"Бавария" ҳужумчиси Харри Кейн Чемпионлар лигасининг бўлажак мавсуми фаворитлари ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Унга кўра, рақобат юқори бўлади ва ғалабага асосий даъвогар Европанинг етакчи клублари бўлади.
"Ўйлайманки, бу Чемпионлар лигаси ҳар йилгидек бўлади. "Бавария" ПСЖ, "Реал", "Барселона", "Манчестер Сити", "Ливерпуль" билан бирга давогарлардан бири бўлади. Барча йирик жамоалар кубок учун курашади. Финалга ҳали узоқ йўл", - деди Кейн Marca билан суҳбатда.
Форвард жамоа рақибларини аниқлаш учун ой охиридаги қуръа ташлаш маросимини интиқлик билан кутаётганини, бироқ айни дамда бор эътиборини ички чемпионатга қаратганини таъкидлади.
"Жума оқшомида бизни "Альянц Арена"да мавсумни очадиган муҳим ўйин кутиб турибди. "Штутгарт"га қарши ўйиндагидек муносабат, иштиёқ ва ғалабаларга чанқоқликни кўрсатишимиз керак", - дея таъкидлади Кейн.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).