Бугун 2 июнь, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЎФФ Ижроия қўмитасининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Йиғилишни ЎФФ президенти Бекзод Маматқулов кириш сўзи билан очди ва олиб борди.

Йиғилиш раиси Б.Маматқулов Ижроия қўмита аъзоларига ЎФФ ишчи гуруҳи яқинда водий вилоятларида сафарда бўлиб, жойларда футзални ривожлантиришга берилаётган эътибор, вилоят футзал жамоаларига яратилган шарт-шароитлар ўрганилгани ҳақида маълумот берди. Мамлакат миллий чемпионатини янада юқори савияда ташкил этиш, спортнинг футзал турини юртимизда кенг оммалаштириш мақсадида янги мавсум мусобақаларини замонавий инфратузулмага эга иншоотларда ўтказиш, телетрансляциялар сони ва сифатини ошириш, клубларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш сингари муҳим таклифларни илгари сурди.

Ижроия қўмита қарорига мувофиқ 2025/2026-йилги мавсумда Олий лига иштирокчилари сони 12 та жамоа этиб белгиланди.

Айни кунларда Жиззах шаҳрида бўлиб ўтаётган Олий лига ўтиш мусобақаси ғолиби 2025/2026-йилги мавсумда фаолиятини тугатган Бекободнинг “Металлург” жамоаси ўрнини эгаллайди.

Ўтиш мусобақасида иккинчи ўринни эгаллаган жамоа сўнгги чемпионатда охирги поғонани банд этган “Пахтакор” жамоасига қарши жорий йилнинг 12 июль куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган саралаш учрашувида куч синашади. Мазкур баҳсда Олий лиганинг сўнгги – 12-жамоаси номига ойдинлик киритилади.

Олий лига жамоалари жорий йилнинг 15 август санасига қадар чемпионатда иштирок этиши бўйича ариза, кафолат хати, қарздорлиги (мураббийлар, футзалчилар ойлик ва мукофот пулларидан) мавжуд эмаслиги бўйича маълумот бериши, талабнома (заявка) тақдим этиши лозим. ЎФФнинг мазкур талабларини бажармаган клублар ўрнини ўтиш турнирида навбатдаги ўрнини эгаллаган жамоаси қабул қилинади.

2025/2026 йилги янги мавсум жорий йилнинг август ойи сўнгги ўн кунлигида мамлакат Суперкубоги мусобақаси билан очилади. Унда ўтган мавсум чемпиони ҳамда мамлакат кубогининг финалчиси ўзаро куч синашади.

Сентябрь ойининг биринчи ўн кунлигидан 2025/2026-йилги мамлакат миллий чемпионати Олий лига мусобақасига старт берилади.

2025/2026-йилги мавсумнинг биринчи лига мусобақаси жорий йилнинг декабрь ойида ўтказилиши белгиланди. Мамлакат биринчилиги қатнашчилари сони ички низом ва талабларда аниқ кўрсатиб ўтилади.

Мамлакат миллий чемпионатининг барча учрашувлари қизиқарли ўтиши, совринли ўринлар учун кураш соғлом рақобат муҳити остида, кескин, муросасиз кечишини таъминлаш мақсадида мавсум якунларига кўра пул мукофотлари таъсис этилди. Унга мувофиқ бошланиши режалаштирилган мавсум миллий чемпионатда

биринчи ўринни эгаллаган жамоага – 500 000 000;

иккинчи ўринни эгаллаган жамоага – 350 000 000;

учинчи ўринни эгаллаган жамоага – 200 000 000 сўм пул мукофоти топширилиши белгиланди.

Шунингдек, турли йўналишлар бўйича мавсум лауреатлари аниқланиб, тегишли номинациялар бўйича ғолиблар қимматбаҳо совринлар билан тақдирланиши белгиланди.

2025/2026-йилги мавсум олдидан мамлакатимиз футбол-футзал жамоатчилиги учун катта брифинг ташкил этилиши режалаштирилган.

Шунинг билан Ўзбекистон футзал федерацияси Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши ўз ишини якунлади.

Киритилди: 19:01, 21.06.2025. Ўқилди: 746 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик