Бугун 14 июнь, 2026 йил, якшанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • 4:1
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • 1:1
      • Швейцария
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • 1:1
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • 0:1
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • -:-
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • -:-
      • Кюрасао
      • 15.06.2026 01:00
      • Нидерландия
      • -:-
      • Япония
      • 15.06.2026 04:00
      • Кот-д'Ивуар
      • -:-
      • Эквадор
      • 15.06.2026 07:00
      • Швеция
      • -:-
      • Тунис
      • 15.06.2026 21:00
      • Испания
      • -:-
      • Кабо-Верде
      • 15.06.2026 23:59
      • Бельгия
      • -:-
      • Миср

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 1 1
4 Қатар 1 1

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шотландия 1 3
2 Бразилия 1 1
3 Марокаш 1 1
4 Гаити 1 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 АҚШ 1 3
2 Австралия 0 0
3 Туркия 0 0
4 Парагвай 1 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина
1-тур АҚШ 4-1 Парагвай
1-тур Қатар 1-1 Швейцария
1-тур Бразилия 1-1 Марокаш
1-тур Гаити 0-1 Шотландия

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Жузеппе Росси: «Билганларингизни кимгадир ўргатмасангиз, бундан нима наф?»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Нью-Йорк Космос» тилга олингани билан Америка футболининг энг машҳур клубларидан бирига боғлиқ ажиб хотиралар уйғонади катта ёшли мухлисларда. Ўтган асрнинг 70-йиллари охирида Пеле ва Франц Беккенбауэр, янги асрнинг иккинчи декадасида эса «Реал» афсонаси Рауль каби жаҳон футболи намоёндаларини ўз таркибига олган жамоа қайта қўзғалмоқда, яна катта майдон сари талпинмоқда. Аниқроқ айтсак, «Космос» келаси йили USL League One (Америка футбол пирамидасининг учинчи даражали дивизиони)да иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Эътиборлиси, бугунги кунда мазкур жамоага  Нью-Жерси штатида туғилиб-улғайган, футболчилик фаолиятида  «МЮ», «Вильярреал» ва «Фиорентина»да нур сочган Жузеппе Росси раҳбарлик қилмоқда. Италия миллий термасининг  собиқ етакчиси шу орқали Клифтондаги футбол мактабида узоқ вақт мураббий ва ўқитувчи сифатида ишлаш асносида ёш авлодни тарбиялашга ҳисса қўшган отасининг изидан бормоқда.

— Жузеппе, айтингчи, «Нью-Йорк Космос» лойиҳаси сизни нимаси билан қизиқтирди?

— Ўйлайманки, футболчиликдан кейин мен учун энг зўр юмуш шу. Чунончи, ҳар доим ўз тажрибамни кимларгадир ўтказишни ўйлаганман. Умуман, анча олдин вақти келиб, ўз ҳудудимдаги болалар билан ишлашни режалаштиргандим. Бинобарин, энг яхши футболчилар билан юқори савияда ўйнаш ҳамда энг кучли мураббийлар қўл остида тўп суриш ортидан катта билим ва тажриба тўпланади. Агар билганларингизни янги авлод ва ўсиб келаётган истеъдодларга улашмасангиз, бой тажрибангиздан нима наф? Янги иш жойимда кўряпманки, аслида болалар учун ривожланиш дастурини ишлаб чиқиш, ҳар бир иқтидор ўзини жамоанинг бир қисмидек ҳис қилиши, худди оиладаги каби эркин фикр билдириши имконини берадиган муҳит яратиш жуда қийин экан.

— Салоҳиятли жамоа тузишда асосан нималарга эътибор қаратяпсиз?

— Дастлабки вазифам — футболга умумий қарашларимни тўлиқ тушунадиган мураббийларни жалб этиш. Зеро, атрофимда мен билан бир хил фикр ва ғояларга эга мутахассислар ишлашлари жуда муҳим. Оддий айтганда, жамоада якдил ақидага эга оила муҳитини яратмоқчиман. Шунда клубга алоқадор барча инсонлар ишга келгач, ўзларини яхши ҳис қилишади ва бу самарадорлик ошишига хизмат қилади.

— Янги лавозимда иш бошлашдан олдин собиқ жамоадошларингиз ёки шу соҳада тажриба тўплаган танишларингиз билан маслаҳатлашдингизми?

— Тўғриси, ҳеч кимдан фикр сўраганим йўқ. Чунки ҳозирги иш жойимда узоқ йиллик фаолиятим орқали тўплаган тажрибамга ўзимдан яна нималарнидир қўша олишимга ишонаман. Аксинча, футбол оламидан ташқарида, бошқа спорт мутахассислари қандай жамоа қуришлари ҳақида маълумот излаяпман. Ўйлашимча, бошқа соҳада муваффақият қозонганлардан ҳам кўп нарса ўрганиш мумкин. Масалан, МФЛ афсонавий мураббийи Билл Беличик иштирокидаги суҳбатлар ёзувини кўп томоша қиламан. У кўпинча барқарор жамоани қандай ташкиллаш юзасидан теран фикр билдиради. Шунингдек, дунёдаги энг яхши молиячилардан бири — миллиардер Рэй Далионинг иш фао­лиятини ўрганиш асносида ҳам муваффақиятли жамоага асос солиш учун нималарга эътибор қаратиш кераклигини билиб олдим. Қисқаси, турли соҳада катта ютуқларга эришган одамлар билан мулоқот ўрнатиш, уларнинг фикрларини эшитиб, умумий ҳулоса чиқариш киши салоҳиятини оширади.

— Футбол ва Нью-Жерси, бунда хаёлингизга нималар келади?

— Истеъдод... Кўряпманки, бу ерда истиқболли ёшлар кўп. «Космос»да амалга оширилаётган ислоҳотлар тез орада самара беришига шубҳам йўқ. Ҳозир профессионаллик сари интиляпмиз, бу орқали ёшлар учун орзу-мақсадларга эришиш йўлини яратамиз. Асосий вазифа — истеъдодларга USL каби катта платформада ўз салоҳиятларини намойиш этиш имкониятини бериш.

— Нью-Жерси Клублар ўртасидаги ЖЧ финал ўйинини қабул қилди. Келаси йили эса шаҳар ўз бағрини миллий жамоалар иштирокидаги мундиал баҳсларига очади. Айтингчи, 12 ой ичида 2та йирик турнирнинг ҳудудда меҳмон бўлиши ҳаяжонга соляптими?

— Бўлмасамчи? Клублар ўртасидаги ЖЧ келаси йил тақвимига киритилган катта футбол шоусининг бир қисми бўлди. Бир ой футбол билан яшадик. Табиийки, терма жамоалар иштирокидаги жаҳон чемпионати вақти ҳам Нью-Жерсига катта юлдузлар ташриф буюришади.

 — Йирик ўйинларнинг Нью-Йорк ва Нью-Жерсида ўтказилиши «Космос»ни маълум даражада тарғиб этишда жуда қўл келади, тўғрими?

— Албатта, бу биз учун идеал имконият ҳамда мукаммал вақт! Дейлик, ЖЧ-2026 чоғи ҳам USL мавсуми давом этади. Демак, хорижлик скаутлар эътиборини жалб этиш имконияти йўқ эмас. Ҳозирда клубимизнинг маркетинг гуруҳи фаол иш юритмоқда. Қисқаси, мундиалдан сўнг жамоамизга нисбатан қизиқиш янада кучайишидан умидвормиз.

— Нью-Жерси шимолида худди отангиз каби болаларни футболга йўналтириш сиз учун нимани англатади?

— Биласизми, ҳар доим онамга отамнинг энг яхши фазилатларини имкон қадар ўзимда мужассам этиш, унга ўхшашга интилишимни айтаман. Афсуски, отам орамизда йўқ. Энди мен учун энг муҳими — Шимолий Жерси ва шаҳар атрофида яшаётган ёшларга футбол сир-асрорларини ўргатиш асносида унинг ишини давом эттириш.

— Женнаро Гаттузо Италия миллий жамоаси бошқарувини қўлга олганидан хабардорсиз, албатта. Сизнинг­ча, у жаҳон чемпионати олдидан «скуадра адзурра»га нима бера олади?

— Гап футболчилик даврида ақл бовар қилмас иштиёқи ва ҳақиқий жангчига хос хусусиятлари билан жамоага катта энергия бағишлаган футболчи ҳақида кетяпти. Очиғи, Гаттузонинг Италия термасида иш бошлаганидан ғоят хурсандман. Ўйлайманки, у ўз феъл-атвори ва иштиёқи билан футболчиларни руҳлантириб, «мовий гвардия»ни яна катта муваффақиятлар сари ундайди. Умуман, Женнаро чинакам етакчи, шундай экан, у терма жамоага энг муносиб ва идеал мутахассис ҳисобланади. Қолаверса, катта мусобақалар олдидан терма бошқарувида тактик эмас, балки ҳиссий жиҳатдан етакчилик қиладиган мураббий ишлаши маъқул.

— Сўнгги йиллар «А» серияда Кристиан Пулишич ва Уэстон Маккенни каби америкаликлар тўп суришди-суришмоқда. Сизнингча, уларни Италия футболи иқтидорларидан нима ажратиб туради?

— Аввало, америкалик футболчиларни «А» сериядек катта лигада кўриш ёқимли. Пулишич Италия чемпионатида кетма-кет икки мавсум ёмон тассурот қолдирмади. Лекин суперюлдуз мақомига эришиш учун янада интилиши ва кўпроқ ишлаши керак. Афсуски, Кристианда кучли иштиёқни кўрмаяпман. Лекин умид қиламанки, у ўз қарашларини ўзгартириб, «Милан» етакчилари сафига қўшилади. Маккенни эса ўйин амалиёти камлиги ортидан «Ювентус» мураббийлари билан зиддиятга борди, маълум муаммоларга дуч келди. Оқибатда ўйинида пасайиш кузатилди. Менимча, Уэстонга ишонч билдирилса, у нималарга қодирлигини исботлай олади.

Х.ЮСУПОВ тайёрлади

Манба: Интерфутбол газетаси
Киритилди: 17:13, 01.09.2025. Ўқилди: 416 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 АҚШ Фоларин Балоган 2
2 Қатар Буалем Хухий 1
3 Мексика Хулиан Киньонес 1
4 Мексика Сантьяго Хименес 1
5 Босния-Герцеговина Йово Лукич 1
6 Марокаш Исмоил Сайбари 1
7 Бразилия Винисиус Жуниор 1
8 Чехия Ладислав Крейчи 1
9 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
10 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик