Бугун 15 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Неймар ўзининг шахсий коллекциясига яна бир ноёб экспонат қўшиб қўйди

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бразилиялик машҳур футболчи Неймар бу сафар майдондаги ўйини эмас, балки майдондан ташқаридаги навбатдаги ноодатий хариди билан омма эътиборини тортди. Футболчи суперқаҳрамонларга, айниқса, Бетменга бўлган қизиқиши билан танилган. Эндиликда у шахсий коллекциясига яна бир ноёб экспонат — Бетмобилнинг махсус нусхасини қўшиб қўйди.

Неймарнинг Бетмен образига бўлган қизиқиши мухлисларига яхши маълум. У бир неча бор суперқаҳрамон костюмида тадбирларда иштирок этган, ўзининг шахсий вертолётини Бетмен оламига хос тарзда безатган — у ерда Bat-signal логотипи, қора ранглар ва бошқа суперқаҳрамонга оид элементлар ишлатилган. Шунингдек, туғилган кунида унга Бетменнинг ҳайкалини совға қилишган. Эндиликда эса ҳужумчи махсус ишлаб чиқилган Tumbler русумидаги Бетмобили билан омма эътиборига тушди.

Уч йилга яқин меҳнат маҳсули

Ушбу машинанинг ишлаб чиқилиши устида машҳур бразилиялик дизайнер Адҳемар Кабрал ва унинг жамоаси уч йил давомида ишлаган. Улар машҳур “Қоронғи рицар” (“Тhe Dark Knight”) трилогиясидаги Бетмобил нусхасини иложи борича аслига яқин кўринишда ясашга ҳаракат қилишган. Машина тўлиқ қўлда ясалган бўлиб, ҳар бир детали эҳтиёткорлик билан йиғилган.

Мазкур ноёб автомобиль Неймар яшаётган Сантос шаҳрида топширилди. Унинг тақдимоти шаҳар аҳлида, автомобиль ишқибозлари ва коллексионерлар орасида катта қизиқиш уйғотди.

Техник имкониятлари ва чегаралари

Бетмобил кучли V8 двигатели билан жиҳозланган бўлиб, 450–500 от кучига эга. Аммо унинг ноодатий дизайни ва техник хусусиятлари туфайли бу машина оммавий йўлларда ҳаракатланиш учун рухсатга эга эмас. У фақат ёпиқ майдонларда ёки махсус тадбирларда намойиш этилиши мумкин.

Автомобилнинг яна бир ўзига хос жиҳати — орқа газ чиқариш тизимидан ҳақиқий олов чиқиши каби махсус эффектлар билан жиҳозлангани.

Бетменнинг ашаддий мухлиси

Неймар Бетменнинг ашаддий мухлиси ҳисобланади. У 2016 йилда актриса Бруна Маркезине билан бирга ўтказилган зиёфатда Бетмен ва Кошкакелин образида қатнашган, Бетмен логотипи туширилган футболкаларни кийган, ҳаттоки ўзининг шахсий вертолётига Bat-signal тасвирини туширтирган. Энг эътиборлиси эса — унга футболчи Мауро Икарди ва унинг рафиқаси Ванда Нара томонидан совға қилинган Бетмен ҳайкалидир.

Неймарнинг дизайнери: “У оддий коллекционер эмас”

Бетмобил лойиҳаси устида ишлаган дизайнер Адҳемар Кабрал Неймар билан аввал ҳам ишлаган — у футболчи учун махсус олтин қопламали кресло ва пойга симулятори ясаган. Кабралнинг айтишича, Бетмобил — унинг фаолиятидаги энг мураккаб ва шу билан бирга энг завқли лойиҳалардан бири бўлган.

"Ҳар бир пайванд, ҳар бир винт, ҳар бир элемент эътибор билан ишлаб чиқилди. Неймар оддий коллекционер эмас. У Бетменнинг ҳақиқий мухлиси ва бу машина шуни акс эттириши керак эди".

Неймар коллекциясидаги ноёб дурдона

Неймар ўзининг ҳашаматли автомобилларга бўлган қизиқиши билан ҳам машҳур. Унинг гаражида дунёнинг етакчи брендлари ва шахсий буюртма асосида тайёрланган автомобиллар бор. Аммо Бетмобил ўзининг кино маданияти билан узвий боғлиқлиги ва рамзийлиги билан ушбу коллекцияда алоҳида ўрин эгаллайди.

Бу машина нафақат Неймарнинг бойлиги ва ноодатий дидини акс эттиради, балки унинг йиллар давомида шаклланган суперқаҳрамон оламига бўлган садоқатининг ҳам ёрқин намунаси ҳисобланади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 10:51, 16.07.2025. Ўқилди: 2112 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик