Бугун 2 июнь, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Янги чақирувга тайёр эдим: "Андижон"нинг украиналик дарвозабони трансфердан сўнг ўз фикрларини билдирди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Куни кеча хабар берганимиздек, "Андижон" сафига украиналик 25 ёшли дарвозабон Артём Одинцов қўшилди.

Олиб борилган музокаралар ижобий якун топгач, у билан шартнома имзоланди.

Бунгача асосан Венгрия чемпионатида фаолият олиб борган Одинцовнинг охирги клуби – "Дёшдёр" ҳисобланади.

Украиналик посбон "Андижон" билан иккинчи даврага тайёргарликни бошлаб юборган. Клуб матбуот хизмати эса ундан дастлабки интервьюни олди.

- Артём, "Андижон" клубига хуш келибсиз! Ушбу таклиф ҳақида биринчи марта эшитганингизда нимани ўйладингиз?

- Ёдимга келган биринчи нарса украиналик дарвозабон Игор Литовканинг айнан "Андижон" сафида тўп сургани бўлди!

- Менимча, музокаралар тез якун топди. Бу борада сизга энг кўп нима ёқди?

- Дастлабки ўйлаганларим шундайки, демак, улар мен ҳақимда қизиқишганини ва улар мени ўз клубида кўришни хоҳлашаётганлигини ҳис қилдим.

- Фаолиятингизни асосан Венгрия чемпионатида ўтказдингиз. Эндиликда муҳитни ўзгартиришга нима туртки бўлди?

- Венгрия клуби билан шартномам тугаганидан сўнг ўзимни бошқа чемпионатда синаб кўришни хоҳладим ва янги чақирувга тайёр эдим.

-  "Андижон" устози Максим Шацкихни қанчалик биласиз? У билан биринчи марта ишлаяпсиз...

- Максим Шацкихни анчадан бери биламан. Ёшлик чоғимда дадам билан бирга "Динамо" Киев – "Шахтёр" ўйинига борганмиз. Ўша пайтдан бери Максим Александровични биламан. Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир. Шундай инсон билан бирга илк бор ишлаётганимдан жуда хурсандман, бундай мутахассис қўлида фаолият олиб боришимдан бахтиёрман.

- 31-рақамни танладингиз. Бу нима билан боғлиқ?

- Сабаби оддий. Мен доим 12-рақамда ўйнаганман. Аммо бу рақам банд экан. Шу сабабли йодимга 31-рақам тушди.

- Янги жамоангиздаги илк таассуротлар қандай?

- Таассуротларим зўр. Барча йигитлар позитив ҳолатда. Ишга жуда чанқоқлар ва ўз вазифаларини сидқидилдан бажаришяпти.

- "Андижон"нинг таклифини қабул қилишдан олдин ким билан маслаҳатлашдингиз ва қандай маълумотларни ўргандингиз?

- Биринчи навбатда агентим билан бу таклиф ҳақида ўйлаб кўрдик. Кейинчалик "Қизилқум"да ўйнаётган дўстим Роман Папарига билан гаплашдим. У менга фаолиятни ўстириш учун Ўзбекистон чемпионати жуда яхши имконият эканлиги ҳақида гапириб берди. Шунингдек, бу ерда футбол жуда тез ривожланаётганини ҳам айтди. Қолаверса, юртингиздаги одамлар жуда меҳмондўст ва меҳрибонлигини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтди. У билан гаплашганимиздан сўнг мен "Андижон" билан шартнома тузишга қарор қилдим ва бундан хурсандман.

Манба: "Андижон" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 05:28, 15.07.2025. Ўқилди: 1248 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик