Бугун 27 декабрь, 2025 йил, шанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • 1:0
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • -:-
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • -:-
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • -:-
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 17 39
2 Манчестер Сити 18 38
3 Астон Вилла 17 36
4 Челси 17 29
5 Ман. Юнайтед 18 29
6 Ливерпуль 17 29
7 Сандерленд 17 27
8 Кристал Пэлас 17 26
9 Брайтон 17 24
10 Эвертон 17 24
11 Ньюкасл 18 23
12 Брентфорд 17 23
13 Фулхэм 17 23
14 Тоттенхэм 17 22
15 Борнмут 17 22
16 Лидс 17 19
17 Ноттингем Форест 18 19
18 Вест Хэм 17 13
19 Бёрнли 17 11
20 Вулверхэмптон 17 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Асрор Алиқулов: «Айрим футболчиларимиз Суперлига даражасига тайёр эмас»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

Суперлиганинг 13-тури доирасида "Машъал" — "Насаф" баҳсидан кейин мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

— "Машъал" иккинчи бўлимда "Насаф"га очиқ футбол таклиф қилди. Жамоангиз бугун ҳимоявий футбол билан натижага эришиши осонроқ бўлмасмиди?

— Биз ҳисобда ортга бораётган эдик. Шу сабабли ҳужумкорликни оширмасак бўлмасди. "Насаф"дан тўпни олиб қўйиш қийин. Жамоада терма жамоа футболчилари кўп. "Насаф" тўпга эгалик қилиш бўйича ҳақиқий гранд жамоа. Биз рақибга босим уюштирдик ва хатога йўл қўйишга мажбур қилдик. Иккинчи бўлимни яхши бошладик ва гол киритдик. "Насаф" бугун тезлик ва тўпга эгалик қилиш жабҳаларида устунроқ эди.

— "Машъал" биринчи бўлимни жуда суст ўтказди. Иккинчи бўлимда эса анча жонланди. Биринчи таймни ҳам шундай бошлаш мумкин эдими?

— Бу ерда футболчиларнинг Суперлигага руҳий тайёргарлиги муҳим. Биз тўпни назорат қиляпмиз ва ҳар бир жамоа босим уюштиради. Биз эса ўша вазиятларда тўпни йўқотдик. Мағлубиятга учраётганимиз сабабли, руҳий босим ҳам бор эди. Айрим футболчиларимиз Суперлига даражасига тайёр эмас. Намойиш этган ўйинимиз тактикага боғлиқ эмас.

— Танаффусда футболчиларни қандай руҳлантирдингиз?

— Биз бўшлиқларни ёпдик, биринчи бўлимда ҳимоячилар ўртасида бўшлиқлар бор эди. Танаффусдан сўнг эса уларни бартараф этдик. "Насаф" дарвозабон орқали ҳужумга чиқаётган паллада босим уюштирдик. Ўзимиз яхши вазиятлар ярата бошладик ва рақибнинг ҳужумларини бартараф этдик.

— Учта голда ҳам ҳимоячилар хатога йўл қўйди деб ўйлайсизми?

— Ўзим ҳам ҳимоячи бўлганман. Ушбу позицияга кўп эътибор бераман. Кўпгина бўйдор ҳимоячиларимиз бошқа томонлама оқсайди. Тўп билан яхши муомала қиладиган ҳимоячиларимиз эса, бош билан сустроқ ўйнайди. Ушбу масалада селекция бўйича камчиликларга йўл қўйганмиз. Бир томонни тўғриласак, иккинчи муаммо келиб чиқади. Шунда ҳам "Насаф" бир нечта вазиятларда бизни кечирди.

— "Машъал" мавсумни жуда кам смета билан бошлади. Трансферлар ойнасида очилганида жамоада ўзгаришлар бўладими?

— Ўзгаришлар қилишимиз керак. Бу масала кўпроқ сметамизга боғлиқ. Суперлигада курашиш учун сифатли футболчилар керак. Рақиблар жуда кучли. Биз ҳозир жамоавий ўйин орқали очколар йиғишга ҳаракат қиляпмиз. Иккинчи даврада оғир ўйинлар сони кўпаяди.

— Айрим жамоалар билан солиштирганда "Машъал" анча яхши жамоа бўлиб шаклланмоқда. Лекин молиялаштириш жуда кам. Бунга қандай эришяпсиз?

— Смета ҳақида ўйламаяпмиз. Сабаби футболчилар ушбу молиялаштиришга кўнган. Барча маошлар вақтида тўланяпти. Биз фақат футбол ҳақида ўйлаяпмиз. Жамоа тузиш ва яхшироқ натижаларга эришишда мураббийлар штаби ҳам жуда катта ишни бажармоқда.

— Муборакка футбол қачон қайтади?

— Билмадим. Асосий муаммолар чим ва VAR билан боғлиқ. Яхши футболчи учун уйда ёки рақиб майдонида ўйнаш ҳеч қандай таъсир ўтказмаслиги, ҳар қандай ўйинга тайёр бўлиши керак.

— Демак, "Машъал" жорий мавсумда ўз уйида ўйнамайди?

— Чимни алмаштириш осон эмас. Майдон ҳолати ёмон эмас, аммо майдон қопламаси талабларга жавоб бермайди. Уни алмаштириш эса жуда кўп вақт талаб этади.

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 05:40, 21.06.2025. Ўқилди: 450 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Ливерпуль Юго Экитике 8
4 Борнмут Антуан Семеньо 8
5 Тоттенхэм Ришарлисон 7
6 Астон Вилла Морган Роджерс 7
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
8 Манчестер Сити Филип Фоден 7
9 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.