Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 17 43
2 Реал Мадрид 17 39
3 Вильярреал 15 35
4 Атлетико 17 34
5 Эспаньол 16 30
6 Бетис 16 25
7 Атлетик Бильбао 17 23
8 Сельта 16 22
9 Севилья 16 20
10 Хетафе 16 20
11 Эльче 16 19
12 Алавес 16 18
13 Райо Вальекано 16 18
14 Мальорка 16 17
15 Реал Сосьедад 16 16
16 Осасуна 16 15
17 Валенсия 16 15
18 Жирона 16 15
19 Реал Овьедо 16 10
20 Леванте 15 9

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Андижон" ОЧЛ 2 мусобақасининг остонасида

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Андижон
Рукн: Янгиликлар
A A A

"Андижон" учун мавсумнинг иккинчи қисми жуда муҳим ва ҳар қачонгидан кўра аҳамиятлидир. Боиси, сентябрь ойида улар Осиё Чемпионлар лигаси 2 мусобақасидаги дебют иштирокига киришади. Бу эса шубҳасиз "Андижон" футбол клубида янги саҳифа очилишидан дарак. Бир ярим ойдан ошиқроқ вақт қолган мазкур турнир ҳақида сўз юритамиз.

ОЧЛ 2 мусобақасида жами 32 та клуб иштирок этади. Иштирокчилар мос равишда 16 тадан Шарқ ва Ғарб минтақаларига бўлинадилар. "Андижон" Ғарб минтақадасида бўлади.

ОЧЛ 2 да кимлар қатнашади? Бу ҳаммани қизиқтираётган савол. "Андижон" қатнашадиган мусобақада демак қуйидаги Осиё жамоалари ҳам иштирок этадилар:

"Ал-Муҳаррақ" (Баҳрайн)
"Ал-Халдия" (Баҳрайн)
"Ал-Васл" (БАА)
"Ан-Насср" (Саудия Арабистони)
"Ал-Аҳли" (Қатар)
"Истиқлол" (Эрон)
"Андижон" (Ўзбекистон)
"Ал-Хуссейн" (Иордания)
"Ал-Виҳдат" (Иордания)
"Моҳун Баган" (Ҳиндистон)
"Истиқлол" (Тожикистон)
"Арқадағ" (Туркманистон)
"Ал-Завра" (Ироқ)
"Регар ТадАЗ" (Тожикистон) - "Аҳал" (Туркманистон) ғолиби
"Гоа" (Ҳиндистон) - "Ал-Сииб" (Уммон) ғолиби
"Ал-Дуҳайл" (Қатар) – "Сепахон" (Эрон мағлуби, ғолиби ОЧЛ элитда қатнашади)

ОЧЛ 2 мусобақаси формат бўйича уй ва сафар тизимида ўтказилади. Шунингдек, 4 та гуруҳнинг ҳар бирида биринчи ва иккинчи ўрин эгалари кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритади.

Гуруҳ ўйинлари тақвими

1-тур: 16–18 сентябрь
2-тур: 30 сентябрь – 2-октябрь
3-тур: 21–23 октябрь
4-тур: 4–6 ноябрь
5-тур: 25–27 ноябрь
6-тур: 10–11-декабрь (Шарқ),
23–24-декабрь (Ғарб)

Барча учрашувлар ОФК мусобақалари тақвимига мувофиқ ўтказилади ва учрашувлар жадвали (жумладан, ўйинлар тартиби ва бошланиш вақтлари) қуръа ташлашдан сўнг ОФК томонидан, ОФК Мусобақалар қўмитаси томонидан белгиланган қоидалар асосида тасдиқланади.

Ғарб минтақасидаги 16 та иштирокчи клуб "Куч даражаси ва саватларга тақсимлаш тамойили" асосида тўрт (4) та саватга ажратилади.

Биринчи саватча:

"Ан-Насср" (Саудия Арабистони)
"Ал-Васл" (БАА)
"Ал-Аҳли" (Қатар)
"Ал-Дуҳайл" (Қатар) – "Сепахон" (Эрон) мағлуби (бу жуфтлик ғолиби ОЧЛ Элитга йўл олади)

Иккинчи саватча:

"Истиқлол" (Эрон)
"Андижон" (Ўзбекистон)
"Ал-Завра" (Ироқ)
"Ал-Хуссейн" (Иордания)

Учинчи саватча:

"Ал-Муҳаррақ" (Баҳрайн)
"Мохун Баган" (Ҳиндистон)
"Истиқлол" (Тожикистон)
"Аркадағ" (Туркманистон)

Тўртинчи саватча:

"Ал-Виҳдат" (Иордания)
"Ал- Халдия" (Баҳрайн)
"Гоа" (Ҳиндистон) - "Ал-Сииб" (Уммон) ғолиби
"Регар ТадАЗ" (Тожикистон) - "Аҳал" (Туркманистон) ғолиби

Кўриниб турибдики, "Андижон" "Истиқлол" (Эрон), "Ал-Хуссайн" (Иордания) ва "Ал-Завра" (Ироқ) билан бир гуруҳдан жой олмайди. 1, 3 ва 4-саватчадан биттадан жамоа "Андижон"га рақиб бўлади.

Қуръа ташлаш маросими жорий йилнинг 15 август куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпурдаги "Intercontinental" меҳмонхонасида бўлиб ўтади. Аввалига 14 август куни маҳаллий вақт билан 10:30 (Тошкент вақти билан 13:30) да иштирокчи клублар учун семинарлар бўлиб ўтади. 15 август куни маҳаллий вақт билан 15:00 (Тошкент вақти билан 18:00) да қуръа ташлаш маросими бошланади.

Манба: "Андижон" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 13:32, 26.07.2025. Ўқилди: 2541 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 17
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Атлетико Хулиан Альварес 7
6 Вильярреал Альберто Молейро 6
7 Эльче Рафа Мир 6
8 Барселона Рафинья 6
9 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
10 Бетис Кучо Эрнандес 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.