Бугун 20 май, 2026 йил, чоршанба.

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4163]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2554]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2520]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2391]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2338]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2311]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2191]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2152]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2049]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [1901]

Осиё Чемпионлар Лигаси 2 финалидаги мағлубиятдан кейин йўқ бўлиб қолган Роналду ижтимоий тармоқларга қайтди [0]

Ўзбекистонлик теннисчилар “Катта дубулға” турнирида иштирок этади [0]

Энцо Мареска «Манчестер Сити» бош мураббийига айланса, «Челси» товон пули талаб қилади [0]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг Японияга қарши ярим финал баҳси учун асосий таркиби эълон қилинди [0]

Гвардиоланинг сири очилдими? Daily Mail Пепнинг ижтимоий тармоқлардаги фейк аккаунти ва янгиликларга қарамлиги ҳақида ёзди [0]

«Ньюкасл» ҳужумчиси учун 70 млн евро сўрамоқда [0]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [0]

«Бенфика» Моуриньога ўринбосар топди [0]

Патрик Виейра «Арсенал» тарихи ва бугунидан иборат рамзий жамоа тузди [0]

Сафонов «қуруқ» ўйинлар фоизи бўйича Топ-5 лигаларда пешқадамлик қилмоқда [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Максим Шацких: "Иккинчи даврада бошқача шаклланган жамоа пайдо бўлади"

Баҳо:
+ | -1
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

"Андижон" – "Бунёдкор" (0:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Максим Шацких иштирок этди.

- Кўп гапиришдан фойда йўқ. Ёмон ўйин кўрсатдик. Учрашувдан аввал қандай ўйнаш кераклигини тушунтиргандик. Афсуски, барчаси аксинча тус олди. Футболчилар кўрсатмаларимизни тўлиқ бажаришмади. Таҳлил қиламиз, ўрганамиз. Ўйинчиларимизни кўп қисми бундай учрашувларга тайёр эмас. Ёшлар ҳам бирданига ўйнаб кета олмайди. Ўйин ташкил қилиш ва яна бир қанча жиҳатларда бизга вақт кераклиги кўриниб турибди. Ўйинни ўзгартиришга қилган уринишларимиз ҳам таъсир кўрсата олмади. Доимгидек, асосий муаммоларимиз ҳимояда. Шу билан бирга яхши футболчиларимиз ҳам бор. Ўйлайманки, ҳаммаси изига тушиб кетади. Иккинчи даврада бошқача шаклланган жамоа пайдо бўлади, деб ўйлайман. Учрашувда бир қатор муаммоларимиз ҳам кўринди. Тегишли хулосаларни чиқарамиз.

- Майдон маркази рақибга бериб қўйилди. "Бунёдкор"да бу позицияда тажрибали ўйинчилар бор. Шохжаҳон Ёрқинбоев иккинчи бўлимда майдонга туширсангиз бўлмасдими?

- Машғулотларда ишлашини, ҳаракатини кўриб унга имконият беришга қарор қилдик. Ўринбосарлар сафида ўйнаётганди ва бугун асосийда. Бизда бошқа вариант ҳам йўқ эди. Энди бироз танаффус бўлади ва йиғин ташкил қиламиз. Ана шунда ўйинчиларнинг миясини янада шакллантирамиз. Жисмоний ҳолат бўйича бизда яхши. Футбол бугунги кунда ақл билан ўйналадиган ўйин. Ким яхши, тез ва ақлли фикрласа ўша бугунги футболда ғалаба қозонади.

- Легионер Лука Ускокович қайдномага киритилмаяпти. Унда жароҳат йўқ, нега ўйнамаяпти?

- Лукада жароҳат бор, у даволаняпти. Суперкубокда жароҳат олганди. Шундан бери ўйнамади. Жароҳатидан қутулиш учун ҳаракат қиляпти. Тикланишига оз қолди ва сафимизга қайтади. Марказий ҳимояда ҳимоячи бўлмаган Исмоналиев, Азимов кабилар бошқа позитсияларда ўйнашга мажбур бўлдилар. Афсуски, бизда бошқа варианлар йўқ эди.

- Алтин Крезиу нега захирада қоляпти?

- Ким қандай ишласа, шунга яраша ўйнайди. Бу ҳақида ҳар куни ўйинчиларга айтаман ва буни улар яхши билишади. Бу нормал жараён деб ҳисоблайман. Машғулотларда борини бериб меҳнат қилиш керак. Бошқа йўл ҳам йўқ.

- Илҳом Абдуғаниевни мухлислар билан ўртасида юз берган ҳолатга муносабатингиз.

- Нотўғри қилди, мен буни унга айтдим. Жаримага тортилади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳақорат қилганида жавоб қайтармаслигинг керак эди, хато қилдинг деб айтдим. Тўғриси, нима деб бақиришганини эшитмадим. Футболчи майдонга тушдими, ўз ишини қилиши керак. Мураббий эса натижага жавоб беради. Бошқа нарсага эътибор қаратмаслиги лозим. У ҳам трибунадаги ҳолатга эътибор қаратмаслиги керак. Биз бу бўйича гаплашиб оламиз ва тегишли хулосаларни чиқарамиз. Умид қиламанки, бошқа бундай ҳолат бўлмайди.

- Иккинчи даврада "Пахтакор"дан Азмиддинов, Саиднуруллаев ва Усмоновнинг келиши ҳақида гап-сўзлар юрибди. Бу қанчалик ҳақиқат?

- Усмонов ва Саиднуруллаев бизга ўтади. Азмиддинов масаласи катта савол. Уни жалб қилиш осон бўлмайди. Футболчини яхши биламан, бизга фойдаси тегади. Раҳбарият билан уни ижарага олиш масаласини гаплашиб кўрамиз. Режалар бор ва буни амалга ошириш учун бироз вақт керак. Ўйинчиларни аввалдан биламан, креатив йигитлар.

- Биринчидан даврадан сўнг ҳозирги таркибдан ҳам яна кимлардир жамоани тарк этадими?

- Албатта, бўлиши мумкин. Ҳозирча бу саволга жавоб бера олмайман. Футболчи меҳнат қилиши ва ўйнаши керак. Етарлича тажрибаси, амалиёти бўлмаган футболчини клубда олиб қолишдан маъно йўқ.

Манба: "Андижон" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 03:59, 06.07.2025. Ўқилди: 634 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик