Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Марлон Тапалес Наоя Иноуэ ва Муроджон Аҳмадалиев ўртасидаги жанг олдидан япониялик боксчига ёрдам беради

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Бокс
Рукн: Янгиликлар
A A A

Филиппинлик икки вазн тоифасидаги собиқ жаҳон чемпиони Марлон Тапалес яқин кунларда Японияга йўл олади. Мақсад — собиқ рақиби ва яқин дўсти Наоя Иноуэнинг навбатдаги жанги тайёргарлигида иштирок этиш. Иноуэ бу сафар WBA Interim камари соҳиби, ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиевга қарши рингга чиқади. Тапалес эса ушбу тайёргарлик жараёнида унга спарринг рақиб сифатида ёрдам беради.

"Мен яқин ҳафталарда Японияда машғулот олиб бораман — бу сафар собиқ рақибим ва дўстим Наоя Иноуэга, менинг эски рақибим Муроджон Аҳмадалиевга қарши тайёргарлик кўришда ёрдам бераман. Бу тажриба менга ўзимнинг оптимал спорт формасини тиклашга ва келажакда яна жаҳон чемпионлиги сари йўл олишга замин яратади", — дейди Тапалес.

Маълумот учун, 2023 йил 8 апрель куни Марлон Тапалес Муроджон Аҳмадалиевга қарши супер енгил вазн тоифасида рингга чиқиб, ҳакамларнинг якдил қарорига кўра ғалаба қозонган ва Аҳмадалиевнинг WBA (Супер) ҳамда IBF камарларини қўлга киритган. Шундан кейин Тапалес 2023 йил декабрь ойида Наоя Иноуэга қарши шу вазн тоифасида рингга чиқиб, WBA (Супер) ва IBF камарларини йўқотган. Наоя Иноуэ эса ушбу вазнда WBA, WBC, IBF ва WBO камарларини бирлаштириб, мутлақ жаҳон чемпионига айланган.

Маълумот учун, Иноуэ ва Аҳмадалиев ўртасидаги жанг 14 сентябрь куни Нагоя шаҳридаги “IG Arena” мажмуасида бўлиб ўтади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 15:55, 12.07.2025. Ўқилди: 1898 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик