Бугун 5 апрель, 2026 йил, якшанба.

      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • 1:0
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • 2:0
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • 2:1
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • 0:0
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • 1:2
      • Барселона
      • 05.04.2026 17:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 05.04.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Сельта
      • 05.04.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Севилья
      • 06.04.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Осасуна
      • 07.04.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • 3:1
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • 0:4
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • 3:1
      • Бухоро
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • 2:1
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • 0:1
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • 1:1
      • Парма
      • 05.04.2026 18:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Болонья
      • 05.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Торино
      • 05.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Рома
      • 06.04.2026 15:30
      • Удинезе
      • -:-
      • Комо
      • 06.04.2026 18:00
      • Лечче
      • -:-
      • Аталанта
      • 06.04.2026 21:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Женоа
      • 06.04.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Милан

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 30 76
2 Реал Мадрид 30 69
3 Вильярреал 29 58
4 Атлетико 30 57
5 Бетис 30 45
6 Сельта 29 41
7 Реал Сосьедад 30 41
8 Хетафе 29 38
9 Эспаньол 30 38
10 Атлетик Бильбао 29 38
11 Осасуна 29 37
12 Райо Вальекано 30 35
13 Валенсия 29 35
14 Жирона 29 34
15 Алавес 29 31
16 Севилья 29 31
17 Мальорка 30 31
18 Эльче 30 29
19 Леванте 30 26
20 Реал Овьедо 29 21

Ўтган ўйинлар. 30-тур

30-тур Райо Вальекано 1-0 Эльче
30-тур Реал Сосьедад 2-0 Леванте
30-тур Мальорка 2-1 Реал Мадрид
30-тур Бетис 0-0 Эспаньол
30-тур Атлетико 1-2 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 30-тур

05/04 17:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
05/04 19:15 Валенсия - Сельта
05/04 21:30 Реал Овьедо - Севилья
06/04 00:00 Алавес - Осасуна
07/04 00:00 Жирона - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Эрматов хато қилдими ёки одилона қарор чиқардими?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ҳакамлар / Расмий учрашувлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Интернетнинг жуда кўплаб футболга ихтисослашган сайтларида "Равшан Эрматов хатосини тан олди" деган мазмундаги хабарлар эълон қилинди. Ушбу хабарларда Италия терма жамоасининг Конфедерациялар кубоги мусобақаси доирасида Бразилия дарвозасига урган иккинчи голи кенг муҳокама қилинмоқда.

Қуйидаги ана шу вазиятнинг видеолавҳасини эътиборингизга ҳавола қиламиз.


Эътибор беринг, Италиянинг иккинчи голи урилган пайтда қуйидагича вазият юзага келган:
Италия тўпни бурчакдан ўйинга киритган пайтда бразилиялик ҳимоячи Луиз Густаво (17-рақам) тўп учун курашда Марио Балотеллини (9) шарқона кураш услубида ўзидан нариги томонга тортиб йиқитди. Шубҳасиз, бу пенальти. Эрматов 11 метрли нуқтани қўли билан кўрсатиб, ҳуштак чалишга чоғланаётганида Альберто Аквилиани (7) тўпни бир қадам нарида турган Жоржио Кьеллини (3)га узатди ва у зарба билан дарвозани ишғол қилди. Видеолавҳага диққат билан қарасангиз, Кьеллини зарба  бераётган пайтда Эрматов хуштак чалишни бошламоқда ва хуштакни чалиб тугатганда тўп дарвозадан ўрин олди.

Бир сония ичида қуйидаги вазиятлар бўлиб ўтмоқда:
1. Қоида бузилмоқда;
2. Эрматов пенальти белгилашга шайланмоқда;
3. Дарвоза томон зарба берилмоқда;
4. Тўп дарвоза кирмоқда;
5. Эрматов пенальти учун кўтарилган қўлини дарҳол майдон маркази томон бурмоқда ва голни ҳисобга олмоқда.

Эрматовнинг қарори ёзма қоидаларга зид кўрингани билан футбол нуқтаи назаридан энг тўғри қарордир. Бир сония ичида бўлиб ўтаётган мана шу воқеаларнинг кетма-кетлиги якунида энг тўғри қарор чиқариш ҳамманинг қўлидан келавермайди.

Биринчидан, "Устунлик" принципига кўра, голни ҳисобга олиб тўғри қилди. Пенальти — ҳали гол дегани эмас. Италиянинг тайёр голини бекор қилиш адолатдан бўлмасди.

Иккинчидан, ҳакамнинг хуштаги ҳеч кимни чалғитмади. Пенальти учун хуштак чалиниб бўлганида тўп дарвоза чизиғини ҳам кесиб ўтиб бўлганди. Ҳеч бир футболчи ҳеч бўлмаса 1 сонияга бўлсин тўхтаб қолгани йўқ.

Учинчидан, ушбу голнинг инобатга олиниши ўйин натижасига таъсир кўрсатгани йўқ. На Италия, на Бразилия ушбу ҳолат юзасидан Эрматовга эътироз билдира олади.

Биз Эрматовнинг ўйинида юзага келган ушбу вазият юзасидан фикрини билиш учун ўзбекистонлик ФИФА рефериси Валентин Коваленкога мурожаат қилдик. Унинг жавоби қисқа ва лўнда бўлди:

"Равшаннинг ўрнида мен бўлганимда ҳам, худди шундай қарорга келган бўлардим. Агар ўша вазиятда мана шундай фикр хаёлимга келса. Бундайин нозик вазиятда бирданига бунақа қарорга келиш юқори савиядаги ҳакамларга хос".

Швейцариялик Массимо Бузакка ФИФА Ҳакамлар қўмитаси бошлиғи бўлганидан кейин ҳакамлардан фақат қоидада ёзилганидек эмас, балки ўйинни ҳис қилган ҳолда, футболчилардек фикрлаб бошқаришни талаб қилмоқда. Эрматов томонидан қабул қилинган қарор эса ана шу талабнинг олий тоифали намунасидир.

Юртдошимиз қўлини 11 метрли нуқта томон кўтарганидан кейин, гол бўлганига қарамай, голни бекор қилиши ва пенальти белгилаши мумкин эди. Шундай қилса, ҳозиргидек муҳокамалар "нишони"га айланиб қолмаган бўларди. Аммо у, энг аввало, футбол учун қарор чиқарди, қоида учун эмас. Шу орқали футболни нақадар яхши тушунишини кўрсатиб берди.

Равшан Эрматов ва унинг гуруҳи Бразилияни тарк этгани йўқ. Улар ҳам Конфедерациялар кубоги мусобақасида бўлиб туришибди. Боз устига, ФИФА Ҳакамлар қўмитаси Италиянинг иккинчи голида ўзбекистонлик рефери қўпол хатога йўл қўйган деб ҳисобламайди. "Эрматов хатосини тан олди" мазмунидаги хабарлар ёлғондан бошқа нарса эмас. Равшан "хато"сини тан олиши учун у кимгадир интервью бериши керак. Мусобақалар пайтида эса ҳакамларнинг интервью бериши мутлақо тақиқланган. Демак, ҳамюртимиз "хато" ҳақида ҳеч кимга гапирмаган. Боз устига, хабарларда номи келтирилган ФИФА матбуот котиби Пекка Одриозола воқеалардан мутлақо узоқ шахс. ФИФА Ҳакамлар қўмитаси матбуот котиби Родриго исмли умуман бошқа журналист ҳисобланади. У эса бундай маълумот тарқатмаган.

Эрматов гуруҳи Бразилия - Италия ўйинида мезбонларнинг биринчи голини инобатга олиб, хатога йўл қўйди. Баҳодир Қўчқоров бразилиялик Дантенинг ўйиндан ташқари ҳолатда эканини аниқлай олмади. Тўғри, бу Эрматовнинг хатоси эмас, барибир ушбу гуруҳнинг обрўсига путур етказиши мумкин.

Биласизми, Эрматов гуруҳи ҳаттоки финални бошқариши ҳам мумкин. Бразилия-Уругвай ва Испания-Италия жуфтликларидан иборат ярим финалдан ҳал қилувчи баҳсга Европа ва Жанубий Америка жамоалари чиқишади (шунингдек,  3-ўрин учун ўйин ҳам бу икки қитъа терма жамоалари ўртасида кечади). Демакки, сўнгги кун ўйинларини мазкур қитъа вакилларини бошқара олишмайди. Шунда, мазкур ўйнларни бошқариш учун Африка, Шимолий Америка ва Осиёнинг (2та) 4та ҳакамлар гуруҳи қолади. Уларнинг ичида эса энг кучлиси Эрматов гуруҳи бўлса керак. Мабодо, марказий осиёлик ҳакамлар гуруҳи финални бошқаришмаса, бу нарса Италиянинг ҳисобга олинган иккинчи голи туфайли эмас, Бразилиянинг офсайддан урилган биринчи голи туфайли бўлади.

Биз эса Равшан Эрматов ва унинг гуруҳини фақат финалда кутамиз.

Олимхўжа Бўронов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:20, 24.06.2013. Ўқилди: 22323 марта. Фикрлар: 88 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 19
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 14
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Барселона Роберт Левандовски 12
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
8 Барселона Рафинья 11
9 Сельта Борха Иглесиас 11
10 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик