Бугун 21 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 33 70
2 Манчестер Сити 32 67
3 Ман. Юнайтед 33 58
4 Астон Вилла 33 58
5 Ливерпуль 33 55
6 Челси 33 48
7 Брентфорд 33 48
8 Борнмут 33 48
9 Брайтон 33 47
10 Эвертон 33 47
11 Сандерленд 33 46
12 Фулхэм 33 45
13 Кристал Пэлас 32 43
14 Ньюкасл 33 42
15 Лидс 33 39
16 Ноттингем Форест 33 36
17 Вест Хэм 33 33
18 Тоттенхэм 33 31
19 Бёрнли 33 20
20 Вулверхэмптон 33 17

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Вулверхэмптон 2-2 Арсенал
31-тур Борнмут 2-2 Ман. Юнайтед
31-тур Брайтон 2-1 Ливерпуль
31-тур Фулхэм 3-1 Бёрнли
31-тур Эвертон 3-0 Челси
31-тур Лидс 0-0 Брентфорд
31-тур Ньюкасл 1-2 Сандерленд
31-тур Астон Вилла 2-0 Вест Хэм
31-тур Тоттенхэм 0-3 Ноттингем Форест

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Грилиш: "Де Брюйне билан ўйнаб, ундан кўп нарсани ўргандим"

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Жек Грилиш "Брайтон" устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди.

АПЛнинг 2-турида "Эвертон" ўз майдонида 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Жамоага "Манчестер Сити"дан ижара асосида келган Грилиш иккита голли узатмани амалга оширди.

"Биз ўйин олдидан мухлислар учун шоу кўрсатмоқчи эканлигимизни айтдик. Бу клубнинг ўзи учун катта кун бўлди, янги стадион очилди. Ажойиб кун. Ўйлайманки, биз буни барча мухлисларга бағишладик.

Мен учун ассистентлик қилиш ҳам муҳим. Футболда гол уриш жуда муҳим, аммо Кевин Де Брюйне билан ўйнаб, ундан кўп нарсани ўргандим. Шахсан менимча, гол уриш каби ассистентлик ҳам муҳим. Жамоадошларингизга ассистентлик қилиш ўзгача туйғу. Мен фақат бу клубга ўз ҳиссамни қўшишни хоҳлайман ва умид қиламанки, биз олдинга интиламиз, кўпроқ гол урамиз ва кўпроқ ассистентлик қиламиз.

Мен ўзимни ажойиб ҳис қилдим. Бу яхши эди. Мен илгари "Манчестер Сити"да ўзимни эркин ҳис қилмаганман демайман. Бугун озми-кўпми хоҳлаганимни қила олардим ва бироз эркинлик билан ўйнардим. Кўпроқ таваккал қилиш керак. Мен буни қилгандек ҳис қиламан.

Жамоанинг ўйинидан жуда хурсанд бўлдим, ўзим ҳам. Охирги марта апрель ёки март ойларида тўлиқ 90 дақиқа ўйнаганман, менимча. Тахминан тўрт-беш ой олдин. Ўйлайманки, мен бугун энг яхши ҳолатда эмас эдим. Умид қиламанки, мен кўп нарсаларни қила оламан. Бу стадионда бу жамоа учун ўйнаш ёқимли", - деди "Эвертон" ярим ҳимоячиси.

Киритилди: 21:23, 24.08.2025. Ўқилди: 491 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 23
2 Брентфорд Игор Тиаго 21
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
4 Челси Жоао Педро 14
5 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 12
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 12
7 Арсенал Виктор Дьокереш 12
8 Ливерпуль Юго Экитике 11
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 11
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик