Бугун 2 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Пахтакор 4 9
4 Локомотив 4 7
5 Насаф 4 7
6 Бунёдкор 4 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 ОКМК 4 4
11 Хоразм 4 4
12 Қўқон-1912 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 4 1
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 4-тур

4-тур Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
4-тур Хоразм 1-2 Бунёдкор
4-тур Қизилқум 0-1 ОКМК
4-тур Андижон 2-0 Машъал
4-тур Бухоро 3-1 Динамо
4-тур Нефтчи 3-1 Локомотив
4-тур Насаф 0-1 Сурхон
4-тур Сўғдиёна 2-4 Пахтакор

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Рўзиқул Бердиев: “ОЧЛда иккала жамоага омад тилаймиз”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

“Насаф” – “Андижон” (1:1) ўйинидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Рўзиқул Бердиев журналистларнинг саволларига жавоб берди.

- Эътиборсизлик билан ўйинни бошладик. Рақибга янада зичроқ ҳимояланиш учун яхшигина имконият яратиб бердик. Шу боис ғалабани ўнглаш учун жуда ҳам қийналдик. Рақиб 0:1 дан кейин кўпроқ натижа учун ҳаракат қилди. Стандарт вазиятларда ёки дарвозага зарбалар беришда аниқроқ ҳаракат қилишимиз керак эди. Менимча, шу нарса етишмади.

- Рўзиқул Саъдуллаевич, доим шунақа бўлади: “Насаф” биринчи бўлиб гол ўтказганда ҳамиша қийналади. “Андижон” зўр ҳимояланди...

- Агар дарвозага берилган зарбаларда аниқроқ ҳаракат қилганимизда балки бошқа натижа бўлиши мумкин эди. Зарбадаги хатоларимиз уларга қўл келди. Машғулотда қанча бу ҳақида гапирмайлик, ўйинда бу вазият бошқача бўлади. Босимда ҳаракат қилганда аниқлик етишмайди. Хотиржамликни сақлаб қолишимиз керак. Чемпионат шунақа натижалар билан қизиқ бўляпти. Олдимизда кейинги ўйинлар бор.

- Легионерлар масаласида доим саволлар туғиляпти. Ҳали келгани йўқ дейишмоқда. Сабаб нима?

- Олдинги сафар айтдик, визани жуда кеч олишди. Кейингиси ҳам келди, Тошкентда тиббий кўрикдан ўтади. Уларни ҳолатини яхшилашимиз керак. Легионер масаласида вариантларимиз жуда кўп эди. Лекин нимадир сабаблар бўлиб, буларга тўхталишга мажбур бўлдик. Ўйлайманки, уларни бошқа ўйинлар давомида ротация қилишга, қаердадир толиқишлар бўлса алмаштиришга имконият қилиб таклиф қилдик. Бизга қўшимча куч бўлади, деган умиддамиз.

- Бу йил “Насаф” билан “Андижон” ОЧЛда иштирок этишади. Жамоангизнинг бу борадаги вазифаси қандай ва илк бор қатнашадиган “Андижон”нинг имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Иккала жамоага ҳам омад тилаймиз. “Андижон” ҳам яхши таркиб қилишга ҳаракат қиляпти. Кўп ўйинчиларини ўзгартирди. Бизни вазифамиз турнирда ғолиб чиқиш эмас, муносиб иштирок этиш. Имкон қадар гуруҳ босқичидан ўтишга ҳаракат қиламиз. Бу осон эмас. Йил бошидан бу йилги оғир мавсумга тайёргарлик кўрдик. Чемпионликни ҳимоя қилиш ҳам жуда оғир бўлади. Шунга қарамасдан жамоамиз хотиржам ҳаракат қиляпти. Ўйлайманки, албатта мақсадимизга эришамиз.

- Дебют қилган Шалани ўйинини қандай баҳолайсиз?

- Энди биринчи ўйин. Кўрдинглар, биз билан машғулотга икки марта қатнашди. Кучли тарафлари бор. Бундан фойдаланишимиз керак. Тезкор, бирга-бир ва қарши ҳужумларда яхши ҳаракат қилиш мумкин.

Киритилди: 02:21, 08.08.2025. Ўқилди: 1031 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
4 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
5 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
6 Нефтчи Алишер Одилов 2
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
8 Локомотив Қувончбек Абраев 2
9 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
10 Андижон Мартин Боакье 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик