Бугун 10 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ҳакимий - ҳақиқий монстр!

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«ПСЖ» ҳимоячиси Ашраф Ҳакимий учун бу мавсум ҳеч қачон тамом бўлмайди. Марокашлик футболчи Олимпиада-2024 турнирида стартга чиқиб, тўппа-тўғри «ПСЖ»га йўл олди, одатий таътилдан воз кечди. Шундан бери Ашраф дам олиш нима эканлигини билмайди, шу пайтгача клуб ва терма жамоа либосида 67 марта майдонга тушди. Қисқаси, шунчаки монстр!

Шундай тиғиз шароитда ҳам Ҳакимий куч-қувватга тўла - «Бавария»га қарши беллашувнинг сўнгги дақиқаларида Усмон Дембелега йўллаган самарали узатмаси ёдингиздами? Келинг, яхшиси Ашрафнинг сўнгги йиллардаги фаолияти билан танишиб чиқайлик.

—  Олимпиада-2024 турнирида Ҳакимий 6та учрашувда майдонга тушиб, тўлиқ тўп сурди. Якунда Марокаш терма жамоаси 3-ўринни эгаллади. Ашраф бир ҳафтани футболсиз ўтказди. Кейин 1-турда «ПСЖ» таркибида сардорлик боғичи билан «Гавр»га қарши майдонга тушди. Шундан бери Ҳакимий тўхтовсиз тарзда ўйнаб-ўйнаб, чарчоқ нима эканлигини билмайди.

—  Марокашлик ҳимоячи байрамларда дам олади: сентябрь ойида Луис Энрике «Реймс»­га қарши ўйинда илк марта имконият берди. Бундан 3 кун аввал Ашраф ҳимоя чизиғининг ўнг қанотида «Жирона»га қарши 90 дақиқа тўп сурганди. Шунингдек, 2 марта 2тадан учрашувни ўтказиб юборди. Ўшанда парижликлар чемпионлик масаласини қишдаёқ ҳал қилишганди.

—  ЕЧЛда барча 17та учрашувда майдонга тушди: фақат бир марта «Штутгарт»га қарши баҳснинг 70-дақиқасида захирага олинди. Ўшанда жамоа сафарда мезбонлар дарвозасига жавобсиз 4та гол урганди. КЖЧда воқеа такрорланди: фақат бир марта марокашлик ҳимоячига «Интер Майами»га қарши ўйинни ниҳоясига етказиш имкониятини беришмади - ҳисоб яна 4:0.

—  Энди навбат Марокаш терма жамоаси сафидаги ўйинларга: кузда Ҳакимийни мунтазам равишда Африка Кубоги турнирининг саралаш босқичига жалб этишди. Жамоанинг 7:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланган Лесото терма жамоасига қарши баҳсда Ашраф майдонга туширилмади. Март ойида қаҳрамонимиз ЖЧ-2026 саралаш босқичининг Нигерга қарши беллашувида тўлиқ иштирок этди, Танзанияга қарши ўйинни сариқ карточкалар кўпайиб кетгани сабабли ўтказиб юборди.

—  Ҳатто ўртоқлик учрашувларида ҳам Ҳакимийни унутишмаяпти. Жумладан, июнь ойида у ЕЧЛнинг финалидан кейин ва КЖЧ старти арафасида Тунис ва Бенин терма жамоаларига қарши майдонга тушди.

— Қўшимчасига, шу пайтгача Ашраф тақвимнинг тиғизлигидан шикоят қилган эмас: «Ўзимни яхши ҳис этяпман. Бу мавсумда ўйинларимиз, парвозларимиз жуда кўп. Бироқ биз спорт формасини тезда тиклаб оляпмиз ва тарихга киряпмиз. Албатта, бундан жуда мамнунмиз. Мавсум якунида чарчоқни ҳис этамиз, лекин янги синовларга доим тайёрмиз».

Жорий мавсумдаги ўйинлар сони бўйича Ҳакимий Педридан кейин 2-ўринда эди: «Барселона» ярим ҳимоячиси барча мусобақаларда 69та учрашув ўтказган. КЖЧда финалга чиққан Ашраф Педрига етиб олди. Дақиқалар бўйича 3-ўринда бўлган марокашлик латераль энди Николас Менди ва Бруну Фернандешдан олдинга ўзиб, пешқадам бўлиб олди.

Р.ИБРОҲИМОВ тайёрлади

Манба: Интерфутбол газетаси
Киритилди: 23:59, 06.09.2025. Ўқилди: 1302 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик