Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба.

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [13430]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6760]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5423]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5065]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3530]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2648]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2069]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2000]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [1787]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1771]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Сергей Лушан: «Мақсадимиз оддий – 70 фоиз таркибимизни маҳаллий футболчилардан йиғиш ва икки мавсумдан сўнг чемпион бўлиш»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўзбекистон Суперлигасининг 14-туридан ўрин олган «Навбаҳор» – «Машъал» (6:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Сергей Лушан иштирок эиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди.

«Лочинлар» устози одатдагидек, ўз сўзини учрашув ҳақидаги фикрлари билан бошлади.

— Ўйинга қадар жуда кўп хавотирлангандик. «Машъал» жамоасининг ҳимояда муаммолари борлигини билардик. Улар вертикал футболни яхши ўйнаши мени ўйлантираётган эди, аммо биз схемани ўзгартирдик. Ҳисоб 6:0, менимча, кўп нарса гапириш шарт эмас. Жуда яхши ғалаба бўлди.

— Ёзги трансфер «ойнасида» таркиб кучаядими?

— Ушбу масалада клуб раҳбарияти ва вилоят ҳокими билан маслаҳатлашмоқдамиз. Барчаси учун пул керак. Албатта, таркиб кучайишини истайман. Мавсум аввалида бизда аниқ бир мақсад йўқ эди, ҳозир эса яхши натижа қайд этишимиз мумкин. Иштаҳа таом вақти келади, дейишадику. Легионер футболчини олиб келиш, ўзимизнинг футболчиларнинг жойини банд этиш дегани. Мақсадимиз оддий – 70 фоиз таркибимизни маҳаллий футболчилардан йиғиш ва икки мавсумдан сўнг, чемпион бўлиш. Чемпион бўлиш учун эса йигитларни ўйнатиш керак. Легионерларни олиб келиш, менинг фикримча, нотўғри.

— Жамоани тарк этиши мумкин бўлган футболчилар ҳам борми?

— Бор. Иккита-уч нафар футболчилар бор. Улар менга ёқишади, аммо бизнинг ўйинимизга мос келишмаяпти. Ҳар бир мураббийнинг ўзига яраша услуби бор. Ўша футболчилар эса умуман бошқа услубда футбол ўйнаб келишган. Бир футболчимизда хориждан таклиф бор. Уни мажбурлаб ушлаб ўтирмаймиз. У футболчи яқинда кўрикка боради ҳамда умид қиламанки, ўзини яхши томонлама кўрсата олади. Яна икки нафар футболчимизга ҳам қизиқиш бор, лекин уларни қўйиб юбора олмаймиз, афсуски. Уларни қўйиб юборсак, таркибимиз анча кучсизланиб қолади. Ҳужум чизиғимизда кам ўйин вақтига эга бўлаётган футболчилар бор, аммо таянч ярим ҳимоя ва ҳимоячилар позициясида футболчилар етишмовчилиги бор.

— Ушбу футболчиларнинг номларини айта оласизми?

— Ҳозир шунчаки таклиф, трансфер эмас. Шу сабабли, бу ҳақда гапирмаган бўлардим. Бизга хатлар келмоқда. Футболчиларимиз кетиши аниқ бўлганида, эълон қиламиз.

— Ҳимоячи Тоиров ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

— У кечаги машғулотда жароҳат олди. Жўрабоев ҳам худди шундай. Улар жароҳат олмаса бўлди. Гилерме жароҳат олганида, мен кейинги учрашувда Тоиров ўйнайди, деган эдим.

— Дарвозабонларимиз сафида ҳам кучайиш кузатиладими?

— Йўқ. Дарвозабонларга тўлиқ ишонаман. Бизнинг дарвозабонлар мураббийимиз энг яхшиси дея оламан. Ўтган мавсумда дарвозабон позициясида муаммолар бор эди, янги мавсумда эса йўқ. Тўғри, дарвозабонлар хато қилиши мумкин, аммо улар футбол ўйнашмоқда. Футбол ўйнаш муҳими, хато қилишдан қўрқмаслик керак.

— Ўзбекистон кубоги мусобақасини кўплаб кучли жамоалар тарк этди. «Навбаҳор» ушбу мавсум крубокни қўлга киритиши мумкинми?

— Бизда амбициялар бор, аммо бу футбол. Мен ҳеч қандай фаворитларни кўрмаяпман. Кубокни қўлга киритадиган жамоа ОЧЛга йўл олади. Айрим жамоалар фақатгина кубокка эътибор қаратади. Сабаби, Суперлига орқали медалларни қўлга киритишни қийин эканлигини билишади. 90 йилларда Кубок баҳсларига кўпгина жамоалар жиддий эътибор қаратмас эди. Ҳозир эса Кубок мусобақасидаги ғолиблик, халқаро мусобақада иштирок этишнинг ягона йўли.

— Ўйин қайдномасидан Холдорхонов ва Убайдуллаевлар жой олишмади. Бунинг сабаби нимада?

— Ҳужум чизиғида рақобат кучли деб айтиб ўтдим. Таклифи бор футболчилар ҳам шулар. Агар уларни сота олсак, клуб қанчадир маблағ ишлаб олади. Биз 6:0 ҳисобида ғалаба қозондикми? Демак, тўғри қарор қабул қилганмиз.

«Навбаҳор» ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 08:04, 29.06.2025. Ўқилди: 1317 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик