"Манчестер Сити"нинг янги аъзоси Тиджани Рейндерс инглиз жамоасидаги дебютига изоҳ берди.
АПЛ 1-турининг шанба кунги ўйинида ярим ҳимоячи "Вулверхэмптон"ни 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратишга ёрдам бериб, гол ва ассист муаллифи бўлди.
"Гол ва голли узатма билан бошлаш жуда ёқимли, айниқса Премьер-лигада - бу сиз орзу қилган нарса. Бундан яхшиси бўлиши мумкин эмасди. Мавсумнинг биринчи ўйинида нима бўлиши ёки рақиб қандай ўйнашини билмайсан ва биз буни анча яхши уддаладик," - деди Рейндерс.
Футболчининг қўшимча қилишича, "Манчестер Сити" бу мавсумда Англия чемпионлигини қўлга киритиш ниятида.
Нидерландиялик ярим ҳимоячи ёзда "Милан"дан "шаҳарликлар" сафига кўчиб ўтган эди. У "Манчестер Сити" билан 5 йиллик шартнома имзолади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).