE Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 6. Прямая трансляция.
      21:15 Маунтинбайк. "Гоночные велосипеды", 3 эп.
      21:45 Скалолазание. Кубок мира. Этап 11 в Шамони, Франция. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      23:00 Киберспорт. Кубок мира в Эр-Рияде, Саудовская Аравия. Обзор, 1 эп.
      23:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. 1/4 финала.
      01:00 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 6.
      03:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. 1/4 финала.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Алишер Никимбаев: «Равшан Эрматов — Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатига чиқишига энг катта ҳисса қўшган шахслардан бири»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Расмий учрашувлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўзбекистонлик футбол мутахассиси Алишер Никимбаев “Dynamomania” бош муҳарририга интервью бериб, бир қатор мавзуларда ўз фикрини билдириб ўтди. Интервьюнинг сўнгги қисимни эътиборингизга ҳавола этамиз (4-қисм).

— Осиёда клубларимиз деярли ҳеч қандай ютуққа эриша олмаяпти. Охирги Чемпионлар Лигасида гуруҳ босқичидан иккита жамоа чиқди, лекин иккаласи ҳам 1/8 финалдаёқ мусобақани тарк этди. Бу йил ҳам “Пахтакор” 1/8 финалгача етиб борди, аммо “Ал-Ҳилол” уни бир дарбазалик ўйинда мағлуб этди. Тошкентдаги учрашувда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонилди, лекин сафарда 0:4 ҳисобида ютқазилди. Барчаси жуда тез тугади. Охирги марта клубимиз 1/4 финалгача етиб боргани 2016 йилга тўғри келади. Ростини айтсам, яқин орада катта ютуқлар кутмаяпман, айниқса Чемпионлар Лигаси формати ўзгарганини инобатга олсак. Ҳозирги формат Европадаги Чемпионлар Лигасига ўхшайди. Биргина фарқ – бу ерда жамоалар Шарқ ва Ғарбга ажратилган: гуруҳ босқичида 12 жамоа қатнашади, ва кейинги босқичга ўтиш учун саккизталикка кириш керак. Математик жиҳатдан бу Европага қараганда анча осон, чунки у ерда 36 жамоадан 24 таси чиқади. Лекин шу билан бирга “Пахтакор” охирги турдагина 1/8 финалга чиқишни уддалади ва айнан шу босқичда ҳам мусобақани тарк этди. Бундай чиқишлар бўлиши мумкин, лекин 1/4 финалгача етиб бориш – жуда ноаниқ. Иккинчи даражали Чемпионлар Лигасида нимадир бўлиши мумкин, аммо элита Чемпионлар Лигасида ютуқлар кутмаяпман. Чунки мамлакат чемпионати даражаси тушиб кетган, бу фақат олий лига эмас, балки қуйи дивизионларда ҳам яққол кўринади.

— Сиз Қатардаги ЖЧ-2022 Ташкилий қўмитаси ходими бўлгансиз. Бу тажриба сиз учун қандай бўлди? Ҳозирдаги фаолиятингиз нимадан иборат? Тушунишимча, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ташкилоти билан шуғулланяпсиз, шундайми?

— Бу – бебаҳо, жуда фойдали тажриба бўлди. Карьерамда жуда муҳим босқич эди. Шу тажрибанинг ортидан мени Аргентинадаги ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига комиссар сифатида тайинлашди. Ўтган йили Ўзбекистонда футзал бўйича жаҳон чемпионатида матч-директор бўлдим, у ерда Украина терма жамоаси билан тўқнаш келганимни ҳам эслайман. Ҳозир клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидаман – матч-директор сифатида Вашингтондаман. Ушбу шаҳардаги учта ўйиннинг футбол қисми учун масъулман. Қизиғи шундаки, бу учала ўйин ҳам қандайдир тарзда Осиё жамоалари билан боғлиқ. Масалан, менда “Ал-Айн” ва “Ал-Ҳилол” жамоалари ўйнаяпти.

— ЖЧ-2010да ўзбек ҳаками Равшан Эрматовнинг номи жаҳонга танилди. У жуда юқори малакани намоён этган эди. Ҳозир у нима билан шуғулланмоқда? Эшитишимча, ЖЧ-2026 ва клублар ўртасидаги чемпионатда ҳам ўзбек ҳакамлари, жумладан Илгиз Танташев бош ҳакам сифатида ишлайди. Нима деб ўйлайсиз, нега украин ҳакамлари шундай даражада ишлай олмаяпти?

— Эрматов ҳақида айтадиган бўлсам, у Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатига чиқишига энг катта ҳисса қўшган шахслардан бири. 2019 йилдан буён у Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти. Охирги олти йилда Федерацияда қабул қилинган барча муҳим қарорлар айнан у билан боғлиқ. Олимпия термаси, миллий терма жамоа ютуқлари – буларнинг ҳаммаси Эрматовга бориб тақалади. Чунки у федерациянинг кундалик ишлари учун масъул: кадрлар сиёсати, Катанецни таклиф этиш, Кападзени тайинлаш – буларнинг барчаси унинг ташаббусидир. Олимпия терма жамоасига Кападзенинг келиши ҳам, терма жамоаларни молиялаштириш, миллий тайёрлов маркази қурилиши, футзал бўйича жаҳон чемпионати – буларнинг ҳаммаси унинг номи билан боғлиқ.

Эрматов ҳакам сифатида жаҳон чемпионатларида кўп ишлагани туфайли ОФК ва ФИФАда ҳам катта обрўга эга. У келгунига қадар федерациянинг халқаро алоқалари жуда ёмон ҳолатда эди. ОФК ва ФИФА Ўзбекистонга фақат дипломатик этикет учунгина муносабат билдиришарди, аслида эса, уларга манфий муносабатда эдилар. Эрматов келгач, вазият тубдан ўзгарди. Мен шунчаки қандайдир имтиёзлар оляпмиз демоқчи эмасман, лекин футзал бўйича жаҳон чемпионатини қабул қилиш айнан унинг хизмати.

Афсуски, Эрматов ҳакамликни эрта тугатиб, функционерликка ўтгани сабабли, у ҳакам сифатида жаҳон чемпионатларида иштирок этиш бўйича рекордчига айлана олмади. У учта чемпионатда ишлаган, шунча ишлаганлар бор, аммо тўртта бўлганда – у ягона бўларди.

Энди эса клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Илгиз Танташев ишлайди. У ўтган йили Олимпиадада иштирок этди, ярим финални бошқарди, лекин ўша ўйинда афсуски оғир жароҳат олди. Олти ой даволанди ва, худога шукр, тўлиқ тикланди. ФИФА унга ушбу чемпионатда ишлаш имконини бергани – келаси жаҳон чемпионати учун жиддий аризадир. Умид қиламанки, 2026 йилда Илгиз у ерда бўлади.

Украин ҳакамларига нима тўсиқ бўляпти? Аввало ўзбек ҳакамларига нима ёрдам бераётганини тушунайлик. Уларнинг ўз мақсадга интилишлари. Эрматов, Танташев, Валентин Коваленко – булар бирон “тизим” маҳсули эмас. Аксинча, улар кўпроқ Федерацияга қарши курашишга мажбур бўлган. Ҳатто Танташевнинг ўзи ҳам. Ҳакамлар қўмитасидаги ички муаммолар туфайли у ЖЧ-2022га бормади, гарчи ҳақли бўлса ҳам. Ҳозир вазият яхшиланяпти, ва умид қиламанки, бу муаммолар ўтмишда қолади.

Ундан келиб чиқиб айтадиган бўлсам: украин ҳакамларига нима тўсқинлик қилаяпти? Балки шахсий фазилатлар, етилмаган мақсадга интилиш. Судья сифатида элитага чиқиш футболчига қараганда осонроқ, чунки футболчига жамоа керак, ҳакам эса ўз ёрдамчилари билан мустақил юзага чиқиши мумкин. Улар нима учун чиқмаяпти – аниқ айта олмайман, чунки шахсан танимайман, аммо шахсий феъл-атворлар ўртада. Эрматов, Танташев, Коваленко – ҳар бири тўсиқлар орқали йўл очган.

— Бироз конспирология:  бир пайтлар Ўзбекистон ОФКдан чиқиб, УЕФАга ўтиш имконига эга бўлгани ҳақиқатми?

— Ўзбекистон 1992 йилнинг ўзидаёқ УЕФАга ўтиш имконига эга эди. Аммо ўша вақтда барча Марказий Осиё республикалари ҳам ОФК, ҳам УЕФАга ариза топширди. Шу сабабли, уларни ҳеч қаер қабул қилмади: “Аввало қаерда бўлишни хоҳлаётганингизни аниқланглар”, дейилди. Ва фақат 1993 йил декабрида Ўзбекистон ОФКга аъзо бўлди. Қолганлар расмий ўйинларда иштирок этиб юрганида, биз футболнинг четида эдик.

Ўзбекистоннинг УЕФАга ўтиши ҳақида жиддий мулоҳазалар бўлмаган. Ва менимча, ҳозир бунга имконият ҳам йўқ. Агар УЕФА Ўзбекистон учун эшик очса, Туркманистон, Қирғизистон, Тожикистон ҳам ўтишни хоҳлайди. Мухлислар бу ҳақда гапиради, чунки Европа жамоаларини кўришни истайди. Европача футбол бу ерда Осиёникидан анча машҳур. Шу билан бирга, Осиёда бизга нисбатан муаммоли муносабат бор деган фикр ҳам бор. Аниқ бизга эмас, балки баъзи жамоаларга имтиёз берилади. Шунинг учун УЕФАда адолатли тизим бўлади, кўпроқ маблағ бўлади деб ўйлашади. Лекин буларнинг ҳаммаси гап-сўз даражасида қолаяпти.

— Энг охирида. Ўзбекистонда ҳозир иқтисодий бум кузатилаётгани айтиляпти. Кўплаб украин тадбиркорлари ҳам Ўзбекистонда ишламоқда, бизнес муҳит ва инфратузилмага юқори баҳо бермоқда. Бу ҳақиқатми? Бу футбол ривожига қанчалик ёрдам беряпти? Ёки, аксинча, тўсқинлик қилаяптими?

— Ўзбекистонда иқтисодий бум ростдан ҳам бор. Лекин бу футболга ҳозирча унчалик таъсир кўрсатмаяпти. Агар хусусий клублар пайдо бўлса, шунда футболга таъсири сезилади. Лекин ҳозирча бундай клублар йўқ. Фақат айрим бой тадбиркорлар ёрдам беради, аммо бу тизимли эмас. Масалан, “Пахтакор”да Максим Шацких ишлаган пайтда, у ерда бой тадбиркор клубга маблағ киритган, лекин унинг мақоми аниқ эмас. У клубни хусусийлаштиришга урунгани билан турли сабаблар билан рухсат берилмади. Шунинг учун, ҳозирча ёрдамни тўхтатган. Аниқ акциялар ҳам унда йўқ. Демак, футбол тизими ҳозирча хусусий капитални қабул қилишга тайёр эмас.

Мисол учун, трансляция ҳуқуқлари деярли ҳеч нарса турмайди. ПФЛ 50 фоиз даражада клубларнинг тўловларига боғлиқ. Мен Украинада бу ҳали қолганми-йўқми, билмайман, лекин бизда чемпионатда мукофот жамғармаси йўқ, аммо клублар взнос тўлайди. Шу боис, иқтисодиёт ривожланаётган бўлса-да, хусусий инвесторлар ҳали футболга кира олмаяпти.

Манба: www.dynamomania.com
Киритилди: 23:01, 14.06.2025. Ўқилди: 1629 марта. Фикрлар: 15 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 11
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Бунёдкор Луис Качорри 8
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Нефтчи Зоран Марушич 5
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.