Бугун 20 май, 2026 йил, чоршанба.

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4184]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2577]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2537]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2402]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2357]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2348]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2220]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2171]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2063]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [1933]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Непаллик журналист ўзбек футболи ҳақида мақола чоп этди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Расмий учрашувлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Осиё кубоги саралаш босқичи "F" гуруҳидан ўрин олган ўйинлар Тошкентда ўтказилди. Осиё кубоги йўлланмаси учун асосий даъвогар бўлган Непал терма жамоаси билан бирга юртимизга ушбу юрт журналистлари ҳам ташриф буюришди. Улардан бири "The Katmanu Post" нашрида ўзбек футболи ҳақида мақола чоп этди. Мақолада тайёрлаш жараёнида мухбир  ЎФА техник директори сифатида бир йилдан бери ишлаган Ги Киала билан ҳам суҳбатда бўлган.

"Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 2024 йил Париждаги Олимпиадада дебют қилиб, 2026 йилдаги илк Жаҳон чемпионатига йўлланма олди. Бу ютуқлар давлат сармоясининг бутун футбол тизимидаги таъсирини намоён этмоқда. Янги замонавий инфратузилма, ёшлар академиялари ва мутахассислар аёллар дастурига ҳам ижобий таъсир кўрсатмоқда.

“Сармоясиз футболда яхши натижаларга эришиш қийин”, — деди Белгиялик мутахассис, УЕФА про-лицензиясига эга ва УЕФА инструктори Ги Киала, ҳозирда ЎФА техник директори.

Киала 2024 йил февралда тайинланган даврдан бери Ўзбекистон футболида илк бор Олимпиада ва Жаҳон чемпионати йўлланмалари қўлга киритилди.

“Жаҳон чемпионатига чиқиш осон эмас — сиз бошқалардан яхшироқ бўлишингиз керак. Бу натижалар узоқ йиллик меҳнат ва инсон ресурсларига сармоянинг самарасидир”, — деди Киала.

Ўзбекистон футболининг тарихи 100 йилдан ортиқ давом этади. СССР тарқалгандан сўнг, 1990-йиллардаёқ аёллар терма жамоаси ташкил қилинди. Бу ислом анъаналари устун бўлган жамият учун катта қадам эди.

1999 йилда Непал ва Ўзбекистон аёллар терма жамоалари илк бор Филиппинда бўлиб ўтган ОФК Аёллар чемпионатида тўқнаш келишган. 16 ноябрь куни Пема Долма Лама Непал тарихидаги илк халқаро голни айнан Ўзбекистонга урган. Лекин ўйин 1:6 ҳисобида якунланган.

“Ўзбекистонда аёллар футболида ҳануз жинсий стереотиплар бор. Аммо вақт ўтиши билан бунга муносабат ўзгармоқда”, — деди Киала.

"Пахтакор клуби" — мамлакат футбол маданиятининг асосий таянчи. У Совет Иттифоқи даврида юртимиздан юқори лигада ўйнаган ягона жамоа бўлган.

“Ўзбекистонда кўплаб кучли эркаклар клублари бор. Улар футбол маданиятини тирик сақлаяпти. Ҳозир ЎФА аёллар футболини ҳам шу йўлда ривожлантирмоқчи”, — деди Киала.

Ўзбекистон футбол ривожига қандай эришяпти?

Мамлакат 14 та ҳудудга бўлинган. Ҳар бирида давлат томонидан молиялаштириладиган футбол академияси мавжуд бўлиб, уларда ҳар бири 154 нафар футболчи таҳсил олади.

“Ҳар бир академияда 21 тадан мураббий, шунингдек, спорт директорлари, скаутлар, аналитиклар, шифокорлар ва дарвозабон мураббийлари бор”, — деди Киала.

Академиялар футбол таълимидан ташқари ўқув ва шахсий ривожланиш харажатларини ҳам қоплайди.

“Ҳар бир ўқувчи профессионал бўлмаслиги аниқ. Шунинг учун биз уларга бошқа соҳалар учун ҳам ҳаёт кўникмалари берамиз”.

Янги марказий академия сентябрдан фаолият бошлайди. Бу ерга ҳудудий академиялардан сараланган 154 нафар энг яхши ёш футболчи жамланади.

Марказда 8 та машғулот майдони, футзал ва ёпиқ футбол майдонлари, меҳмонхона ва тиббиёт маркази бор.

“Техник департаментимиз августда шу ерга кўчиб ўтади. Бу тузилма бизга дунё аренасида доимий иштирокчи бўлиш имконини беради”.

Киалага кўра, Олимпиада ва Жаҳон чемпионатига чиқаётган Ўзбекистонга энди хусусий сармоядорлар ҳам қизиқиш билдира бошлаган.

“Сармоядорларни жалб қилиш учун дастлаб давлат жамоага ишониш керак. Бу фақат иқтисодий эмас, ижтимоий лойиҳа сифатида кўрилиши зарур”.

УЕФА инструктори Киала мамлакатда 64 тадан ортиқ УЕФА про-лицензияли мураббий борлигини маълум қилди.

“Яна 20 нафари тайёрланмоқда. Энди ҳар йили 2 та ўринни аёллар мураббийлар учун ажратамиз”.

ЎФА 2028 йил Лос-Анжелес Олимпиадаси ва Осиё Кубоги орқали Жаҳон чемпионатига йўл олишни аёллар жамоаси учун мақсад қилган.

Тошкентдаги стадионлар ҳар куни машғулотлар ва ўйинлар билан тўла. Ота-оналар кечқурун фарзандларини майдонларга олиб келиб, спорт орқали фаол ва интизомли ҳаётга ундамоқда.

Манба: www.kathmandupost.com
Киритилди: 14:32, 06.07.2025. Ўқилди: 2553 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик