ЖЧ-2026 саралаш. Швейцария термаси Словенияни йирик ҳисобда мағлуб этди (видеошарҳ)
Жаҳон чемпионати–2026 Европа саралаши 2-туридан ўрин олган Швейцария — Словения учрашуви якунига етди. Базель шаҳридаги «Санкт-Якоб Парк» стадионида бўлиб ўтган беллашувда майдон эгалари 3:0 ҳисобида зафар қучди.
18-дақиқада Нико Эльведи ҳисобни очди. 33-дақиқада Брил Эмболо ҳисобдаги фарқни оширди. 38-дақиқада эса Дан Ндой учинчи голни киритди.
Бу ғалабадан кейин Швейцария 6 очко билан “B” гуруҳи жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Словения эса 1 очко билан охирги ўринда қолди.
Кейинги турда Швейцария 10 октябрь куни сафарда Швецияга қарши ўйнайди. Словения эса худди шу санада Косовога қарши меҳмонда баҳс олиб боради.
ЖЧ–2026. Европа. “B” гуруҳи. 2-тур
2025 йил 8 сентябрь, душанба. 23:45
Швейцария — Словения — 3:0
Голлар: 1:0 — Эльведи (18’), 2:0 — Эмболо (33’), 3:0 — Ндой (38’)
Манба: championat.com
Киритилди: 06:42, 09.09.2025. Ўқилди: 333 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар