Бугун 6 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 34 71
3 Ман. Юнайтед 35 64
4 Ливерпуль 35 58
5 Астон Вилла 35 58
6 Борнмут 35 52
7 Брентфорд 35 51
8 Брайтон 35 50
9 Челси 35 48
10 Эвертон 35 48
11 Фулхэм 35 48
12 Сандерленд 35 47
13 Ньюкасл 35 45
14 Лидс 35 43
15 Кристал Пэлас 34 43
16 Ноттингем Форест 35 42
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 35 20
20 Вулверхэмптон 35 18

Ўтган ўйинлар. 35-тур

35-тур Лидс 3-1 Бёрнли
35-тур Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
35-тур Брентфорд 3-0 Вест Хэм
35-тур Ньюкасл 3-1 Брайтон
35-тур Арсенал 3-0 Фулхэм
35-тур Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
35-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
35-тур Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
35-тур Челси 1-3 Ноттингем Форест
35-тур Эвертон 3-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Шахзод Азмиддинов: "Андижон"га ўтишни ва Максим Александрович қўл остида тўп суришни хоҳладим"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

"Андижон" клубининг янги трансферлари орасида иқтидорли ҳимоячи Шахзод Азмиддинов ҳам бор.

Футболчи "Бургутлар" оиласининг бир бўлагига айланган ҳолда иккинчи даврага тайёргарликни бошлаб юборган. Жамоа ҳам уни бошқалар қатори илиқ қарши олди.

Азмиддинов "Андижон"даги биринчи ўтказган машғулотидан сўнг клуб матбуот хизматига дастлабки интервьюсини берди.

- "Пахтакор"дан "Андижон"га кўчиб ўтдингиз. Барчаси қандай юз берди?

- "Андижон" жамоасига қўшилганимдан хурсандман. Бу ерга ўтишимни катта сабабчиси бош мураббий Максим Александрович бўлади. Мен ушбу мутахассис билан уч йил бирга ишлаганман. Яхши биламан. Ўзим ҳам ушбу жамоага ўтишни ва Максим Александрович қўл остида тўп суришни анча хоҳладим. Албатта, ўтишим осон бўлмади. Охири томонлар келишувга эришишди. Худо хоҳласа, қўлимдан келганича "Андижон"га ёрдам бераман. Жамоа фан-клубини қанақалигини биламан. Бундай мухлислар қаршисида тўп суриш жуда ёқимли. Уларни ишончини қозонишга ҳаракат қиламиз.

- Янги қароргоҳда янги жамоангиз билан биринчи машғулотни ўтказдингиз. Таассуротлар қанақа?

- Коллективдагиларни барчаси оғайниларим. Ҳаммаси билан танишмиз. Барибир умумий боғламларимиз бор. Жамоага киришиб кетиш муаммо бўлгани йўқ. Машғулот жараёнлари ҳам ўша. Шундай экан, янада мослашишим қийин кечмайди. Кучлироқ бўлиб, ишончни оқлашга ҳаракат қиламиз.

- "Андижон" сафида иккинчи даврадан нима кутяпсиз?

- Олдимизга қўйилган мақсадлардан бири Осиё Чемпионлар лигасида муносиб иштирок этиш. Биринчи вазифамиз гуруҳдан чиқиш. Чемпионатда ҳам яхши ўринлардан бирини эгалламоқчимиз. Бундай футболчилар билан кучли учталикка кирса бўлади. Барчаси ажойиб ўйинчилар. Олдимизда ҳали кўп қиладиган ишларимиз бор. "Андижон" мухлислари учун яхши натижа кўрсатишга бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. 

- ОЧЛда ҳам ўйнагансиз. "Андижон" ОЧЛ 2 да илк бор иштирок этади ва сиз ушбу турнирда жамоанинг иштирокини қандай тасаввур қиляпсиз?

- У ерда барибир даража бошқа бўлади. Битта хатони кечиришмайди. Иложи борича кам хато қилган жамоа ютади.

- Яна бир бор Максим Шацких билан ишлаш имкониятига эгасиз. Сизга ёқадиган энг афзал томонлари нимада?

- Мураббий тактик томонлама ҳам жуда яхши тайёрлайди. "Пахтакор"да ҳам кўпроқ тактика устида ишлардик. Рақибни кучли ва кучсиз жиҳатларидан келиб чиқиб тўғри таркиб танлай олади.

- "Андижон" мухлислари сизни жамоага қўшилганингиздан хурсанд. Уларга қандай гапингиз бор?

- Бизни қўллаб-қувватлашда давом этинглар. Худо хоҳласа, ҳаммаси яхши бўлади. Қўлдан келганича хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. "Бобур арена"да барча ишқибозларни кутиб қоламиз.

Киритилди: 08:59, 31.07.2025. Ўқилди: 1320 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 25
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Ман. Юнайтед Беньямин Шешко 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик