Бугун 2 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Пахтакор 4 9
4 Локомотив 4 7
5 Насаф 4 7
6 Бунёдкор 4 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 ОКМК 4 4
11 Хоразм 4 4
12 Қўқон-1912 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 4 1
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 4-тур

4-тур Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
4-тур Хоразм 1-2 Бунёдкор
4-тур Қизилқум 0-1 ОКМК
4-тур Андижон 2-0 Машъал
4-тур Бухоро 3-1 Динамо
4-тур Нефтчи 3-1 Локомотив
4-тур Насаф 0-1 Сурхон
4-тур Сўғдиёна 2-4 Пахтакор

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Отабек Нарзуллаев: "Бугун айниқса ҳимояда кўп хато қилдик"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

Суперлига 17-туридан ўрин олган "Машъал" — "Динамо" (2:4) учрашувидан сўнг "Машъал" бош мураббийи Отабек Нарзуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

— Дастлаб ўйин ҳақида фикрингиз?

— Учрашувни яхши бошладик, 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олдик, кейин эса юзага келган хатолар ўзимизга қимматга тушди. Бугун айниқса ҳимояда кўп хато қилдик. Биринчи таймдаги ғалабани ушлаб қолмаганимиз чатоқ бўлди. Футболчилар билан психология томонлама ишлашга тўғри келяпти. Жамоамизда потенциал яхши, фақат футболчилар ўз кучига ишонмаяпти. Кўп эмас озгина ишонч бўлса, ғалабалар албатта келади деб ўйлайман.

— Бугун асосий хато нимада бўлди?

— Биз ғалабага эртага ишониб юбордик ва ўйиннинг қолган қисмини 2:0ни ушлаб қолишга ўтказишга ҳаракат қилдик. Ўйин бошида урилган гол — бу ҳали ғалаба дегани эмас. Кўпроқ ҳужумга ўтишимиз керак эди. Ҳимояга эрта ётганимиз салбий таъсир қилди. Аввалги тур "Пахтакор" билан ҳам эрта ҳимояга ўтиб олгандик. Жароҳатдан чиққан футболчиларни ҳам майдонга туширяпмиз, лекин уларнинг жисмоний ҳолати тўлиқ тайёр эмас. Лекин шунга мажбур бўляпмиз.

— Бугунги ўйинда иккита гол урган Беҳрузбек Облоқулов "Машъал" академияси тарбияланувчиси. Ўз вақтида қўл остингизда "Машъал" U-19 жамоасида ўйнаган.

— Энди бу футбол. Бу ўринда бизни хурсанд қилиши мумкин бўлган ягона жиҳат — Облоқуловнинг "Машъал" академиясидан чиққанлиги. Лекин кейинчалик ким қаерда бўлишидан қатъий назар, футболчи ўз ишини қилади, мураббий ўз ишини қилади. Футболчининг иши майдонга чиқиб жамоаси учун борини бериш. Мен натижадан хафаман, лекин Беҳруз учун хурсандман. Бу бола қанча ўсса янаям хурсанд бўламан. Биз эса ўйинни таҳлил қиламиз ва камчиликларни ўрганамиз. Бугун ютқаздикми демак, мен айбдорман ва айбимни ўз бўйнимга оламан.

— Ҳумоюн Муртазоев қачон сафга қайтади?

— Насиб қилса, кейинги ўйинларга қайтиши керак. Хумоюн йўқлиги биз учун катта йўқотиш. Шифокорлар қачон рухсат берса, шундан сўнг машғулотга қайтади. Кейинги турни "Сўғдиёна"га қарши ўтказамиз. Насиб қилса бу ўйинга ҳам жиддий тайёргарлик кўриб, Жиззахдан яхши кайфият билан қайтишга ҳаракат қиламиз.

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 06:07, 07.08.2025. Ўқилди: 853 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
4 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
5 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
6 Нефтчи Алишер Одилов 2
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
8 Локомотив Қувончбек Абраев 2
9 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
10 Андижон Мартин Боакье 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик