Бугун 9 октябрь, 2025 йил, пайшанба.

Роналду нима учун 1000 та гол уришни исташини айтди [4576]

«Барса»га Ямал учун 230 миллион евро таклиф қилишга тайёр жамоа бор [3348]

«Барселона» аёллари «Бавария»ни текислаб ташлади (видео) [2838]

Жароҳатлар, Тимур Кападзе билан ҳамкорлик ва тактик услуб: Фабио Каннаваро Кувайт билан ўйиндан олдин матбуот анжуманида иштирок этди [2359]

Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларида икки нафар футболчимиз қатнашмади [2030]

Алишер Никимбаев Ўзбекистон миллий жамоасига Фабио Каннаваро бош мураббийи этиб тайинланиши ҳақида фикр билдирди [1919]

Ёзда эркин агентга айланиши мумкин бўлган энг қиммат футболчилар рўйхати [1894]

ЖЧ саралаши. Қатар Ўмонни енга олмади [1886]

Салоҳ дубль қайд этган ўйинда Миср Жаҳон чемпионати йўлланмасини ҳал қилди [1762]

ЖЧ-2026 саралаш. Осиё 4-босқич. Қатар дуранг ўйнади, Саудия ғалаба қозонди [1741]

ЖЧ саралаши. Қатар Ўмонни енга олмади [17]

УЕФА президенти Александер Чеферин: «Роналду — футбол тарихидаги энг яхши уч ўйинчилардан бири» [12]

Пау Кубарси: «Эл-класико — футболдаги энг буюк тўқнашув. Унда чемпионлик тақдири ҳал бўлади» [10]

Ўзбекистон - Кувайт ўйинидан олдин йиғилиш ўтказилди: Жамоалар қандай рангли либосда ҳаракат қилиши маълум (фото) [8]

Миллий жамоага йиғинига яна 2 футболчи таклиф этилди [8]

«Барса»га Ямал учун 230 миллион евро таклиф қилишга тайёр жамоа бор [8]

«Барселона» аёллари «Бавария»ни текислаб ташлади (видео) [7]

Кувайт бош мураббийи: «Ўзбекистоннинг ҳар бир футболчисидан хавф кутиш мумкин» [5]

Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борадиган ҳакамлар маълум [5]

Жароҳатлар, Тимур Кападзе билан ҳамкорлик ва тактик услуб: Фабио Каннаваро Кувайт билан ўйиндан олдин матбуот анжуманида иштирок этди [4]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 24 53
2 Нефтчи 24 51
3 Пахтакор 24 46
4 Динамо 23 44
5 ОКМК 24 40
6 Бунёдкор 24 40
7 Навбаҳор 24 37
8 Қизилқум 24 29
9 Сўғдиёна 24 28
10 Қўқон-1912 24 26
11 Андижон 23 25
12 Сурхон 24 25
13 Машъал 24 23
14 Хоразм 24 21
15 Бухоро 24 21
16 Шўртан 24 12

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Хоразм 1-1 Навбаҳор
24-тур ОКМК 0-1 Қўқон-1912
24-тур Бухоро 0-4 Пахтакор
24-тур Сурхон 0-2 Динамо
24-тур Бунёдкор 2-2 Насаф
24-тур Нефтчи 2-0 Андижон
24-тур Шўртан 1-2 Сўғдиёна
24-тур Қизилқум 1-0 Машъал

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 6092 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Жонатан Дэвид: «Ишончни оқлашга тайёрман»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўтган мавсум якунларига кўра, Франциянинг «Лилль» клуби тарихидаги учинчи энг яхши тўпурарга айланган Жонатан Дэвид 4 июль куни «Ювентус» билан 5 йиллик шартнома тузиш асносида «А» серияга юзланди. Табиийки, Канада миллий жамоаси голеадорлари рўйхатини бошқариб турган 25 ёшли ҳужумчи «кекса синьора» таркибида ҳам юқори самарадорлик намойиш этишни кўзламоқда. Дэвид янги мавсум олдидан Турин клуби расмий сайтига берган интервьюсида бу хусусда алоҳида тўхталди.

— Аввало, «Ювентус»даги илк кунлар қандай ўтгани ҳақида гапириб берсангиз...

— «Ювентус»дек йирик клубнинг бир қисмига айланиш — катта шараф, албатта. «Кекса синьора» сафига қўшилишим билан зиммамга катта масъулият юкланганини яхши тушуниб турибман. Зеро, «Юве» тарихининг ўзи исталган футболчини оқ-қора тусли либосга муносиб ўйнашга ундайди. Таассуротларга келсак, кутганимдек, Туриндаги биринчи ҳафта жуда зўр ўтди. Асосийси, янги клубдошларим бу ердаги муҳитга тезроқ кўникишим учун қўлдан келганича ёрдам беришди. Хуллас, ҳозир ҳаммаси жойида.

— «Юве» таклифини қабул қилишдан олдин жамоа таркибидаги америкалик футболчилар билан гаплашиш имкони бўлдими?

— Ҳа, лекин аввало, клуб раҳбарияти вакиллари билан фикр алмашдик. Шундан сўнг америкалик йигитлардан баъзи нарсаларни сўрадим. Улар Италия футболида бемалол ўз ўрнимни топа олишимга ишонтиришди. Шу аснода Турин клубидаги истиқболим юзасидан ҳеч қандай шубҳа қолмади. Аслида ўзимда ҳам «Ювентус» либосини кийиш иштиёқи жуда юқори эди.

— Мана, жамоа бош мураббийи Игор Тудор билан ҳам яқиндан танишиб олдингиз. Илк таассуротлар қандай?

— Тудор дастлабки ўзаро суҳбат чоғиёқ мақсад ва режаларимга қизиқди. Шунингдек, марказий ҳужумчи сифатида асосий вазифам гол уриш эканлигини айтди, ўйин давомида нималарга кўпроқ эътибор қаратишим кераклигини тушунтирди. Кўриниб турибди, бу мутахассис «Юве»ни юқори марралар сари етаклай олади.

— Кўпчилик «А» серияда ҳам тўпурарлик қобилиятингизни намойиш эта олишингизга ишонмоқда...

— Италия чемпионатида тактика ва ҳимоявий ўйинга катта эътибор қаратилишини яхши биламан. Табиийки, ҳар жойда ўзига яраша мураккабликлари бор. Ўйлайманки, тинимсиз меҳнат ва изланиш натижасида барчасига ечим топиш мумкин. Қисқаси, «А» серияда ҳам нималарга қодирлигимни кўрсатишга тайёрман.

— «Ювентус» тарихига назар солиб, сизни чинакамига ҳайратга солган қайсидир футболчини айта оласизми?

— «Ювентус» — дунё футболига кўплаб афсоналарни тақдим этган буюк клуб. Масалан, Дибала, Дель Пьеро, Трезеге... Хуллас, мени ҳайратга солган катта футболчилар шу қадар кўпки, ҳозир кимнидир алоҳида ажратиб кўрсатишим қийин.

— Айтингчи, нега АПЛ эмас, айнан «А» серияни танладингиз?

— Яна бир бора таъкидлайман, ҳар бир чемпионатда ўзига яраша жозиба, рақобат ва қийинчилик мужассам. Жумладан, Италия лигаси ҳам кўплаб футболчилар ўйнашни орзу қиладиган сифатли биринчиликдир. Танловимга тўхталсам, мен болаликдан мухлислик қилган клублар қаторида «Ювентус» ҳам бор эди. Оддий айтганда, «кекса синьо­ра» либосини кийиш орзуси мени «А» серия сари етаклади.

— Болалик ҳақида гап очилган экан, ўша вақт айнан қайси футболчиларга ҳавас билан қараганингизни эсласак...

— Биласизми, футбол сир-асрорларини эндигина тушуна бошлаганимда, Дидье Дрогба ва Самуэль Это'Онинг майдондаги ҳаракатларини кўриб, шунчаки, қойил қолардим. Улар майдонда мислсиз иштиёқ билан тўп суришардики, ўйинларини томоша қилган одам чинакамига завқланарди.

— Тўпурарлик маҳоратингиз меҳнат ва машғулотлар ҳосиласими ёки Яратган томонидан берилган истеъдод?

— Барча футболчилар каби болалигимдан ўзимни қайси позицияда қулай ҳис қилсам, ўша нуқтада бор салоҳиятимни ишга солиш ва ўйинимни доимий равишда такомиллаштириб боришга зўр берганман. Ўйлашимча, шу кунгача эришган муваффақиятларим фақатгина меҳнат маҳсули эмас, балки ишга нисбатан профессионал ёндашув, интилиш ва эътиқод уйғунлиги самарасидир.

— Қизиқ, «Ювентус»да нега айнан 30-рақамни олдингиз?

— Футболчи сифатида камол топиб, ҳозирги даражага кўтарилишимда отамнинг хизмати беқиёс. Унинг доимий эътибори ва қўллаб-қувватлашисиз ҳеч нимага эришолмасдим. Хуллас, камолотим йўлида сабр-тоқат билан меҳнат қилганига миннатдорчилик ифодаси ўлароқ, либосимда отамнинг туғилган санасини акс эттиришни хоҳладим. Умуман, 30-рақам мен учун ниҳоятда муҳим тимсол ҳисобланади.

— Сизнингча, «Ювентус» яқин орада аввалги мевқеини тиклай оладими?

— Ҳар бир мавсумнинг ўз саргузаштлари ва рақобати бўлиши каби навбатдагиси ҳам кутилмаган воқеликлар, турли синовларга бой ўтишига заррача шубҳа йўқ. Муҳими, футболчи ҳамиша маррага биринчи бўлиб етиб бориш учун интилиши керак. Биламан, «А» серия — мураккаб лига, лекин етакчиликни қўлга олиш имконсиз вазифа эмас. Албатта, биз ҳам бунга астойдил ҳаракат қиламиз.

— Эшитишимизча, сизга «муз одам» лақабини ҳам беришган экан. Бунинг қандайдир сабаби борми?

— Ҳа, табиатимга жуда мос келадиган лақаб. Чунки майдонда ўта совуққон одамга айланаман. Шу аснода энг ҳаяжонли дақиқаларда ҳам диққатни жамлаш ва ҳужумларни самарали якунлашга интиламан.

— Жамоада мавжуд рақобат юзасидан нима дейсиз? Ўзингизни бошлан­ғич таркиб футболчиси сифатида кўряпсизми?

— «Ювентус»да ҳеч кимга асосий таркибдан жой кафолатланган эмас. Жумладан, мен ҳам барча ўйинларда бошланғич таркибга киритилишимни кутмайман. Лекин ҳар бир имкониятдан максимал даражада фойдаланиш учун бор салоҳиятимни ишга соламан. Албатта, рақобатга тайёрман ва барча ҳужумчилар каби гол уришни хуш кўраман. Зеро, голлар ва ғалабалар ёнма-ён юради.

— «Ювентус» «Олтин тўп» совринига даъвогарлик қилишингизга ёрдам бера оладими?

— Тўхтанг, бу мукофот ҳақида гапиришга ҳали эрта. Тўғри, менда ҳам «Олтин тўп»­ни ютиш орзуси борлигини яширмайман. Аслида айнан шу мақсадда катта амбицияларга эга жамоани танладим ва «Ювентус»да дунёнинг энг яхши тўпурарларидан бирига айланиш асносида вақти келиб, мазкур соврин лауреа­ти бўлишни истайман.

— Психологик жиҳатдан катта саргузаштларга тайёрмисиз?

— Албатта. Ахир айнан шунинг учун «Ювентус»даман.  Бу ерда мендан нима кутишаётганини яхши биламан ва ишончни оқлашга тайёрман.

ХУРШИДБЕК тайёрлади

Манба: Интерфутбол газетаси
Киритилди: 07:33, 25.08.2025. Ўқилди: 729 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 16
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 13
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.