КЎЖЧ. «Бенфика» — «Окленд Сити» учрашуви Орландодаги ноқулай обҳаво туфайли тўхтатилди
Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати "C" гуруҳи 2-тур доирасидаги «Бенфика» ва «Окленд Сити» жамоалари ўртасидаги учрашув Орландо шаҳрида ноқулай об-ҳаво сабабли тўхтатилди. Жамоалар иккинчи таймни бошлаши керак эди, аммо об-ҳаво шароити ёмонлашгани боис унинг старт вақти кейинга қолдирилди.
Португалияликлар биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Анхель Ди Мария томонидан урилган гол эвазига кичик ҳисобда олдинда боришаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, 19 июнь, пайшанба куни ҳам худди шундай ҳолат кузатилган — Нью-Жерси штатида жойлашган Ист-Ратерфорддаги «Палмейрас» — «Ал-Аҳли» ўйини 40 дақиқага тўхтатилган эди.
Манба: championat.com
Киритилди: 22:40, 20.06.2025. Ўқилди: 1453 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).