Бугун 6 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 34 71
3 Ман. Юнайтед 35 64
4 Ливерпуль 35 58
5 Астон Вилла 35 58
6 Борнмут 35 52
7 Брентфорд 35 51
8 Брайтон 35 50
9 Челси 35 48
10 Эвертон 35 48
11 Фулхэм 35 48
12 Сандерленд 35 47
13 Ньюкасл 35 45
14 Лидс 35 43
15 Кристал Пэлас 34 43
16 Ноттингем Форест 35 42
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 35 20
20 Вулверхэмптон 35 18

Ўтган ўйинлар. 35-тур

35-тур Лидс 3-1 Бёрнли
35-тур Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
35-тур Брентфорд 3-0 Вест Хэм
35-тур Ньюкасл 3-1 Брайтон
35-тур Арсенал 3-0 Фулхэм
35-тур Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
35-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
35-тур Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
35-тур Челси 1-3 Ноттингем Форест
35-тур Эвертон 3-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўртоқлик ўйини. «Андижон» Тожикистон клубини мағлуб этди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Андижон
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Андижон» Тожикистонда давом этаётган ёзги ўқув-машғулот йиғини доирасида Тожикистон олий лигаси вакили «Эсхата» клубига қарши дастлабки назорат учрашувида иштирок этди.

Бош мураббий Максим Шацких иккала таймда икки хил таркибни майдонга туширди. Янги ўйинчилар ҳам «Андижон»даги норасмий баҳсда дебютини ўтказдилар. Фақат Суннатилло Ҳамиджонов бундан мустасно бўлиб, у энди жамоага қўшилди ва кейинги баҳсда майдонга тушади.

Ўйин қизиқарли ва ҳужумкор руҳда ўтди. Учрашувда жамоамиз тезкор гол урди. Дамир Темировнинг пасидан сўнг Саидумархон Саиднуруллаев усталик билан рақиб дарвозасини ишғол қилди. 12-дақиқада «Эсхата» вакиллари мувозанатни тиклаганидан сўнг яна «Андижон»да голли ҳужумлар содир бўлди. Дамир Темиров жуда қулай вазиятдан фойдалана олмади. Кейинчалик Усмонали Исмоналиев гол урдию, бироқ офсайд деб топилди. Шунга қарамай, жамоамизни майдонга сардор сифатида бошлаб тушган Усмоналиев 17-дақиқада барибир ўз мақсадига эришди. У биринчи гол муаллифи Саиднуруллаевнинг ажойиб пасидан сўнг рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Биринчи бўлимда бошқа гол урилмади. Қолгани танаффусдан кейин юз берди. Иккинчи таймда бошқа таркиб майдонга туширилди ва сардорлик боғичи Сардор Азимовга ўтди. Ташаббус эса тўлиқ жамоамиз томонига ўтди. Аввалига Шохжаҳон Ёрқинбоев, орадан кўп ўтмасдан Дониёр Абдуманнопов ўзларини кўрсатишган ҳолда рақиб дарвозасини ишғол қилдилар. Ўйиндаги охирги гол «Эсхата» томонидан киритилди. Умумий қилиб айтганда, ўйиндаги устунлик натижада акс этди.

Шундай қилиб, «Андижон» ёзги йиғинидаги биринчи назорат учрашувида 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Жамоамиз кейинги ўйинни 22 июль куни Тожикистоннинг бошқа бир клуби – «Истаравшан»га қарши ўтказади.

«Андижон» - «Эсхата» – 4:2 (2:1).
18 июль. Тожикистон. Гулистон. «Натсбанк» майдони.
Бош ҳакам: Хуршед Дадабоев
Ёрдамчи ҳакамлар: Мурод Қурбонов, Шаодат Абдуллаева
Назоратчи: Зохир Ҳотамов
«Андижон»:  Элдор Адҳамов, Абубакир Ашуров, Муҳаммадали Абдурашидов, Бекзод Сулаймонов, Дамир Темиров, Муҳаммадкарим Тоиров, Бектемир Абдуманнонов, Миразиз Мухамадалиев, Фарҳод Соҳибжонов, Саидумархон Саиднуруллаев, Усмонали Исмоналиев.
Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Артём Одинсов, Ислом Маматказин, Кристиан Новак, Абдураҳмон Комилов, Сардор Азимов, Шохжаҳон Ёрқинбоев, Альтин Крезиу, Абдураҳмон Абдуллаев, Муҳаммадали Усмонов, Дониёр Абдуманнопов, Отабек Жўрақўзиев.
«Эсхата»: Иззат Турсунов, Дилшод Каримов, Сардор Хурсандов, Сохиб Хакимов, Абдураҳмон Узоқов, Диёр Шавқиев, Абдусамад Самадов, Иброҳим Эшонхонов, Хожи Абдуманнон, Рустам Сабуров, Бахтиёр Зарипов.
Голлар: Саидумархон Саиднуруллаев, 2 - 1:0. Рустам Сабуров, 12 - 1:1. Усмонали Исмоналиев, 17 - 2:1. Шохжаҳон Ёрқинбоев, 57 - 3:1. Дониёр Абдуманнопов, 60 - 4:1. Иброҳим Эшонхонов, 66 - 4:2.

Манба: andijanfc.uz
Киритилди: 00:04, 19.07.2025. Ўқилди: 781 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Пелé 1958 йилги мундиалда атиги 17 ёшида Жаҳон чемпиони бўлган ва финалда гол ҳам урган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 25
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Ман. Юнайтед Беньямин Шешко 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик