Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Жозе Моуриньо истеъфолар сабаб қанча товон пули ундирган?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Истеъфолар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Жозе Моуриньо “Фенербахче”дан истеъфога чиқарилгач, унга 15 миллион евро товон пули тўлангани, умуман португалиялик мутахассис шунақа истеъфолардан шу пайтгача 90 миллион евро ишлаб олгани ҳақида кўп ерда ёзиляпти. Аммо ҳаммаси айнан шундай эмас, баъзи жиҳатлар бор.

Агар клуб мураббий билан маълум муддат учун шартнома тузган бўлса-ю, уни ўша муддат келмасдан истеъфога чиқарса, пул тўлайди, тўғри. Бу пул келишувга кўра икки турли бўлади. Биринчиси, мабодо мураббий муддатидан олдин бўшатилса, маълум аввалдан келишилган сумма ёки истеъфо пайтида келишув асосида бир марталик пул тўлаб берилади, тамом. Одатда унақа катта сумма бўлмайди.

Энг кўп тарқалгани, ўша шартнома муддати тугагунча агар мураббий ишласа, ҳаммаси бўлиб қанча маош олган бўларди, шу суммадан келиб чиқилади. Аммо агар мураббий истеъфога чиққач, то ўша муддат тугагунча бошқа клубда иш бошласа, сумма қисқаради.

Айтайлик, мураббий “А” клуб билан 2027 ёзгача 10 миллион йиллик маошга келишди. Демак у 2 мавсумда 20 миллион евро олиши керак. Клуб уни ярим йилдан сўнг истеъфога чиқарса, ўша қолган қисми – 15 миллион еврони ҳам тўлаб бериши керак. Аммо 2026 йил ёзда мураббий “Б” клубда иш бошлади. “А” клуб фақат ярим йил ишсиз қолган пайт учун 5 миллион еврони тўлаб беради. Иккинчи йил учун тўламайдими? Тўлайди, фақат “Б” клубдаги маош 10 миллион евродан кам бўлса, ўша етмаган қисмини қоплаб беради. “Б” клуб 8 миллион евро тўласа, қолган 2 миллион еврони “А” клуб қоплайди холос. Агар “Б” клуб ҳам 10 миллион евро ё ундан каттароқ суммага келишган бўлса, “А” клуб иккинчи йил учун умуман товон пули тўламайди.

Шунинг учун мураббийларнинг истеъфо пайтида ошкор қилган катта товон пуллари кўпинча тўлиқ тўланмаслигини инобатга олиш керак. Чунки одатда мураббийлар бир йил ўтмасдан барибир бошқа клубда иш бошлашади. Жозе Моуриньо ҳам фаолияти давомида максимум 1.5 йил танаффус қилган холос. Табиийки, унинг ҳақиқатда олган товон пуллари айтилаётганидан бирмунча кам.

Савол туғилади, мураббийлар эски муддат тугагунча, мазза қилиб дам олиб юришса бўлмайдими, барибир ўша суммани ё эски, ё янги клубидан оларкан-ку, деб. Бундай савол туғилишининг сабаби, биз ўзи пул ҳақида кўп ўйлашимиздан. Мураббийлар жараённинг ўзига, ёнғоқнинг шақирлашига ишқибоз. Шунингдек, муваффақият орқали улар ўзларига ном қозонишлари, кейинги шартномалар учун нархни оширишлари мумкин, дам олиб ўтириб буни амалга ошириш имконсиз.

Қаҳрамон Асланов

Манба: https://t.me/aslanov_futbol
Киритилди: 21:39, 29.08.2025. Ўқилди: 1750 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик