Бугун 17 февраль, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 12 7 9 28
2 Италия 8 4 11 23
3 АҚШ 6 8 5 19
4 Нидерландия 6 5 1 12
5 Австрия 5 7 3 15
6 Швеция 5 5 1 11
7 Швейцария 5 2 3 10
8 Германия 4 7 6 17
9 Франция 4 7 4 15
10 Япония 4 5 9 18
83 Ўзбекистон 0 0 0 0

Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирни ғалаба билан якунлади! [54]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [38]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [37]

«Трубин ҳужумда ўйнамайди». Моуриньо — «Бенфика»нинг ЕЧЛда «Реал»га қарши бўладиган ўйини ҳақида [22]

Трубин: "Кўпчилик мени гол урганим учун танийди" [22]

Абдуқодир Ҳусанов: "Энг қийин ҳужумчи? Эслай олмайман!" [21]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [19]

"Насаф" биринчи бўлимдан сўнг "Шаржа"ни мағлуб этмоқда (видео) [10]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [8]

"Ан-Наср" президенти: "Ямал ва Педри учун исталган суммани тўлашга тайёрмиз" [8]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 23 45
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 23 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис
24-тур Жирона 0-0 Барселона
24-тур Жирона 2-1 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Сергей Лушан: «Жамоамизнинг бугунги ўйини ва натижадан қониқдим»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўзбекистон Суперлигасининг 13-туридан ўрин олган «Навбаҳор» – ОКМК учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Сергей Лушан иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди.

«Лочинлар» устози одатдагидек, ўз сўзини беллашув борасидаги фикрлари билан бошлади.

— Жамоамизнинг бугунги ўйини ва натижадан қониқдим. Биз ўзбек футболининг айни пайтдаги етакчи ва кучли жамоаларидан бирига қарши майдонга тушдик. Йигитлар ўзларидан кутилган ўйинни намойиш этиб, кўрсатмаларни яхши бажаришди. Қўшимча қилишга ҳожат йўқ. Таъкидлаганимдек, бугунги натижадан қониқиш ҳосил қилдим ва бунинг учун шогирдларимга миннатдорчилик билдираман.

— Жорий мавсумда «Навбаҳор» таркибига қўшилган футболчиларнинг ўйинларидан кўнглингиз тўляптими?

— Ҳа, улар ишончни оқлашяпти. Албатта, мен ҳам жамоамиз таркибида Мессини кўришни хоҳлайман. Менимча, бу йил таркибга футболчи олишда адашмадик. Албатта, кимдадир жароҳатлар билан боғлиқ муаммолар юзага келди. Бир сўз билан айтганда, таркибимизда ортиқча футболчилар йўқ.

— Алишер Одиловнинг захирага олинишини қанчалик тўғри деб ҳисоблайсиз? Бу мухлисларнинг эътирозига сабаб бўляпти...

— Мени ишқибозларнинг фикрлари қизиқтирмайди. Биз футболчи алмаштиришларни шунчаки амалга оширмаймиз, балки майдондаги ҳолатдан келиб чиққан ҳолда, шундай қарорга келамиз. Рақибимиз ўйинда ўзгариш ясашга ҳаракат қилганидан сўнг, қанотларни меҳмонларга бой бера бошладик. Натижада Одиловни алиштиришга қарор қилдик. Мабодо уни баҳсга тайёр эмас, деб ҳисобласак, майдонга тушмаслиги ҳам мумкин. Мени фамилиялар қизиқтирмайди. Мен барча футболчилар майдонга тушишлари ҳамда кўрсатмаларимизни тўлиқ бажаришларини хоҳлайман.

— Ортда қолган ўйинлардан келиб чиқиб, шунингдек, бўлажак баҳсларни ҳисобга олган ҳолда, «Навбаҳор» учун қайси жамоа энг ноқулай рақиб эканлигини айта оласизми?

— Бу йилги миллий чемпионатимиз ўйинлари жуда кучли ўтмоқда. Ўтган мавсумда ҳам шундай бўланди. Беш йил олдинги мавсум билан бу йилгисини солиштириш жуда қийин. Чемпионлик учун курашадиган 5-6 та жамоа бор. Албатта, жорий мавсумда чемпионатимиз анча кучайди. Кўплаб иқтидорли ёшлар ўз маҳоратларини намойиш этишмоқда. Ҳозир мен бу жамоа билан ўтказган ўйинимиз осон кечди, буниси билан қийин бўлди, дея олмайман. Масалан, биз бугун 3:0 ҳисобида ғалаба qozondik.Sizningcha, ОКМК енгил рақибмиди? Йўқ, Ўзекистоннинг энг кучли клубларидан бири. Лекин биз 3 та гол урдик. Айрим ўйинларда эса кучсизроқ жамоаларга имкониятни бой бердик. Нимаям дердим, бу futbol.Barcha жамоалар ҳимояланишни билади. Барча клубларнинг 3-4 нафардан етакчилари бор. Турнир жадвалининг қуйи қисмидаги жамоалар ҳам 2-даврадан кучайиши мумкин. Тўғри, айрим нюанслар ҳам бўлиши эҳтимоли бор. Лекин мен айни пайтда қайси жамоалар чемпионлик, қайсилари Суперлигада “жон сақлаб қолиш” учун кураш олиб боришини айта олмайман. Чунки барча жамоаларнинг кучи деярли тенг. Адашмасам, биз 1-турда ўз майдонимизда «Динамо»ни қабул қилиб, 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чеккандик. Ўшанда жамамизга нисбатан норозиликлар бўлганди. Аммо мен самарқандликлар чемпионлик учун курашишади, дегандим. Ўша ҳисоб ўзимиз учун ҳам кутилмаган бўлганди. Боиси, биз «Динамо»ни мағлубиятга учратолмагандик.

Шунингдек, «Хоразм»ни ҳам мисол келтирса бўлади. Айни пайтда ҳар қандай жамоа ғалаба қозонишга қодир.

– «Навбаҳор»таркибига ёзги трансферлар «ойнаси»да Рустамжон Ашурматов ва Умарали Раҳмоналиевларнинг қўшилишлари борасида миш-мишлар бўляпти. Трансфер борасида клуб раҳбарияти билан ҳамжиҳатликда иш олиб борасизларми?

— Бу ҳақда энди сиздан эшитяпман. Биз таркибимиздаги футболчиларни сақлаб қолмоқчимиз. Биз клубнинг молиявий имкониятларидан келиб чиқиб, трансферларни амалга оширамиз. Бундан хабарим йўқ.

Клуб раҳбарияти менга Рустмажон Ашурматовни харид қилмоқчимиз, деса, албатта, у бизга керакли футболчи, дейман. Бироқ таъкидлагнимдек, барчаси клубнинг молиявий ҳолатига боғлиқ. Масалан, мен ҳам таркибга Роналду ёки Месси керак, дейишим мумкин. Аммо барчаси молиявий имкониятларга боғлиқ. Ўйинчиларнинг маҳорати ва имкониятларимиздан келиб чиқиб, танлаймиз. Жорий мавсум арафасида ҳар бир позицияга 60 фоиздан ортиқ футболчиларни кўриб чиқдик ҳамда улардан маъқул келганлари таркибимиздан жой олишди. Сафимизда айни пайтда ўйнаётган футболчиларнинг ўйинларидан қониқиш ҳосил қиляпман. Шунингдек, таркибимизда кўплаб иқтидорли ёшлар бор. Айни пайтда ёшлар жамоамиз У-21 чемпионати турнир жадвалини бошқариб турибди. Мазкур жамоа сафидан ҳам асосий таркибга 5-6 нафар футболчиларни жалб этамиз. Иккинчи даврада таркибда 30-40 фоиз ўзгаришлар бўлиши эҳтимоли бор.

Ҳамма нарсанинг ўз вақти келади. Барча ўйинчилар ўз маҳоратларига яраша ўйин намойиш этишмоқда.

— Миш-мишларга қараганда, Отабек Жўрақўзиев 2-даврани «Навбаҳор» сафида бошлаши мумкин экан. Бу борада нима дея оласиз?

— Бу ҳақда биринчи марта эшитяпман. Буларнинг бари миш-миш. Тўғри, маҳоратли футболчиларни таркибга қўшиш мумкин. Лекин олдимизга маҳаллий иқтидорли ёшларни етиштириш вазифаси қўйилган. Сафимизда маҳоратли ўйинчилар кўп. Масалан, Рустам Ашурматов таркибдан ўрин олса, Шерзод Ғуломжонов нима қилади? У ҳам ўйнаши керак, яхши футболчи. Худо кўрсатмасин, бирор тажрибали ўйинчи жароҳат олса, унинг ўрнига ёш футболчи майдонга тушади. Бу рақобат. Бу борада ҳеч қандай муаммо йўқ. Шунинг учун булар миш-мишлар дея оламан.

Жамоада қайси футболчиларнинг ўйнаши борасида клуб раҳбарияти билан келишган ҳолда, сўнгги қарорни мен қабул қиламан.

«Навбаҳор» ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 11:09, 22.06.2025. Ўқилди: 822 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия – Уругвай ўйини (Маракана стадиони)ни 199 мингдан ортиқ мухлис стадиондан томоша қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Барселона Рафинья 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.